160_ekosan“ЭКОСАН” экология саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Тошкент шаҳар ҳудудий ташкилоти ва Тошкент тиббиёт академияси ўзаро ҳамкорликда иш юритиб, Учтепа туманидаги 283-умумтаълим мактабида давра суҳбати уюштирдилар. Бу анжуман “Тиббий ва экологик маданият – баркамол шахсни ривожлантириш омили” шиори остида ташкиллаштирилди. Асосий мақсад ёшларда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи ноқулай экологик ҳолатлардан ҳимояланиш ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш кўникмаларини ҳосил қилиш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш юзасидан зарур тушунчалар бериш масалаларига қаратилди.

Тадбирда “Меҳр ва мурувват” ҳамда “ЭКОСАН” ташкилотлари Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди лойиҳалари доирасида чоп эттирган “Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт гаровидир”, “Экологик тарбия ёки атроф-муҳитга нисбатан муносабат” ва “Экологик маданиятни шакллантиришда қадриятларнинг ўрни” китоблари тақдимоти ўтказилди. Шу асно

Тадбирда ҳар йили 5 июнда нишонланадиган Жаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш куни муносабати билан мактабда “Тошкент табиати – менинг нигоҳимда” номли навбатдаги иншо, расмлар ва бадиий чиқишлар кўрик-танлови ўтказилиши маълум қилиниб, давра иштирокчиларига унда қатнашиш таклифи киритилди.

Миркарим МИРСОВУРОВ,

“ЭКОСАН” халқаро жамоат

фондининг бўлим бошлиғи.