Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1596
6099
6367

-268
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
119899
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 428 181

tennis-yigit-raketka_160Теннис бўйича бўлиб ўтаётган Дэвис кубогининг Осиё/Океания минтақаси саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Хитой термаси устидан 3:2 ҳисобида ғалабага эришиб, Жаҳон лигасига йўлланма берувчи плей-офф босқичига чиқди.

Дэвис кубоги қоидаларига кўра, биринчи кунги баҳсда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Хитой термасининг иккинчи рақамда қайд этилган теннисчиси Чжанг Цзега қарши кортга тушди. Беш сет давом этган баҳсда ҳамюртимиз   6-4, 4-6, 3-6, 6-3, 6-4 ҳисобида зафар қучди. Шундан сўнг кортга мамлакатимизнинг иккинчи рақамли ракетка устаси Фаррух Дўстов ва мезбонларнинг биринчи рақамли теннисчиси У Ди тушдилар. Мазкур учрашув ҳам беш сет давом этди ва унда хитойлик теннисчи 1-6, 7-6, 7-6, 3-6, 9-7 ҳисобида ғалаба қозонди.

 Батафсилроқ...

 

raketka-kobok_160Таиландда стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Унда қитъамизнинг етакчи спортчилари аниқланиши билан бирга, шу йил 16-28 август кунлари Нанкин шаҳрида (Хитой) ўтказиладиган II ўсмирлар Олимпия ўйинларининг йўлланмалари ҳам ўйналди.

Осиёнинг йигирма олтита давлатидан келган 1200 нафар спортчи иштирокида бўлиб ўтган қитъа чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Регина Ким яккалик баҳсларда муваффақиятли қатнашиб, ўсмирлар Олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 Батафсилроқ...

 

futbol-yigitlar-55_160Ўзбекистон XVIII миллий чемпионати Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ғалабаси билан якунланди.

Мамлакат чемпионатининг олий лига баҳслари ўтган йилдан буён икки босқичда ташкил этилмоқда. Тўрт турдан иборат биринчи босқичда энг кучли саккизта жамоа саралаб олинди. Улар иккинчи босқич – плей-офф баҳсларида совринли ўринлар учун курашни давом эттиришди.

Плей-офф ўйинларида барча рақибларини мағлубиятга учратган Тошкентнинг “Локомотив” ва Қаршининг “Дўстлик-AIN” жамоалари финалда ўзаро куч синашди. Ғолиб икки ўйин натижасида аниқланди.

 Батафсилроқ...

 

shahmat-dona-nn_160Пойтахтимизда шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати олий лигаси мусобақалари якунланди.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган чемпионатда мамлакатимизнинг энг кучли 12 нафар шахматчиси ўзаро рақобатлашди. Қатнашчилар орасида қитъа ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда маҳорат кўрсатган шахматчиларнинг кўплиги баҳсларнинг кескин ва муросасиз ўтишини таъминлади.

 Батафсилроқ...

 
Яна моддалар...

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"