Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов

tennis_160Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтказилаётган турнирда иштирок этаётган эди.

Афсуски, ҳамюртимиз соврин жамғармаси 60 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг яккалик саралаш баҳсларидан сўнг жуфтлик турнирида ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди ва ўз иштирокини якунлади.

 Батафсилроқ...

 

ogir-atletika_180_2Хабар қилганимиздек, эртадан диёримизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади.

Мазкур йирик спорт анжуманига ер юзининг 50 га яқин давлатидан 350 дан зиёд спортчи ва мураббийлар, мутахассислар ташриф буюрмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон нуфузли спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича катта тажрибага эга. Бундай салоҳиятга ўз-ўзидан эришилмаган, албатта. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга Давлат миқёсида аҳамият берилиши, натижада йигит-қизларимизнинг кўплаб спорт турлари бўйича жаҳон миқёсида залворли ютуқларни қўлга киритиши дунё аҳли эътиборини Ватанимизга қаратди.

 Батафсилроқ...

 

kurash_180_2Загреб (Хорватия) шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада -55 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Жамшид Маъруфов жаҳон чемпиони деган юксак номни қўлга киритди. У эркин кураш мусобақаси баҳсларида қатнашиб, дастлаб Исроил вакилини (10:0) мағлубиятга учратди. Сўнгра арманистонлик спортчи устидан соф ғалабага эришди. Шундан кейин Россия вакилини (10:0) ва Италия вакилини (5:4)  енгиб, финалга йўл олди.

 Батафсилроқ...

 

boks_160Россиянинг Екатеринбург шаҳрида шу йилнинг 14 июль куни профессионал бокс бўйича жанглар ташкил этилади. Унда ўзбекистонлик икки нафар боксчи ҳам рингга кўтарилади.

Ҳамюртимиз Қобилжон Ҳосилов мезбонлар вакили Игорь Адлейба билан куч синашади. Жанг 6 раундга мўлжалланган. Боксчимизнинг шу пайтгача бўлган кўрсаткичлари юқори эмас. У битта жангда дурангга эришиб, битта жангда мағлубиятга учраган. Игорь Адлейба эса учта жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

 Батафсилроқ...

 
Яна моддалар...

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"