shaxmat_160_3Пойтахтимизда шахмат бўйича ўсмирлар, катталар ва фахрийлар ўртасидаги анъанавий “Тошкент қиши” турнири якунланди.

Швейцарча тизимда 9 турдан иборат мусобақанинг “А” гуруҳида 8 ғалаба ва битта дуранг натижа қайд этган қашқадарёлик Бекзод Хусанов 8,5 очко билан турнир ғолиби бўлди.

Чемпиондан 2 очкога ортда қолиб кетган яна бир қашқадарёлик шахматчи Жавоҳир Шодиев 6,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Шунча очкога эга Исломбек Синдаров бронза медалига сазовор бўлди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда пойтахтлик Асал Салимова чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Ўн ёшгача ўсмирлар ўртасида қашқадарёлик Султон Турсунов, 14 ёшлилар баҳсида тошкентлик Муҳиддин Мадаминов, 18 ёшли шахматчилар турнирида пойтахтлик Умархон Фахриддинхўжаев, фахрийлар орасида эса пойтахт вилояти вакили Шавкат Йўлдошев ғолиб бўлди. 

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

“Тошкент қиши” турнирида ғолиблар маълум

“Toshkеnt qishi” turnirida g’oliblar ma'lum

Пойтахтимизда шахмат бўйича ўсмирлар, катталар ва фахрийлар ўртасидаги анъанавий “Тошкент қиши” турнири якунланди.