Ermatov_180ФИФА 6-16 декабрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Унда ҳар бир конфедерациядан биттадан, жами 6 та ҳакамлар бригадаси иш олиб боради. Осиё футбол конфедерацияси номидан Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар қатнашади.

Мусобақа бош ҳакамлари қуйидагилар: УЕФА - Феликс Брих (Германия), Осиё ФК - Равшан Эрматов (Ўзбекистон), АФК - Малан Дьедью (Сенегал), КОНКАКАФ - Сезар Артуро Рамос Раласуэлос (Мексика), КОНМЕБОЛ - Сандро Риччи (Бразилия), Океания ФК - Мэттью Конгер (Янги Зеландия).