futbol180_3Футбол статистикасига ихтисослашган WhoScored нашри Хитой суперлигасининг 2017 йил мавсумидаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Рамзий жамоа сафидан Ўзбекистон термаси ҳимоя­чиси Анзур Исмоилов ҳам  жой олди. Жорий мавсумда у “Чанчун Ятай” клубининг 24 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлган.

Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов “Шанхай СИПГ” етакчиларидан бири бўлса-да, рамзий термага киритилмади.