Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
867
7798
8223

-425
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123148
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 379 751
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Мулкдор бўлсангиз...


aziz_160_22145– Бўш объектни ишга туширмоқчи бўлган мулкдорга давлат томонидан қандай кўмаклар берилади?

Наим ҚОСИМОВ.

Қўқон шаҳри.

– Аниқ инвестиция лойиҳасига эга бўлиб, бизнесни юритиш бўйича кучли истагингиз бўлса бас, барча давлат органлари, шу жумладан, прокуратура ҳам сизнинг хизматингизда бўлади ва инвестиция лойиҳангиз тўлиқ ишга тушиши ҳамда фойда билан ишлашингиз учун ёрдам беради.

Барча даражадаги идоралар, тижорат банклари лойиҳаларингизни қўллаб-қувватлашга тайёр. Агар сиз давлат томонидан илгари хусусийлаштирилган бино мулкдори бўлсангиз, унда Президентимизнинг 2796-қарори бўйича махсус тизим яратилган.

Шунингдек, ҳар бир ҳудудда тегишлича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида идоралараро комиссиялар ташкил этилган. Ушбу комиссиялар томонидан тадбиркорларнинг кредит олиши, коммуникация тармоқларига уланиши, рухсат берувчи ҳужжат ва лицензияларни, хом ашё ресурсларини ҳамда асбоб-ускуналарни олиши ва бошқа масалаларни ҳал этишида амалий ёрдам кўрсатилади.

Бу механизм республикамизда самарали ишлаб, ижобий натижасини бермоқда. Ўтган 2017 йилда илгари бўш турган 1137 та объект фаолияти қайта тиклангани бунга далилдир.

Мақсад – мулкдан самарали фойдаланиш

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилда қабул қилинган 2796-қарори бугунги кунда мулкдорларимиз манфаатига салбий таъсир кўрсатмайдими? Уни мамлакатимиз Конституциясида белгиланган мулк дахлсизлигига ҳамоҳанг деб ўйлайсизми?

Жамшид БЕГМАТОВ.

Сурхондарё вилояти.

– Аввало, таъкидлаш жоизки, Президентнинг бу қарори бўш турган объектлар мулкдорларини қийин аҳволга солиш учун эмас, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам бериш асосида хусусийлаштирилган корхоналарни янада ривож­лантириш учун қабул қилинган.

Мамлакатимизда конституция ва қонунлар билан мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги кафолатланган. 2012 йилда “Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” алоҳида қонун ҳам қабул қилинган.

Бу қарор эса хусусий мулк дахлсизлигини ва мулкдорлар ҳуқуқларини тан олган ҳолда, улар билан биргаликда илгари давлат мулки бўлган корхоналарни янада ривожлантиришга, янги иш ўринларини яратишга даъват этади.

Мавжуд имкониятлар, ҳукумат яратиб берган қулайликлардан самарали фойдаланишни ҳар бир тадбиркор ўз бурчи деб билиши керак. Мустақилликнинг илк йилларида хусусийлаштириш сиёсати ўтказилган даврда давлат мулкдорларнинг ташаббусига, инвестицияларни, янги ва илғор технологияларни олиб киришига ишонган ва шу мақсадда улар давлат тасарруфидан чиқарилган. Бу жараён жуда қулай шартларда, айтиш мумкинки, кенг кўламли имтиёзлар билан амалга оширилган.

Давлат томонидан берилган имкониятдан фойдаланган ҳолда, бино-иншоотлар, ишлаб чиқариш корхоналарини сотиб олиб, эндиликда уни суиистеъмол қилиш, иш ўринларини ва ишлаб чиқаришни кескин қисқартириб, корхоналарни талон-торож қилиш тўғри эмас, деб ҳисоблайман.

Тадбиркорлар ижтимоий масъулиятни ҳис этиши керак. Ўзбекистон фақат шундай масъулиятли, юрт тақдирига бефарқ бўлмаган тадбиркорлар билан буюк келажак қуриши мумкин.

Қолаверса, мазкур масала юзасидан чет мамлакатлар тажрибаси ҳам ўрганилган. Бўш турган мулк учун, ҳатто бўш турган турар жой учун солиқлар одатдагидан кўра оширилган ставка бўйича ҳисобланиши кўп­лаб тараққий этган давлатларда, жумладан, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Гонконг ва бошқаларда ҳам учрайди.

Мақсад битта – мулкдан самарали фойдаланиш.

Кичик саноат зонасида

– Кичик саноат зоналарида ижара тўловларининг энг кам ставкалари асосида тадбиркорларнинг инвестиция лойиҳалари жойлаштирилмоқда. Лойи­ҳани амалга оширгандан кейин ушбу бинога нисбатан мулкка эгалик ҳуқуқини олса бўладими?

Акбар АЗИЗОВ.

Тошкент вилояти.

 

– Бўш турган давлат мулки объектларига инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, шу аснода янги иш ўринларини вужудга келтириш мақсадида республикамиз вилоятларининг барча муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасига эга ҳудудларида кичик саноат зоналари ташкил этилди.

Кичик саноат зонаси ҳудудидаги давлат мулки ижараси учун амалга оширилаётган фао­лият туридан келиб чиққан ҳолда, ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.

Албатта, айтиб ўтиш керакки, кичик саноат ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йиллик муддатга ижарага берилади.

Шу шартларга риоя этилса, тадбиркор 10 йилдан сўнг автоматик равишда мулк ҳуқуқига эга бўлади.

Бугунги кунда мамлакатимизда 94 та кичик саноат зонаси ташкил этилиб, тадбиркорларнинг 1200 дан ортиқ лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳалар ва кредитлар

– Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар мақсадли йўналтирилади. Шундай экан, айтингчи, кредитлар тадбиркорларнинг қайси йўналишдаги лойиҳаларини молиялаштириш учун берилади?

Зойиржон РАЖАБОВ.

Бекобод шаҳри.

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда қабул қилинган 391-қарорига мувофиқ, хусусийлаштирилган корхоналарни амалий қўллаб-қувватлаш мақсадида Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди.

Банклар томонидан ажратилган ресурслар ҳисобидан лойиҳа ташаббускорига Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган ҳолда уч йилгача муддатга қуйидаги йўналишлар бўйича маблағлар ажратилади:

- тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг, шунингдек, хизмат (иш) турларининг янги қувватларини ташкил қилишга;

- мавжуд ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилашга;

- муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларини, бошқа асосий фондларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга.

Шу ўринда қайд этиш жоиз, ўтган давр мобайнида жамғарма ресурсларидан аввал хусусийлаштирилган объект мулкдорларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 38 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Бинонгиз бўш турмасин!

– Хабарингиз бор, бўш турган биноларни ишга тушириш билан шуғулланмаётган мулкдорларга нисбатан оширилган ставкада қўшимча солиқ ҳисоблаб бориляпти. Қандай ҳолатларда оширилган солиқ ҳисоблашни тўхтатиш мумкин?

Саломат ҚОДИРОВА.

Навоий вилояти.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилда қабул қилинган 2796-қарори талабларига мувофиқ, мулкдор томонидан бўш турган объектни ишга тушириш бўйича инвестиция лойиҳасининг тақдим этилганлиги ёки унинг амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги хулоса идоралараро комиссия томонидан берилган санадан кейин­ги календарь чорагидан бошлаб солиқ чораси қўлланилиши тўхтатилади.

Демак, мулкдор зудлик билан бўш турган объектни ишга тушириш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиб, ҳудудий идоралараро комиссияга тақдим этиши лозим бўлади.

Ўз навбатида, ҳудудий идоралараро комиссия мулкдорнинг инвестиция лойи­ҳасини муҳокама қилишга тайёр ва лойи­ҳани амалга оширишга амалий ёрдам кўрсатади.

Саволларга Давлат рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи

Азизжон ҚАҲҲОРОВ жавоб берди.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"