Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6213
8719
8097

+622
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
162072
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 418 676
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ўйинлар назарияси тадқиқотчиси


xarsani_160_22145Америкалик иқтисодчи олим Жон Харсани асли венгриялик бўлиб, унинг илмий ишлари ўйинлар назариясига бағишланган (нокооператив ўйинлар, тўла бўлмаган ахборотлар шароитидаги ўйинлар). “Ахборот иқтисодиёти” асосчиси, 1994 йилги Нобель мукофоти совриндори.

Жон Харсани 1920 йил 29 майда Венг­рияда, Будапешт шаҳрида туғилди. У шаҳардаги Лютеран гимназиясида таҳсил олди. Олимнинг айтишича, гимназия Венгриянинг энг яхши мактабларидан бўлиб, бу ердаги таълим тартиби унга жуда ёққан. Мактабни битириш палласида, яъни 1937 йилда Жон Харсани мактаб ўқувчилари учун математикадан ҳар йили ўтказиладиган мусобақадан биринчи ўринни эгаллайди.

Унинг ота-онаси дорихонага эгалик қилишар, бу улар учун ягона даромад манбаи бўлиб, мўмайгина фойда келтирарди. Харсани оилада ёлғиз фарзанд бўлгани учун ота-онаси уни оилавий бизнесга – фармацевт касбига тайёрлайди. Жон фалсафа ва математикага қизиқишига қарамай, ота-онасининг гапини икки қилмайди, улар истагини инобатга олиб, дорихонада ишлашни бошлайди.

“Ўша пайтда Гитлер Германияда ҳокимият бошқарувида эди ва Венгрияда унинг таъсири тобора ошиб борарди. Мен бу соҳани танлашимга яна бир сабаб шуки, фармацевт талабалар ҳарбий хизматдан озод этиларди. Дорихонани танламаганимда, миллатим яҳудий бўлгани учун мени Венгрия армиясига мажбурий меҳнат бўлимига хизматга чақириб олишар эди”, – дейди Харсани.

Дорихонада Жон 1944 йил май ойигача тинч фаолият юритади, кейин эса немис қўшинлари Венгрияни босиб олишади. Умайдан то ноябрь ойигача ишчи гуруҳ таркибида хизмат қилишга мажбур бўлди. Ноябрда эса фашистлар Будапештни ишғол қилиб, бу гуруҳни Австриядаги концлагерга жўнатади. У ерда Жоннинг аксарият танишлари ҳалок бўлишган. Харсани эса Будапешт темир йўл вокзалидан, поезд Австрияга жўнаб кетмасидан аввал қочади ва таниши бўлмиш иезуит роҳиби фаолият юритган ибодатхона ертўласига яширинади.

Уруш тугагандан сўнг, 1946 йилда Харсани Будапешт университетига ўқишга киради ва докторлик диссертациясини ёқлайди. 1947 йил сентябрдан то 1948 йил июнь ойигача у Социология институтида кичик ўқитувчи сифатида ишлайди. У ерда ўзи дарс берган талаба Анна Клаубер билан яқиндан танишади ва келажакда улар турмуш қуришади.

Жон марксизмга очиқчасига қарши чиқади ва бу сиёсий қараши институт сиё­сатига тамомила зид эди, шунинг учун у институтдан кетишга мажбур бўлади.

Анна институтда қолиб, ўқишни давом эттиради, бироқ коммунист курсдошлари уни тазйиқ остига олиб, Жон билан муносабатларини узишни талаб қилишади. У бу ишни қилмайди, аммо бироз вақт ўтиб Венгрияда социализм тузуми тўлалигича ўрнатилгандан кейин, 1950 йил апрель ойида Жон билан бирга мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади.

Икки ёш пинҳона, кам қўриқланадиган серботқоқ ҳудуддаги чегарадан ҳаётларини хавф остига солиб мамлакатдан қочишади. Улар Австрияга етиб боришади ва Австралияга кетиш учун рухсатномани ойлаб кутишади. Ниҳоят 1950 йил 30 декабрь куни Сидней шаҳрига етиб келишади. 1951 йил 2 январда Жон ва Анна турмуш қуришади. “Аннанинг руҳий ҳолати, амалий кўмаги ва расо ақли менга доимо далда бўлган”,– деб эслайди Жон Харсани.

Жоннинг дипломлари ва илмий унвонлари Австралияда тан олинмайди. Инглиз тилини яхши билмагани учун у ўзига мос иш топа олмайди ва аввалига фаб­рикада оддий ишчи сифатида меҳнат қилишга мажбур бўлади. Аммо Жон тақдирга тан бермайди, Сидней университети кечки бўлими иқтисодиёт курсига ўқишга кириб, 1953 йилда магистр даражасини эгаллайди.

1954 йилда Жон Брисбендаги Квинсленд университетида иқтисодиёт бўйича маърузалар ўқий бошлайди. Жон Харсанига бу гал ҳам омад кулиб боқади: у 1956 йилда Рокфеллер стипендиясига сазовор бўлади ва бу имконият туфайли Анна билан биргаликда АҚШдаги Стэнфорд университетида икки йил давомида таҳсил олади. Натижада у иқтисодиёт йўналиши бўйича PhD – фалсафа доктори илмий даражасига, Анна эса психология магистри даражасига эришади. Стэнфорд университетида унга Кеннет Эрроу илмий раҳбарлик қилади ва буни Жон катта муваффақият деб билади: “Мен Эрроу билан иқтисодиёт назариясини икир-чикирларигача муҳокама қилардим ва бу машғулот менга катта завқ келтирарди. Унинг маслаҳатига кириб, мен Стэнфорддаги ўқиш мобайнида вақтимнинг салмоқли қисмини математика ва статистикани ўзлаштиришга сарфладим. Бу тадқиқотларим менга кейинчалик ўйин назарияси билан боғлиқ илмий ишларимда катта фойда келтирди”.

1958 йилда Жон оиласи билан Австралияга қайтиб келади ва Канберрадаги Австралия миллий университетига ишга киради. Жоннинг илмий иши, яъни ўйин назарияси устида олиб борган тадқиқоти Австралияда деярли маълум бўлмагани учун у Кеннет Эрроуга мурожаат қилади. Натижада К.Эрроу ва Ж.Тобиннинг ёрдами билан Детройтдаги (АҚШ) Уэйн давлат университетига иқтисодиёт профессори этиб тайинланади. Кейинчалик 1964 йили Жон Харсани Берклидаги Калифорния университети бизнес мактабида ишлайди. Унинг яккаю ёлғиз Том исмли ўғли шу ерда, Берклида туғилади.

1950-йиллар бошида Харсани фон Нейман-Моргенштерн функциясининг фаровонлик иқтисодиётида қўлланилиши ҳақида мақолалар чоп этади. Жон Нэшнинг 1950-53 йиллар давомида нашр қилинган тўртта машҳур асари таъсири остида Жонда ўйин назариясининг тор маънодаги тушунчаларига нисбатан қизиқиш пайдо бўлади. Аниқроғи, кооператив ва нокооператив ўйинлар, устун стратегияли мувозанат, Нэш бўйича мувозанат каби мавзулар устида иш бош­лайди.

1956 йилда Жон Цейтен ва Нэш моделларининг математик эквивалентлилигини кўрсатиб ўтади ва оптимал хавф стратегиялар учун алгебраик мезонларни ишлаб чиқади.

1967-68 йиллар давомида чоп этган уч қисмли асарида маълумоти тўлиқ берилмаган ўйинни яхлит, бироқ номукаммал ўйинга айлантириш йўлини кўрсатиб беради. Бу илмий иш назарий-ўйинли таҳлил учун муҳим саналади.

1973 йилда олим Нэш мувозанати аралаш стратегияларининг деярли барчаси ютуқ функциялари тасодифий тебраниш­ли тегишли ўйиннинг тоза стратегик мувозанати сифатида қабул қилиниши мумкинлигини исботлаб беради.

Бундан ташқари, Жон утилитар этика бўйича қатор китобларни чоп этади. Шунингдек, 1977 йилда унинг “Рационал хатти-ҳаракат ҳамда ўйинлардаги музокаралар ва ижтимоий ҳолатлардаги мувозанат”, 1976 йилда “Этика, ижтимоий хатти-ҳаракат ва илмий тушунчалар бўйи­ча эссе”, 1982 йилда “Ўйинлар назария­сидан мақолалар” ва 1988 йилда Рейнхард Селтен билан ҳамкорликда ёзилган “Ўйинларда мувозанатни танлаш умумий назарияси” деб номланган китоблари чоп этилади.

1994 йилга келиб “нокооператив ўйинлар” назариясидаги мувозанатни биринчи бор таҳлил қилиб чиққанлиги учун иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотига Жон Харсани билан бирга яна икки тадқиқотчи – Рейнхард Селтен (Германия) ва Жон Нэш (АҚШ) сазовор бўлдилар.

Ушбу тадқиқот усулининг ўзига хос асосий белгилари ичида қуйидагиларни ажратиш лозим:

1) ўйинлар назарияси индивидларнинг ўзаро шартлашилган хатти-ҳаракатлари вазиятини таҳлил қилиш билан шуғулланади: ҳар бир шартнинг ҳал этилиши ўзаро ҳамкорлик натижасига ва, ўз нав­батида, қолган индивидларнинг қарорларига таъсир кўрсатади. Индивид ўз ҳаракатлари масаласини ҳал этаётиб, ўзини контрагентлар ўрнига қўйиб кўриши керак;

2) ўйинлар назарияси, мукаммал калькулятор сифатидаги индивиддан тортиб то робот сифатидаги индивидгача қатор моделлардан фойдаланган ҳолда, индивидларнинг тўлиқ рационаллигини талаб қилмайди;

3) ўйинлар назарияси ўзаро ҳамкорлик­лардаги мувозанатнинг мавжудлиги, ягоналиги ва Парето оптималлигини назарда тутмайди.

Ушбу сабаблар ўйинлар назарияси ёрдамида қурилган институтларнинг формал моделларига бўлган қизиқишни орттиради.

Ҳилола САЛОЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"