Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2808
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84732
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 546 457
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ёрдам берамизми ёки ёнидан кўз юмиб ўтамизми?


yordam_160Ишга қатнай туриб, эрталабдан йўл чеккасида машиналар эгаларидан пул сўраб турган онахонга кўзим тушади.

Онахон ночор аҳволда... Унинг юзидан “Нима учун қаридим, не кунларга қолдим”, деган маънони уқиш мумкин эди.

Бу манзара ҳар куни такрорлангани боис, кўзим ҳам ўрганиб қолибди. Лекин бир кун онахонни қўли синган ҳолатда кўриб, тўғриси, ачиниш ҳисси билан бирга жаҳлим чиқди. Ахир у, энг аввало, биз бошимизга кўтарадиган буюк зот-ку, қолаверса, маҳалладошим, бир ҳамюртим-ку...

Онахонга яқин бордим. Саломлашиб, кейин соғлиғини сўрадим. Ундан аликдан бошқа сас чиқмади. Саволларимга жавоб бўлмаганидан кейин ундан узоқлашдим. Шу атрофда нон сотиб ўтирган жувондан онахонни суриштирдим.

– Икки йил бўлди шу ерда иш бошлаганимга, ҳар тонг аёлни шу алфозда кўраман –

деди жувон. – Гоҳида светофорда тўхтаб турган машиналарнинг эшигини очиб пул сўрайди. Кимдир пул узатади, кимдир жаҳл билан бақиради. Одамларнинг айтишича, набиралари билан ёлғиз ўзи яшаркан. Қизи 5-6 фарзандини унга ташлаб чет элга кетганмиш.

Чет элга мўмай даромад топиш учун бормайдими одамлар? Ёки шунча фарзандини “ишонганим онам” дея бедарак кетдимикин? Билолмадим, лекин билиш хоҳиши мени онахоннинг маҳалласига етаклади. Одамлардан сўраб-суриштириб уйини топиб бордим. Узоқдаги қариндошдан яқиндаги ким яқин бизга? Ҳа, қўшни. Қўшнилар билан суҳбатлашдим. Амин бўлдимки, онахоннинг бир умрлик елкадоши – турмуш ўртоғи, ўз бахтидан тинчиган қизи, куёви, набиралари бор экан. Лекин онахонни тиламчиликка ундовчи у билан бирга яшовчи қизи экан. Қулай вақти келганда онахоннинг бу “иш”ларидан жаҳли чиққанини, бир жойда яшаётганлиги учун ори келишини, бу ҳар кун такрорланадиган ҳолат бўлгани учун ахийри ўрганиб қолишганини айтишди.

Дугонамнинг онаси бу дунёни тарк этганига ўн йил бўлди. Дугонам айтади: “10 йиллик моғор босган, онамдан бошқа ҳеч кимга айтишга раво кўрмайдиган дардларим бор. Онам ҳаёт бўлганида бу дардларимни айтишга улгурмасимдан кўзларимга боқиб уқарди, сезарди...”

Бу каби соғинчли сўзларни кўп эшитамиз. Қанийди онаси ҳаёт бўлганлар кадр, ҳурмат деган буюк тушунчаларни улардан қизғонмаса.

Онахон яшаётган маҳалла раиси қаерга қарамоқда? Бу ишлардан хабари бормикин? Маҳалла гузарида бўлдим. Маҳалла раисидан онахонни сўрашим билан таниди. Ҳа, ҳар ҳолда бехабар эмас экан.

– Мен Мамлакат (исми ўзгартирилган) опани ҳар кўрганда бу иш тўғри эмаслигини тушунтираман. Доим ая бу иш қайтарилмаслигига сўз беради. Уларнинг хонадонида низолар юзасидан кўп бўламиз. Агар сизни кимдир мажбурлаётган бўлса, билдиринг, деймиз. Йўқ, ҳеч нарса ўзгармаяпти. Нима қилиш мумкинлигини ҳам билмай қолдик. Уларни биринчи бор сиз сўраб келдингиз. Жиддий ўйлаб кўриш керак, – дейди маҳалла раи­си.

Унинг айтишича, онахон ҳатто бирон марта ҳам маҳалладан моддий ёрдам сўрамаган. Маҳалладан сўрашдан кўра кўчадан сўраш осонмикин? Ёхуд маҳалланинг ёрдам пули унинг “ишлаб топаётган” даромади олдида ҳеч вақо эмасмикин?

Аёнки, онахон ёрдамга муҳтож, яқинлари бўлса-да, меҳрга зор. Ким уни ҳимоя қилишга тайёр?

Ким ўз уйидан ҳайдалган вақтида оталар чойхонасига бориб тунни ўтказадиган аёлга ёрдам беради?

Юртимизда шундай ёрдам хизмати борми? Бу каби ишларга кўз юмсак, миллий менталитетимизни кўкка кўтариб мақташларимиз қаёқда қолди?!

Н.МАМАЗИЯЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"