Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Бизнесни сармоясиз бошлаш мумкинми?


biznes_160умуман пулсиз корхона очган хорижлик тадбиркор тажрибаси

Кредит олиб иш юритиш хорижда жуда оммалашган. Масалан, АҚШнинг деярли барча аҳолиси банк кредитлари орқали турмуш муаммоларига ечим топади. Хусусан, автомашина, музлатгич, телевизор, мебель харид қилиш, ҳатто саёҳатга чиқиш учун ҳам банкдан кредит олишади. Барчада кредит карточкалари бор ва улар бир нечта. Қарз миқдори тугаши билан банк янги кредит очишни таклиф қилади. Бундай тартиб бир умр давом этади. Америкада ишлаган ҳар бир кишига кредит берилади, агар ишдан бўшаса, яъни даромад манбаи бўлмаса, банк барча кредитларни бекор қилади. Таниқли америкалик инвестор, ёзувчи ва тадбиркор Роберт Кийосаки ўз китобида қандай қилиб бизнесга кирганлиги, қандай иш юритганлиги, мазкур юмушнинг қийинчиликлари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиради. Хорижлик тадбиркор одамларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ҳам шуғулланиб, бу юмушга мойиллиги бор кишиларга сабоқ беради.

Баъзилар тадбиркорлик қилиш учун катта сармоя кераклигини иддао қилади. Балки бу гапни ҳамма тадбиркорлик билан шуғулланмасин, деб бойлар айтган бўлиши ҳам мумкин. Яна баъзилар “Пулни пул топади” ҳам дейишади. Ишбилармонликнинг нонини еган айрим кишиларнинг фикрича, бу нотўғри фикр. Пулни одамлар топади, ўз вақти, меҳнатини бизнес эгаларига сотиб бўлса-да, пул олишади.

Тасаввур қилиб кўрайлик, масалан, сизда ўз бизнесингизни очиш учун сармоя йўқ. Лекин банкларда пул бор. Нимага энди банкдан пул олиб, тадбиркорлик қилмайсиз? Ваҳоланки, ривожланган давлатларнинг барчасида тадбиркорлар ўз фаолиятини кредитлар ва акциядорларнинг маблағи ҳисобига бошлашади.

Тўғри, ҳар бир одамда кредитни қайтара оламанми, деган иккиланиш пайдо бўлади, яна унинг фоизи ҳам бор. Яна сиз ишингиздан фойда ҳам олишингиз керак. Мутахассисларнинг таъкидлашича, иккиланмаслик лозим. Баъзан таваккал қилиб иш юритиш фойда беради. Буни кўплаб тадбиркорларнинг фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Русларда бу борада бир мақол мавжуд: “Ким таваккал қилмаса, шампань виноси ичмайди”.

Кийосаки қандай қилиб ўз бизнесини бошлаганлиги, ўша вақтда миллионер бўлишига қарамай, бу ишни кам сармоя билан қатъий назорат остида олиб борганлигини таъкидлайди. Бир неча йил давомида ўзини қийнаб, кам сармоясидан оқилона фойдаланиб, бор имкония­тини ишга солиб, офисини оргтехника билан таъминлаганлиги, кейин лойиҳа ривожланиб кетганлигини баён қилади. Роберт Кийосаки бундай дейди: агар сизда бизнесингизни бошлашга иштиёқ бўлса-ю, лекин етарли сармоянгиз бўлмаса, ишни бугуноқ бошлаш керак. Лекин бу ҳозирги юмушингизни ташлаб, мен бугундан тадбиркорман дегани эмас. Бизнесни ўзингиздаги бор пул билан, бўш вақтингизда бошланг. Масалан, агар сизда 10 доллар бўлса, ундан 20 доллар қилиш йўлини изланг, кейин 40 доллар, 80 ва ҳоказо. Кейинчалик ишингиз юришиб кетса, 10 000 долларни 20 000 доллар қилиш тўғрисида қўрқмасдан ўйланг.

Аммо бир хавфни ҳам ёддан чиқарманг. Бизнесда кўп пул топасиз, лекин йўқотиш ҳам сезиларли бўлиши мумкин. Юқорида таъкидлаганимиздек, кредит олиб тадбиркорликни бошлайдиганлар жуда катта таваккал қилишади. Аслида ҳар бир ҳаракатни жиддий ўйлаб қилишга нима етсин, агар ишингизни ривожланишига кўзингиз етсагина таваккал қилинг. Аксинча ишингиз бароридан келмай, куйганман, деб қўлингиз умуман ишга бормай қолади.

Юқори даромадли бизнес ташкил этиш учун кўп йиллик тажриба ёки катта маблағга эга бўлиш ҳам шарт эмас. Айтайлик, машқ залига келганингизда машғулотни 100 килограммлик штанга кўтаришдан бош­ламайсиз-ку? Катта кредит олиб фаолиятини йўлга қўйган тадбиркор ҳам худди машқ залига биринчи бор келиб, машқни 100 килограммлик штангани кўтаришдан бошлаган эмас. Ҳаётимда икки марта кредит олганман. Биринчисида эпладим, ку­йиб қолмадим, лекин пул миқдори мен учун тасаввуримга сиғмас даражада кўп эди. Лекин иккинчисида барча маблағни йўқотдим ва бир неча йил мобайнида бу қарзни фоизлари билан қайтаришимга тўғри келди. Турмушда шунга ўхшаш ҳолатлар учраб туради.

Статистика маълумотларига кўра, янги очилган тадбиркорлик корхоналарининг 80 фоизи дастлабки 5 йил мобайнида инқирозга учрайди. Тўғри, бу Америка статистикасининг маълумотлари, бошқа давлатларда ҳам шундай бўлиши мумкин. Генри Форд ўзининг машҳур “Форд” компаниясини барпо этгунча 3 марта инқирозга учраган, яъни у уч марта ўз бизнесини нолдан бошлаган. Бундай фактлар тарихда кўплаб топилади. Маб­лағ – бу бизнеснинг бошида худди қўлтиқтаёқдек гап, тадбиркорликни билмаган одамлар наздида эса у ҳамма вақт ишингиз яхши бўлишига ёрдам беради. Аммо асло бундай эмас.

Энди тадбиркорлар фаолиятида учраши мумкин бўлган бир мисол билан танишайлик. Касодга учраган тадбиркор ва юмушидан ажралган ишчини олайлик. Тадбиркорнинг ҳеч нарсаси қолмади, на уйи, на машинаси, на пули. У энди оила­си билан қариндошининг уйига кўчиб ўтди. Ишчининг эса уйи, ҳатто “қора кун”га деб асраб қўйган бироз пули бўлиши ҳам мумкин. Демак, бундай шароитда тадбиркорга қараганда у бадавлат. Энди уларнинг кейинги турмушини таҳлил қилайлик. Албатта, ишчи бошқа бир корхонадан иш қидиради. Бироз вақт ўтгандан кейин қарабсизки, ишчи яна ишга жойлашди, ҳатто яхшигина маоши ҳам бўлиши мумкин. Маълум муддат ўтгандан кейин эса тадбиркорнинг янги бизнеси бўлади, янги машинаси, янги уйи ҳам.

Бу тадбиркорнинг ҳеч қандай пули йўқлиги, ишчининг эса молиявий шароити устунлигига қарамай рўй беради. Бундай бўлиши ақлга тўғри келмайди, десангиз хато қиласиз. Ҳамма гап шундаки, пул ва бошқа моддий бойликлар ўз бизнесини яратиш ҳамда кенгайтириш чоғида кишига ёрдам эмас, балки халақит беради. Бошланғич сармоянинг мавжудлиги, ўз ишини очмоқчи бўлган тадбиркорга ҳатто зарар ҳам бериши мумкин. Нима учун? Чунки пули бор одам миясини ишлатишдан, яъни ўз кучидан кўра, пулларига ишониб қўя қолади. Олимларнинг айтишича, пул бу – мия фаолиятимизни ишлатиш маҳсули. Агар ўйласак, миямизни ишлатсак, пул бўлади, бўлмаса йўқ. Бунинг қийин томони йўқ. Агар сизда пул бўлишини хоҳласангиз, пул эмас, миянгизни ишлатиш керак, холос. Бу, албатта, фақат ўйлаб, хаёл суриш билан бўлмайди. Мия билан ҳаракат қилиш керак. Бизнесни бошлаш учун пул керак, деган фикр баъзида банклар ва банкирлар томонидан қўллаб-қувватланади. Агар бундай фикр бўлмаса, банклар ўз даромадини қандай кўпайтиради?!

Бизнесда бундай тамойил мавжуд: худди ҳаётдаги каби ўзингга, ўз кучинг­га ишон. Тасодифан бир куни тармоқ маркетинг компаниясининг тақдимотида иштирок этишга тўғри келди. Тадбирни олиб бораётган аёл ўз компанияси ва ҳеч қандай дўкон ҳамда омборларни талаб қилмайдиган тармоқ маркетинги ғоясини мақтай туриб, залдаги одамлардан сўради: “Дўкон очиш учун қанча маблағ керак?” У “Жуда кўп маблағ керак”, деган жавобни кутган эди. Мен унга ноль доллар керак, деб жавоб бердим. Тақдимотдан сўнг мендан қандай қилиб маблағсиз дўкон очиш мумкинлигини сўрашди. Уларнинг саволларига жавоб беришга-ку бердим, лекин бундан ким қандай фойдаланади, билмадим.

Энди шу ўринда табиий савол туғилади. Пули бўлмаса ҳам тадбиркорлик қилишга одамларга нима ёрдам беради? Менга эса бизнес йўлини танлашимга орзуларим кўмак берди. Мен бировнинг қўлида ёлланма ишчи бўлиб, бу орзуларимга эриша олмаслигимни англаб етдим. Инсон доимо ҳар тарафлама мустақил бўлиши керак, яъни пулда ҳам, вақтда ҳам, ҳаракатда ҳам, фикрлашда ҳам. Ана шунда натижа бўлади. Мулкдор бўласиз, пулдор бўласиз.

Биз бу билан пул ёмон, ундан узоқроқ бўлинг, дейишдан йироқмиз. Шуни айтмоқчимизки, бизнесда пул эмас, билим, қобилият, тажриба ва вақт муҳим роль ўйнайди. Маблағни кейинроқ ачинмайдиган миқдорда, фақат зарурият бўлганда бизнесга сарф қилган маъқул. Аслида ўйлаган лойиҳангизни ҳеч қандай сарф-харажатсиз бошлашга ҳаракат қилинг. Агар бирор иш бошида жуда кўп миқдорда сармоя талаб қилинса, демак бу лойиҳа пухта ўйланмасдан тузилган. Энг зўр вариант умуман сармоя ишлатмасдан бош­ланган бизнес.

Ҳосил КАРИМОВ.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"