Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
9374
10266
8853

+1413
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
181101
230255
88645

+141610

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 476 802
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Дағал сўз қилгай дўстни ҳам душман


dagal_160Автобусда

Эрталаб шошиб автобусга чиқдим, унчалик тирбанд эмас экан. Уч-тўрт бекат оралиғида кимдир манзилида тушди, кимдир чиқди. Бир пайт 20-22 ёшлар чамасидаги чиптачи йигитча отаси тенги одамга дўқ аралаш хезланиб қолди:

– Ўв, амаки, оёғиззи йиғиштириб ўтиринг, бу пулга келган, калишизданам қиммат туради...

Йўловчиларнинг деярли ҳаммаси шу томонга бош бурди. Нафақа ёшидаги отахон ўриндиқ остига ташлаб қўйилган ғилдирак қопламаси (автоҳаваскорлар “калпак” дейди) устига оёғини қўйиб ўтирган экан (бошқача ўтиришнинг иложи ҳам йўқ эди).

– Узр, болам, бу матоҳинг шунақа нозиклигини билмабман.

Шу жойда гап-сўзга нуқта қўйилса ҳам бўларди. Бироқ тарбия кўрмаган чиптачи йигит ўзини ушбу йўналишнинг хўжайинидек ҳис қилди чамамда, овозини баландлатди:

– Фаросатданам берган экан-ку...

Ана энди айтинг, фаросатдан кимга “берган экан”? Ахир, ҳайдовчи ёки чиптачининг ўзи йўловчилар ўриндиғи остига ўша буюмни ташлаб қў­йибди-ку! Яна нима учун отаси тенги одамга тарбиясизларча муомала қилади? Афсуски, автобусдаги одамлардан ҳеч бири бу ҳолга эътироз билдирмади, аралашмади.

Мен эса чидаб туролмадим:

– Ука, эрталаб нонуштага нима егансиз? – дедим кесатиқ билан.

– Тушунмадим...

– Оғзингиздан қўланса гаплар чиқаётганига сўрадим-да!

Шундан кейин у менга бундай тарбиявий соатни уйимда ўғлимга ўтказишим кераклигини зўр бериб тушунтириб қўйди... Фойдаси йўқлигини билиб, бошқа гапирмадим.

 

Тарбия ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот – ё

ҳалокат, ё садокат, ё фалокат масаласидур.

Абдулла Авлоний.

Бозорда

“Отанг – бозор, онанг – бозор” деганларидек, бир-икки сўм арзонроқ бўлса ҳарна-да, деб кўйлак олиш мақсадида дўконларга эмас, “Чилонзор буюм бозори”га бордим. Азалдан қора рангли кўйлакни яхши кўраман. Узоқдан турфа ранглилари қаторида қораси ҳам осиб қўйилган раста олдида тўхтадим.

– Келинг, ока, қанақасидан керак? Ишга кийишгами, тўйгами ё совғагами?

Қўлимдан тортқилагудек бўлиб ўзига қаратган сотувчи анча хушмуомала кўринди. Кўйлакни шу йигитдан харид қиламан, у ҳам савдоси юришганига хурсанд бўлсин, деган хаёлда мақсадимни айтдим. Уч-тўрт хилини олиб, ўлчамимни чамалаб, улардан бирининг тахламини бузди. Аммо сифати менга маъқул бўлмади. Бошқасининг эса ранги сидирға эмас, чизиқлари бор экан.

– Олиш ниятингиз борми ўзи, ока? Ё шунчаки бозор айланиб юрибсизми?

Қарасам, муомаласи сал дағаллашди. Кўнг­лимга ёқса оламан-да, дедим. Бошқа гап оғзимдан чиқмади.

– Олсангиз олинг, бўлмаса, бошимни қотирманг. Ана, бозор котта, қидирвуринг кўнглизга ёққанини, – дея дағдағасини бошлади.

– Ука, савдода оғирроқ бўлиш керак, харидорга, ўзингиздан ёши катта одамларга бунақа муомала қилманг, – дедим зора қилаётган муомаласидан уялса, деган мақсадда.

Бироқ бу йигит ҳам менга тарбиявий соатни қаерда ва ким билан олиб боришим кераклигини яна бир марта эслатишдан эринмади...

Йўлда

Светофорнинг чироғи қизил ёнди, тўхташ чизиғида тўхтадим. Сергаклик билан пойлаб турибман. Энди рухсат берувчи яшил чироқ ёнса, жиламан, аммо ундан аввал сариқ ҳам бир ёниб, ўчиши керак. Мана, сариқ ёнди... Шу пайт ортимдаги машина зўр бериб “дод” сола бошлади. Бу “юр тезроқ” дегани. Унинг сигналисиз ҳам юришни бошлаган эдим. Бир пайт автомобилини “ванғиллатиб” ўша орқадаги сабрсиз ҳайдовчи ёнимдан мени қувиб ўта бошлади. Ўтиб бораётганида менга қараб қўлини пахса-пахса қилиб, асабий бақираётганини кўрдим. Ростанам айб қилиб қўйдим шекилли, деган хаёл билан “узр” маъносида “дуут” қилиб овоз (сигнал) бердим. Ана шу менинг “хатоим” бўлди – бояги асабий ҳайдовчи мени сиқиб йўл четига тўхтатди. Машина бошқарувидаги йигит ёнидаги йўловчиси билан тушиб келишди. Кўринишларидан икковиям мендан 10 ёшлар чамаси кичик.

– Ҳа, ока, яна сигнал чаласиз, реакция борми ўзи, чорраҳадаям ухлидими одам? Мошина ҳайдомасайз автобусда юринг, хомми...

– Менга бир пайтлар сариқда эмас, яшил чироқ ёнганда юриш керак, деб ўргатишган эди. Йўл қоидаси талаблари ўзгариб кетдими? Агар ҳамон ўз кучида бўлса, сизларгаям маслаҳатим – яшил чироқ ёнгандан кейингина ҳаракатланинглар, – дедим.

Бу “меҳрибонларим” ҳам менга дарсни қаерда ва ким билан ўтказишим кераклигини қайта-қайта таъкид­лаб, “жуда яхши тарбия кўрганликларини” намойиш қилиб, ортларидан чанг-тўзон кўтариб жўнаб кетишди.

* * *

Кексаларни этсанг азизу ҳурмат,

Кексайсанг сени ҳам қилишар иззат.

Фаридиддин АТТОР.

 

Ота-онанинг вазифаси фарзандини дунё­га келтиришдангина иборат эмас. Улар фарзандларини ақлли, эс-ҳушли, жисмонан соғлом, диёнатли, эътиқодли, жамият ва Ватанга фойдаси тегадиган инсонлар қилиб тарбиялаш ҳақида қайғуришлари керак. 
Фарзанд тарбиясида муҳим қоидалардан яна бири  болани ёшлигидан жамият орасида ўзини чиройли тутиш, барчага баробар самимий, камтарин бўлиш каби одобларга ўргатишдир.

Шарқона лутф, шарқона ширин муомала, шарқона тавозе дунё аҳлининг ақлини шошириб, шарқликларга нисбатан ҳурматини ошириб келган. Бу борада ўзбекона муомаланинг ўрни ҳам бўлакча эди. Бугун эса минг афсуслар билан айтишга мажбурмизки, муомала маданияти масаласида мақтангудек аҳволда эмасмиз.

Юқоридаги каби чиптачи, сотувчи, ҳайдовчиларга кунда дуч келамиз. Кимдир охиригача тортишади, яна биров “шу билан тенг бўламанми”, деб баҳсга нуқта қўяди. Тартибга чақирмоқчи бўлганлар эса кимга, қачон ва қаерда насиҳат қилиши юзасидан “маслаҳат” олишга мажбур.

 

Саъдий ёзади:

Ширин сўзли шилгай душман пўстини,

Дағал сўзли душман қилгай дўстини.

 

Кишининг одамлар билан қиладиган муомаласига қараб унинг қандай инсонлиги ҳақида хулоса чиқарса бўлади. Муомала маданияти орқали ҳар қандай куч билан ҳам эришиб бўлмайдиган инсоний мартабага – атрофдагиларнинг ҳурмат-иззатига, меҳрига, ишончига сазовор бўлиш мумкин.

Нодир МАҲМУДОВ,

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"