Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Бир дақиқа етарли...

 

elektron_160бугунги кунда энг кўп талаб этиладиган ҳужжат - СТИРни ўтирган жойингизда олиш учун тавсия

Бугунги кунда фуқароларнинг шахсий СТИР, яъни солиқ тўловчининг идентификация рақами кўп талаб этилувчи ҳужжатлардан бири саналади. Уни олиш учун кўпчилик фуқароларимиз туман ДСИларига боришлари, у ерда навбатда туришлари, муҳр (печать) урдириш учун ДСИ бўлими бош­лиғини кутишларига тўғри келади. Аслида эса буни ўтирган ўрнингизда атиги 1 дақиқа ичида ўзингиз ҳам олишингиз мумкин. Натижада ҳам вақтни, ҳам йўл пулини тежайсиз ва ДСИ муҳри ҳам талаб этилмайди. Бунинг учун нима қилиш керак?

1. Ҳаммамиз телефон, компьютер ёки планшет ишлатамиз, интернетга уланганмиз. СТИРни олиш учун Интернетда my.soliq.uz сайтига киринг ва 1-расмдаги ҳолатга ўтинг.

stir_1

2. 1-расмдаги чизиқ билан ўралган жойдаги Жисмоний шахслар учун “Хизматлар” тугмасини босинг, шунда 2-расмда кўрсатилган ҳолатга ўтасиз.

stir_2

3. 2-расмдаги чизиқ билан ўралган жойдаги “СТИРингизни аниқланг” тугмасини босиб, 3-расмда кўрсатилган ҳолатга ўтасиз.

stir_3

4. Ана энди 3-расмда дастлаб чизиқ билан ажратилган “серияси” деган жойга паспортингиз сериясини лотин алифбосида ёзинг (бош ёки кичик ҳарфларда ёзишнинг фарқи йўқ). “Рақами” деган жойга паспорт рақамини ёзинг. Кейин “Расмдаги матнни киритинг” деган жойдаги ёзувни стрелка билан кўрсатилган жойга айнан киритинг. Сўнг “Излаш” тугмасини босинг. Шу билан 4-расм ҳолатига ўтасиз, яъни сизнинг СТИРингиз тайёр.

stir_4

5. 4-расмда сизнинг СТИРингиз тайёр ҳолатда чиқади. Фақат сиз пастдаги “Юклаб олиш” ёки “PDFда сақлаш” тугмасини босиб, ўз компьютерингизга ёки телефонингизга сақлаб оласиз.

6. Сақлаб олинган СТИРни қоғозга чиқарасиз, вассалом. Энди ДСИ муҳри йўқ-ку, деганларга тушунтириш. Ушбу сиз олган СТИРнинг тагига “Давлат солиқ қўмитаси сайтидан шакллантирилди”, деб ёзиб қўйилган. Шунинг учун ҳеч қайси ташкилот сиздан муҳр талаб қилмайди. Шундай ўтаверади.

7. Ўз СТИРингизни олдингизми, энди яқинларингизга, қўни-қўшниларга қандай йўл тутишни тушунтиринг. Шу ҳаракатингиз билан уларнинг вақтини, харажатини тежаган ва уларга ёрдам қилган бўласиз.

Саҳифани

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани суғурта маркази раҳбари

Равшан МАМАЖОНОВ

тайёрлади.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"