Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5911
7374
7918

-544
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
147500
238474
114027

+124447

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 936 360
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Суғурта бозори пешқадами

sugurta_160Суғурта компанияларига  бўлган ишонч уларнинг мижозлари сони, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми, шартнома мажбуриятларини бажариши, яъни кўрилган зарар бўйича тўловларни ўз вақтида қоплаб бера олиш лаёқатига эгалигига кўра белгиланади.

“Ўзагросуғурта” АЖ ҳам кутилмаган ҳодисалар оқибатида фуқаролар соғлиғи, ҳаёти ва мол-мулкига етказилган зарарларни суғурта шартномалари асосида қоплаши орқали сифатли суғурта хизматини ташкил этмоқдаки, бунинг натижасида унга нисбатан ишонч тобора ортмоқда.

“Ўзагросуғурта” 2017 йилнинг 11 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тузилган суғурта шартномалари асосида кўрилган зарарлар учун жами 18481 та суғурталанувчига қарийб 87,0 млрд. сўм суғурта зарар қопламаларини тўлаб берган. Шундан қишлоқ хўжалиги суғуртасига 67,2 млрд. сўм, аҳоли суғуртасига 3,4 млрд сўм, бошқа суғурта турларига 0,8 млрд.сўм сарфланган. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 1847 та жабрланувчига 3002,1 млн. сўм суғурта товони тўлади.

Суғурталанган шахсларнинг ҳар хил ҳодисалар натижасида тан жароҳати олиши ёки вафот этиши бўйича 6928 та фуқарога 2660,0 млн. сўм суғурта пули тўланди. Президент Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 22 январдаги фармони билан тасдиқланган  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳалари каби суғурта соҳасига ҳам кенг урғу берилган. Хусусан, унда давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги таъсирини қисқартириш, унинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш белгилаб қўйилган. Ушбу тадбирларни амалга ошириш механизмида жавобгарликни мажбурий суғурталаш тури қайд этилган бўлиб, бунда суғурта компаниялари томонидан ушбу мажбурий суғурта тури бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилиши лозим. Шунингдек, тадбиркорлик ва инновацион соҳадаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини ривожлантириш учун венчур фондлар, венчур компаниялар ва инновацион корхоналар фаолиятини тартибга солиш билан бир қаторда венчур лойиҳаларни суғурталаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланган. Бу эса суғурта компанияларидан соҳанинг замонавий тенденцияларидан келиб чиқиб, янги хизматларни ишлаб чиқиш ва инновацион ечимларни таклиф этишни талаб этади.

Айтиш жоизки, аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ошириш, аҳолига кўрсатиладиган суғурта хизматлари даражасини жаҳон андозаларига олиб чиқиш суғурта бозорида соғлом рақобатни кучайтиради.

Суғурта соҳасига янгидан-янги инновацион ғояларни татбиқ этиш йўлида фаолият юритаётган “Ўзагросуғурта” АЖ суғурталанувчиларнинг юксак ишончини оқлаш, вақт билан ҳамнафас қадам ташлаб улар диди ва талабига мос суғурта турларини тақдим этиш, хусусан, юқорида зикр этилган дастур талабларидан келиб чиқиб, суғурта маданиятини кенг тарғиб қилиш, тизимни янада такомиллаштиришни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Муқаддас ЮСУПОВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"