Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2008
7012
6845

+167
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
157454
238474
104073

+134401

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 946 313
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Топинамбур – дардга даво

topinambur_160Ернок (топинамбур)нинг кўп фойдали жиҳатлари ҳақида эшитиб, уни харид қилишга шошилдим. Топинамбурни мева ва сабзавотлар растасидан топдим. Таътиб кўрганимда мазаси ўзгачалигини сездим. Тавсия қилишга арзигулик маҳсулот экан.

Унинг фойдали жиҳатлари ҳақида янада кўпроқ маълумот топишга ҳаракат қилдим. Маълум бўлишича, тананинг умумий қувватини оширувчи хусусиятга эга бўлган ернок қандли диабет, подагра, меъда-ичак хасталиклари, камқонлик, атеросклероз, буйрак ва сийдик йўлларида тош ҳосил бўлиши, семизлик, асаб касалликларининг олдини олишда жуда қўл келар экан.

 

Доришунос Дилафрўз Эргашеванинг айтишича, ернок барги, илдизи мевасини янги ёки қуритилган ҳолда ишлатиш мумкин. Илдиз мевасидан 50 грамми тозаланиб, унга ҳеч нарса қўшмасдан овқатдан 30 дақиқа олдин, кунига 3 маҳал истеъмол қилинса, қондаги қанд миқдори камаяди.

Ўсимлик баргидан салат тайёрланса, фақат қандли диабетнигина эмас, балки гипертония, меъда ости безининг бошқа хасталикларини даволашда ҳам аҳамия­ти жуда катта.

Ернокдан сиқиб олиниб тайёрланган суви (сок) қандли диабет, гипертония, полиартритлар, анемия, ҳар хил шамоллашларни даволашда қўлланилади.

Муолажа учун ернокнинг қуритилган илдиз мевасидан 1-2 литр сувга 3 ош қошиқ, агар янгиси бўлса, 3 донаси солинади. Қуритилгани 1 соат, янгиси эса 10-15 дақиқа давомида қайнатилади, илиқ ҳолда ёки совитилгани кунига 1 л дан ҳафтада 2-3 маротаба истеъмол қилинади.

Ернок қайнатмаси қондаги қанд миқдорини камайтирибгина қолмай, қон босимини ҳам туширади, меъда ости безининг иш фаолиятини яхшилайди, қондаги гемоглобин миқдорини оширади.

Тананинг умумий қувватини ошириш учун ернокнинг 3-5 дона барги ва ёш новдасидан, 3-5 барг қорағат барги ва ёш новдаларидан, 5 та четан ва шунча парманчак барги, олча, ялпиз барглари қўшилиб, устига қайнаб турган сувдан
1 л қуйилади ва 10-15 дақиқа дамлаб қўйилади, докадан сузиб ичилади. Бундан ташқари, ернокни қовуриб, димлаб, қайнатиб, ундан салат тайёрлаб истеъмол қилиш ҳам мумкин.

Наргиза тайёрлади.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"