Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5434
5204
5887

-683
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
150091
191346
158564

+32782

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 649 719
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Фаол тадбиркор ва намунали солиқ тўловчи

tadbirkor_160Изланганга имкониятлар кенг. Айниқса, тадбиркорликка енг шимарганлар учун нафақат имконият, балки имтиёзлар ҳам бисёр. Бу ҳақда яхшиси, ишбилармонлиги ортидан аҳолининг бандлигини таъминлаб, мамлакатимиз иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшаётган тадбиркордан эшитайлик.

– Асосан болалар кийим-кечаклари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонамизда ўтган йили 1 миллиард 500 миллион сўмлик маҳсулот тайёрланди, – дейди “bonu tekstil” хусусий корхонаси директори Одилжон Аҳмаджонов. – 2006 йилда Хўжаобод туманида 6 нафар ишчи билан фаолиятимизни бошлагандик. Бугунга келиб улар сони 60 нафардан ошиб кетди. Маҳсулотларимизга талаб катта. Албатта, солиқдан берилган имтиёзлар фаолиятимизни янада кенгайтириш ва корхонамизни замонавий технология­лар билан жиҳозлашда асқатмоқда. Бугунги кунда ишчиларимиз хориждан келтирилган тикув машиналарида 25 хил турдаги болалар кийимларини тикишмоқда.

Болажон халқмиз. Шу боис ҳам “bonu tekstil” кийим-кечакларига талаб кундан-кунга ортиб бораяпти. Шунга яраша даромаднинг чўғи баланд. 2017 йилда соф фойда 120 миллион сўмни ташкил этди.

– Мақсадимиз даромадимизни янада орттириб, мамлакатимиз иқтисодиётига муносиб улуш қўшишдир, – дейди О.Аҳмаджонов. – Бу баландпарвоз гап эмас. Болалагимиздан катталар қонун-қоидага риоя этиб ишласанг, яшасанг, ҳеч қачон кам бўлмайсан, дея насиҳат қилишган. Бизнесни бош­лаганимдан ҳам шу насиҳатни ўзимга дастуриламал қилиб олганман. Солиқларни ўз вақтида тўлаб бораман. Бу – бизнинг бурчимиз. Биз каби тадбиркорларга имкониятлар яратилиши ва имтиёзлар берилиши айнан солиқларни ўз вақтида тўлашимизга боғлиқ. Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан 2017 йилнинг “намунали солиқ тўловчи”си деб топилдим.

Айни пайтда “bonu tekstil” янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида Одилжон Аҳмаджонов бошчилигидаги корхона тадбиркорликка янгича йўналишда ёндашмоқда. Шунга кўра, маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш мақсад қилиб қўйилди. Яқин орада “Ўзбек бренди” остида “bonu tekstil” кийим-кечакларини хорижлик болажонлар эгнида кўришимиз мумкин.

Дилмурод ПАРПИЕВ,

Андижон вилояти

давлат солиқ бошқармаси

бош мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"