Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6078
6993
7118

-125
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
191142
199080
109779

+89301

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 256 588
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Тадбиркорлар билан учрашув


yigilish_160Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Хива шаҳри, Қўшкўпир ва Хива туманларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад Президентимизнинг 2018 йил 22 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя­лар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини аҳолига, хусусан, тадбиркорларга етказишга қаратилди.

Учрашувда соҳа мутахассислари томонидан юртимизда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай имконият ва шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш, хусусан, чекка ҳудудларда тадбиркорлар фаолиятида инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш масалалари хусусида сўз юритилди.

– Айни кунда вилоятимизда 21130 та хўжалик юритувчи субъект фаолият юритади. Улардан қишлоқ хўжалиги корхоналари сони 8931 тани, саноат корхоналари сони 1529 тани, қурилиш ташкилотлари сони 991 тани, транспорт хизматини кўрсатаётган корхоналар сони 142 тани, савдо корхоналари сони 1940 тани ҳамда умумий овқатланиш корхоналари сони 441 тани ташкил қилади. Ўтган 2017 йил давомида вилоятдаги 968 та корхона ва ташкилот жами 88,2 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланди. Мазкур имтиёз ва преференцияларнинг 44,2 фоизи Солиқ кодексига, 55,8 фоизи Ўзбекистон Рес­публикасининг ҳукумат қарорларига асосан қўлланилди, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Темуров.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, вилоятда жами 16  минг 322 нафар якка тартибдаги тадбиркор рўйхатга олинган бўлиб, улардан 5 минг 786 нафари 2017 йилда янгидан рўйхатга олингандир.

Тадбиркорлар иштирокида ташкил этилган учрашувларда соҳа мутахассислари томонидан жорий йилда солиқ қонунчилигига киритилган янгиликларнинг тадбиркорлик фаолиятига қулайлиги ва солиқ соҳасидаги имтиёзларнинг афзалликлари хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.

2018 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бирлаштирилиб, солиқ ставкаси 15,5 фоиз ўрнига 14 фоиз қилиб белгиланганди. Соҳага доир янги қабул қилинган тегишли ҳужжатга мувофиқ, учта қонунга, жумладан, Солиқ кодексининг 47 та моддасига шу каби ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Бундан ташқари, Пенсия жамғармасига, Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига, Рес­публика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ягона тўлов турига – давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштирилди ва умумий солиқ ставкаси 3,5 фоиздан 3,2 фоизгача пасайтирилди.

– Бугунги семинарда жорий йилдан солиқ соҳасидаги янгиликлар, тадбиркорлар учун яратилган имтиёз ва енгилликлардан хабардор бўлдик, дей­ди Қўшкўпир туманидаги “Файз” хусусий корхонаси раҳбари Гарҳар Матназарова. – Бу ерда олган маълумотларим асосида ўзим раҳбарлик қилиб келаётган тикувчилик корхонамнинг ишчи-ходимлари билан давра суҳбатлари ўтказишни, ёшлар иш жараёни учун янги технологияларни жорий этишни ҳамда миллий маҳсулотларимизни жаҳон бозорларига чиқаришни мақсад қилдим.

Тадбир давомида Хива шаҳри, Қўшкўпир ва Хива туманларида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалий ижросига ҳам эътибор қаратилди.

– Ўтган йили ширинликлар пиширишни йўлга қўйдим. – дейди “Фазилат мега” хусусий корхонаси раҳбари, ёш тадбиркор Фазилат Отабоева. – Ўзим 2016 йилда коллежни тугатиб, тадбиркорлик қилишни ният қилган эдим. Қисқа муддат ичида “Гулзор” маҳалласидаги бинонинг бўш турган қисми менга ажратиб берилди. Ҳозирда 20 турдан ортиқ ширинлик пишириб, ички бозорларимизга етказиб бермоқдамиз. Келажакда иш фаолиятимизни кенгайтиришни, янги иш ўринлари ташкил этиб, бозорларимизга, тумандаги мактаб ва боғчаларга турли пишириқлар етказиб беришни режалаштирганман.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбир доирасида аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва ёшларни ташвишга солаётган долзарб муаммолар, шунингдек, ҳудуднинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган, фуқароларни қийнаётган масалалар муҳокама этилди, уларнинг айримларини шу ернинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"