Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1453
5204
5004

+200
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
173237
203261
123503

+79758

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 039 603
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Мулкий ҳуқуқ электрон онлайн-аукционда сотилади

online_savdo_160Ўтган йилнинг 18 декабрида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 20 декабрида Сенат томонидан маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун жорий йилнинг январь ойидан кучга кирди. Ушбу қонун асосида миллий қонунчилигимизнинг бир қатор нормалари бугунги кун талаби асосида тегишли қўшимчалар киритилган ҳолда янада такомиллаштирилган.

Масалан, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартишларга тўхталадиган бўлсак. Унинг алоҳида нормаларида белгиланганидек, автомототранспорт воситаларини, кўчмас мулкни, шу жумладан, ер участкасини, қурилиши тугалланмаган объектларни, кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқларини, ер участкасига нисбатан мулкий ҳуқуқларни, интеллектуал фаолият натижаларига ва хусусий аломатларини акс эттирувчи воситаларга бўлган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли оператор томонидан электрон онлайн-аукционларда амалга оширилади. Мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида реализация қиладиган савдо ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов асосида танланади.

Агар савдо ташкилотларига реализация қилиш учун топширилган мол-мулк у топширилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида реализация қилинмаса, мазкур мол-мулк давлат ижрочиси томонидан қуйидаги тартибда арзонлаштирилиши керак:

* давлат солиқ хизмати органи ва молия органи вакиллари иштирокида мол-мулк қийматининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда — давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича;

* мол-мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида — бошқа ижро ҳужжатлари бўйича.

Ўзгартишларга кўра, мол-мулк арзонлаштирилганда давлат ижрочиси белгиланган тартибда далолатнома тузади, шундан сўнг арзонлаштирилган мол-мулк савдо ташкилотларига такроран реализация қилиш учун топширилади. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича мазкур мол-мулкни реализация қилишда мол-мулк арзонлаштирилмайди ва у биринчи баҳоланган нарх бўйи­ча савдо ташкилоти томонидан такроран реализация қилишга топширилади.

Мол-мулк такрорий электрон онлайн-аукционларда реализация қилинмаганлиги муносабати билан ваколатли оператор томонидан қайтарилган тақдирда ёки такроран реализация қилиш учун савдо ташкилотларига топширилган бошқа мол-мулк ўттиз кун мобайнида реализация қилинмаган тақдирда, у мол-мулк нархининг 10 фоизига арзонлаштирилган нархда ундирувчига таклиф қилинади. давлат даромадига ижро ҳужжатлари бўйича ундириш қаратилган мол-мулк эса ушбу моддада белгиланган тартибда яна арзонлаштирилиши ва реализация қилишга топширилиши лозим. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича ушбу мол-мулк реализация қилинмаган тақдирда, давлат ижрочиси гаровга олувчига мол-мулкни такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдолардаги ёки савдо ташкилотларининг такрорий реализация қилишидаги бош­ланғич сотиш нархидан 10 фоизга камайтирилган суммада ўзида қолдиришни таклиф қилади.

Бундан ташқари, қимматли қоғозлар қимматли қоғозларнинг биржа бозорларида ва уюшган биржадан ташқари бозорларида реализация қилиниши керак. Улар давлат ижрочиси билан тузилган шартнома асосида фаолият юритувчи инвестиция воситачиси — брокер томонидан кимошди савдога қўйилади. Қимматли қоғозлар арзонлаштирилмайди ва икки ой мобайнида бир неча марта кимошди савдога қўйилади. Қимматли қоғозлар мазкур муддатда реализация қилинмаган тақдирда, давлат ижрочиси ундирувчига ушбу қимматли қоғозларни уларнинг брокер томонидан кимошди савдога қўйилган охирги кимошди савдо кунининг охирги кимошди савдо соатидаги ўртача нархида ўзида қолдиришни таклиф этади.

Давлат ижрочисининг реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳақидаги ушбу модданинг еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган таклифи давлат ижрочиси томонидан тегишли мол-мулк реализация қилинмаганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ундирувчига юборилиши керак. Бир навбатдаги талаблар бўйича бир нечта ундирувчи мавжуд бўлган тақдирда, таклифлар давлат ижрочиси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига ижро ҳужжатларининг келиб тушиши навбатига кўра ундирувчиларга юборилади. Агар мол-мулкнинг давлат ижрочиси томонидан таклиф қилинган баҳоси ижро ҳужжати бўйича ундирувчига тўланиши лозим бўлган суммадан ортиқ бўлса, ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдиришга тегишли фарқни бир вақтнинг ўзида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органининг депозит ҳисобварағига тўлаган (ўтказган) тақдирда ҳақли, бу ҳақда таклифда кўрсатиб ўтилади. Ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги қарори ҳақида давлат ижрочисини таклифни олган кундан эътиборан беш кун ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Ундирувчи мол-мулкни ўзида қолдиришдан воз кечган ёхуд бу ҳақдаги ўз қарорини белгиланган муддатда ёзма шаклда тақдим этмаган тақдирда мол-мулк ижро харажатлари, шу жумладан, мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш бўйича қилинган харажатлар ундирилган ҳолда қарздорга қайтарилади.

Ундирувчи — гаровга олувчи реализация қилинмаган гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдиришдан воз кечганда ёхуд белгиланган муддатда ўз қарорини ёзма шаклда тақдим этмаганда, ижро иши юритиш ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш билан тамомланади. Реализация қилинмаган бошқа мол-мулк бўйича ижро иши юритиш эса қарздорда ундирувга қаратилиши мумкин бўлган ўзга мол-мулк мавжуд бўлмаса, ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш билан тамомланади.

Олиб қўйилган ва реализация қилинмаган мол-мулк қарздор қарзини ва давлат ижрочиси мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш билан боғлиқ ҳолда қилган харажатларнинг ўрни тўлиқ қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ундирувни амалга ошираётган давлат ижрочисига тақдим этган тақдирда ҳам қарздорга қайтарилади. Реализация қилинган мол-мулкни мол-мулкнинг баҳоси тўлиқ тўлангунига қадар харидорларга бериб юбориш, шунингдек, тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) шарти билан реализация қилиш савдо ташкилотларига ва давлат ижрочиларига тақиқланади. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилиш хусусиятлари, шунингдек, кўчмас мулкни узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқларини, қарздорнинг ер участкаларига, интеллектуал фаолият натижаларига ва хусусий аломатларини акс эттирувчи воситаларга бўлган мулкий ҳуқуқларини реализация қилиш тартиби ушбу қонун талаблари ҳисобга олинган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Алоҳида кўрсатиб ўтилганидек, мол-мулкнинг ва мулкий ҳуқуқларнинг айрим турларини реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционлар ваколатли оператор томонидан ташкил этилади ва ўтказилади. Ваколатли оператор билан тузилган шартнома ва электрон онлайн-аукционга қўйиладиган мол-мулк­нинг ёки мулкий ҳуқуқларнинг дастлабки (бошланғич) баҳоси кўрсатилган буюртманома электрон онлайн-аукционни ўтказиш учун асос бўлади.

Буюртманомага ижро ҳужжатининг кўчирма нусхаси, мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни хатлаш далолатномасининг ёки қарорининг кўчирма нусхаси, мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ёки давлат ижрочисининг мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги қарори ёхуд уларни баҳолаш қиймати кўрсатилган суд қарорининг кўчирма нусхаси, мол-мулкнинг тоифасидан келиб чиқиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори томонидан тасдиқланадиган регламентда назарда тутилган мол-мулкни тавсифловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Дастлабки электрон онлайн-аукционлар нархнинг ошиб бориши принципи, так­рорий электрон онлайн-аукционлар эса нархнинг тушиб бориши принципи бўйича ўтказилади. Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби қонунҳужжатларида белгиланади.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"