Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5937
7374
7918

-544
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
147526
238474
114001

+124473

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 936 386
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Эркин иқтисодий зона: янги тартиб-тамойиллар

eiz_160Жорий йилнинг 16 январида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекис­тон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

У билан эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги, эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланган.

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда бундай ҳудудда инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришнинг мажбурий мезонлари белгиланган.  

Булар:

маҳаллийлаштириш лойиҳалари учун қонунчиликда ўрнатилган параметрларга мувофиқ импорт ўрнини босувчи, юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

экспорт ҳажми ишлаб чиқариш фаолиятининг иккинчи йили камида 2 фоиз, учинчи ва кейинги йилларда 30 фоиздан кам бўлмаган даражада бўлиши;

маъмурий кенгашлар томонидан белгиланадиган даражада янги иш ўрни барпо этиш, жумладан, касаба уюшмалари кенгаши федерацияси томонидан ташкил этиладиган ишсизлар рўйхати бўйича ишга қабул қилиш учун 10 фоизли квота ўрнатиш;

тузиладиган ташкилотнинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 95 фоизи миқдорида Ўзбекистон фуқаролари билан тўлдириш, уларга таж­риба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш.

Инвестор томонидан

тақдим этиладиган

инвестиция буюртманомасига илова қилинадиган ҳужжатлар:

юридик шахснинг (инвесторнинг) рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ёки унинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

инвестиция лойиҳасининг бизнес режаси;

инвесторнинг тегишли соҳадаги ёки шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишдаги иш тажрибаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

инвесторнинг охирги уч йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумот.

агар инвестор буюртманомани топшириш вақтида фаолият юритмаган ёки бир йилдан кам вақт давомида фаолият кўрсатган бўлса, биттадан кам бўлмаган муассисининг молиявий-хўжалик фаолияти ҳақидаги маълумот.

Бизнес режада акс

эттириладиган  ҳолатлар:

юридик шахснинг инвестиция лойи­ҳасини амалга оширишда тажрибага эгалиги ҳақидаги маълумот;

ходимларни ишга қабул қилиш манбаси кўрсатилган ҳолда ташкил этилаётган иш ўринлари;

ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва ўзига хослиги;

маҳсулотнинг мўлжалланаётган нархлари ва сотиш бозорлари (маҳсулотни ички ва ташқи бозорга етказиш ҳажми кўрсатилган ҳолда);

хомашё базасининг мавжудлиги, лойиҳани амалга ошириш даврида хом ашё ва материаллар билан таъминлашнинг кафолатланган имконияти (маҳаллий ва импорт материаллар, бутловчи ускуналарни ажратиб кўрсатган ҳолда);

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ва дастлабки 4 та белгилардан бири даражасида бош­ланғич хомашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди (ТИФ ТН коди 2017 йилги таҳрири) бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;

ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларни ҳамда тайёр маҳсулотни ташиш ва логистикаси;

таклиф этилаётган лойиҳани амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришнинг барқарор фаолият юритиши учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари (электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув ва техник сув, канализация, автойўл) ҳажми;

ишлаб чиқариш ажратмаларининг мавжудлиги, газларнинг тури ва ҳажми ҳамда қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни кўрсатган ҳолда;

ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун ЭИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;

асосий ишлаб чиқариш цехи ва технологик линиялар, маъмурий-маиший, омбор ва бошқа ёрдамчи биноларнинг жойлашиши кўрсатилган ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг дастлабки чизмаси;

ишлаб чиқариш технологиясининг (экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолда) технологик ускуналар, ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва давлатлари рўйхати кўрсатилган тавсифи;

ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик асбоб-ускуналарнинг хусусияти, уларнинг замонавий технологик талабларга мувофиқлиги, инвестиция лойиҳасида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган менежмент тизимининг жорий этилиши;

мўлжаллланаётган инвестицияларнинг ҳажми, тури ва муддатлари, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;

инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг иқтисодий самарадорлигини кўрсатиб берувчи кўрсаткичлар ва молиявий-иқтисодийҳисоб-китоблар.

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш схемаси

Масъул орган
Кўриб чиқилаётган масала
Кўриб чиқиш
муддати
ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш
Дирекция
Топширилган ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойи­ҳасини жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомасини унга илова қилинган ҳужжатлар билан кўриб чиқиш ва маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун киритиш.
ЭИЗ ҳудудида фармацевтика соҳасидаги инвестиция лойиҳаси киритилган тақдирда инвестиция буюртманомасини Соғлиқни сақлаш вазирлигига юбориш.
 
2 иш куни ичида
Маъмурий
кенгаш
Инвестиция буюртманомасини иловалари билан кўриб чиқиш ва:
ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мумкинлиги ёки тадбиркорлик субъектига ЭИЗ қатнашчиси мақомини бериш, ер участкасини ёки бўш турган ва нофаол бинони ажратиб бериш, (уларнинг умумий майдони ва жойлашган жойини кўрсатган ҳолда);
аниқ ва асосланган мулоҳазалар ҳамда камчиликларни кўрсатган ҳолда тақдим этилган ҳужжатларни пухталаштиришнинг зарурлиги,
ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
Қиймати эквивалентда 5,0 млн. АҚШ долларидан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича қарорни келишиш учун Республика кенгашига, инвестиция буюртманомаси ва лойиҳа бизнес режаси билан бирга юбориш.
5 иш куни
ичида
 
м
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
2 иш куни ичида
Республика кенгаши
Қиймати эквивалентда 5,0 млн. АҚШ долларидан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш.
 
7 иш куни ичида
Дирекция
Маъмурий кенгаш мажлиси баёнидан кўчирмани инвесторга ёки унинг ваколатли шахсига юбориш
1 иш куни ичида
ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатга олиш (қайта рўйхатдан ўтказиш)
Дирекция ва инвестор
Инвестициялаш тўғрисида битим тузиш, зарурат бўлганда инвестициялаш тўғрисидаги битим қоидаларини келишиш мақсадида музокаралар ўтказилиши мумкин.
5 иш куни ичида
Инвестор
Рўйхатдан ўтказувчи ташкилотга керакли ҳужжатларни, у ташкил этаётган тадбиркорлик субъектини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ёки аввал рўйхатдан  ўтган тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиш
Маъмурий кенгаш йиғилишининг баёни тасдиқланган кундан бошлаб 5 кун ичида
Рўйхатдан ўтказувчи орган
Давлат рўйхатидан ўтказиш, ваколатли ташкилотлар рўйхатига олиш
1 иш куни ичида
Дирекция
Хўжалик субъектини ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳнома бериш.
Ҳужжатларни олган кундан бошлаб 2 иш куни ичида
Дирекция
Хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдаги давлат солиқ ва божхона хизмати органларини хабардор қилиш.
Барча зарур ҳужжатларни хўжалик юритувчи субъектга ер участкаси ажратиш учун тегишли вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри бўйича давлат корхонасига бериш.
Хўжалик субъектини ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказган кундан бошлаб 1 кун ичида
 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"