Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1166
5204
5004

+200
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172950
203261
123790

+79471

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 039 316
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Уйингизнинг кадастр қиймати қанча?

kadastr_160Мамлакатимиз бўйлаб жисмоний шахсларнинг кўчмас мулки солиғи, олдингидан фарқли ўлароқ, кадастр қийматини ҳисоблаш орқали аниқланади. Бу жараёнга ўтган йилнинг 30 декабрь санасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор асос бўлиб хизмат қилади.

Қарор билан тасдиқланган низомда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш мақсадида жисмоний шахсларга тегиш­ли бўлган уй-жой фонди кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби белгиланган.

Низомга мувофиқ, ҳисоблаб чиқилган кўчмас мулк объектининг кадастр қиймати фақат жисмоний шахснинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун қўлланилади.

Объектнинг кадастр қийматини ҳисоблаш ишлари Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари (“Давергеодезкадастр” қўмитаси органлари) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилади.

Кадастр қиймати белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинган жисмоний шахслар мулки бўлган турар жойлар, квартиралар, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларининг боғ уйлари (дала-ҳовлилар) учун ҳисоблаб чиқилади.

Ҳужжатда алоҳида кўрсатиб ўтилганидек, кадастр қиймати қурилаётган, белгиланган тартибдаэгасиз деб топилган, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларига мувофиқ фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган кўчмас мулк объектлари учун ҳисоблаб чиқилмайди.

Объектнинг кадастр қиймати кадастр ҳужжатлари ва инвентаризация материаллари асосида ҳисоблаб чиқилади. Кадастр қиймати фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ва фойдаланилаётган кўчмас мулк объектлари учун ҳисобланган тақдирда, ушбу объектлар учун жисмоний шахслар мулки учун солиқ тўлаш мулкчилик бўйича бошқа ҳуқуқий кафолатларни юзага келтирмайди (солиққа оид мажбуриятлар бундан мустасно).

Кўчмас мулкнинг ҳисоблаб чиқилган кадастр қиймати ушбу объектларнинг кадастр қийматини кейинги ҳисоблашгача (қайта ҳисоблашгача) ўзгаришсиз қолади.

Кўчмас мулк объектларида ўзгаришлар аниқланган тақдирда (реконструкция қилиниши, қўшимча жойлар қурилиши ҳамда қўшимча объектлар қурилиши ва бош­қалар), “Давергеодезкадастр” қўмитаси органлари томонидан ушбу объектларнинг кадастр қиймати қайта ҳисобланади ҳамда қонунчиликда белгиланган муддатларда солиқ органларига тегишли маълумотлар тақдим этилади.

Якка тартибдаги уй-жойларда (дала ҳовлиларда) асосий бинони аниқлашда унинг энг катта умумий майдони ҳисобга олинади.

Эскириш коэффициенти – девори темир-бетон биноларга кадастр қийматининг 1 фоизи миқдорида, девори пишган ғиштли биноларга – 1,25 фоизи ва девори хом ғиштли, пахсали ва синчли биноларга – 1, 5 фоизи, аммо 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар йил учун ҳисобланади.

Кўп квартирали уй-жойдаги кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаб чиқишда унинг умумий фойдали майдони (кв.м), умумий фойдали майдон бир квадрат метрининг кадастр қиймати, эскириш коэффиценти, ҳудудий тузатиш коэффициенти, туман тузатиш коэффициентидан (Тошкент шаҳрида қўлланилмайди) фойдаланилади.

Якка тартибдаги уй-жой (дала ҳовли) кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаб чиқишда эса юқоридагиларга қўшимча равишда умумий фойдали майдон таркибида ҳисобга олинмаган ёрдамчи-хўжалик иморатларининг майдони (кв.м.), ёрдамчи-хўжалик иморатлари бир квадрат метри кадастр қийматининг асосий бинонинг бир квадрат метри бўйича ҳисоб­лаб чиқилган 20 фоизи ҳисобга олинади.

Кадастр қийматини ҳисоблаш натижалари бўйича бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисобот “Давергеодезкадастр” қўмитаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этилади.

Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегиш­ли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш ишлари қарор асосида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ташкил этилади ва мувофиқлаштириб борилади.

Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари жисмоний шахс­ларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни баҳолаш ва ҳисобга олишнинг белгиланган тизими мавжудлиги юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари маълумотлар базасини инвентаризациядан ўтказишдан иборат. Шунинг­дек, у фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини жалб этган ҳолда, солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг қиймати қайта ҳисобланишини таъминлайди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиалларида кўчмас мулк қийматини ҳисоблашнинг соддалаштирилган усули асосида дастурий маҳсулотни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.

Ҳукуматқарорининг ижросини таъминлаш мақсадида шу кунларда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк қийматиниҳисоблашнинг соддалаштирилган усули бўйича жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг солиқ солинадиган қийматиҳақидаги ахборотни интерактив режимда олиш имконини берадиган дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда уни “Давергеодезкадастр” қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштириш каби бошқа бир қатор вазифалар устида иш олиб борилмоқда.

Кўп квартирали уйлардаги квартира умумий майдони бир квадрат метрининг кадастр қиймати

Т/р.
Тоифа
Бино тури
Кадастр қиймати
1 кв.м. (минг сўм)
1.
I-a
2-3 қаватли, девори пишган ғиштли
1 989
2.
I-b
2-3 қаватли, девори
бетон панелли
1 850
3.
II-a
4-5 қаватли, девори пишган ғиштли
1 920
4.
II-b
4-5 қаватли, девори
бетон панелли
1 850
5.
III-a
6-8 қаватли, девори пишган ғиштли
1 720
6.
III-b
6-8 қаватли, девори
бетон панелли
1 850
7.
IV-a
9-18 қаватли, девори пишган ғиштли
1 720
8.
IV-b
9-18 қаватли, девори
бетон панелли
1 834

1. Ҳудудий тузатиш коэффициентлари

Т/р.
Ҳудудлар
Коэффициентлар
1.
Ташкент ш.
 
 
1 зона
1,20
 
2 зона
1,15
 
3 зона
1,10
 
4 зона
1,05
 
5 зона
1,00
2.
Қорақалпоғистон Республикаси
0,50
3.
Андижон вилояти
0,80
4.
Бухоро вилояти
0,75
5.
Жиззах вилояти
0,75
6.
Қашқадарё вилояти
0,75
7.
Навоий вилояти
0,75
8.
Наманган вилояти
0,75
9.
Самарқанд вилояти
0,90
10.
Сурхондарё вилояти
0,70
11.
Сирдарё вилояти
0,80
12.
Фарғона вилояти
0,85
13.
Хоразм вилояти
0,50
14.
Тошкент вилояти
0,95
Якка тартибдаги уй-жойнинг асосий биноси умумий майдони

бир квадрат метрининг кадастр қиймати

Т/р.

Тоифа

Қавати

Бино тури

Кадастр қиймати
1 кв.м. (минг сўм)

1.

I-a

1

Девори хом ғишт, пахса ва синчли.

847,9

2.

I-b

1

Девори пишган ғиштли, бетонли (шлакоблокли).

1284,8

3.

I-c

1

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс) қўшимча қулайликлари билан (умумий майдонда ҳисобга олинадиган сузиш ҳавзаси, сауна, мансарда), ташқи пардозлашда табиий тошлардан фойдаланилган ва бошқалар.

1349,1

4.

II-a

2

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс), фақат асосий бинонинг бир қисми икки қаватли.

1413,3

5.

II-b

2

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс), асосий бино тўлиқ икки қаватли.

1477,5

6.

II-c

2

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс) қўшимча қулайликлари билан (умумий майдонда ҳисобга олинадиган сузиш ҳавзаси, сауна, мансарда), ташқи пардозлашда табиий тошлардан фойдаланилган.

1541,8

7.

III-a

3 ва юқори

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс), фақат асосий бинонинг бир қисми уч ва юқори қаватли.

1606,0

8.

III-b

3 ва юқори

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, каркасли (комплекс), асосий бино тўлиқ уч ва юқори қаватли.

1670,2

9.

III-c

3 ва юқори

Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс) қўшимча қулайликлари билан (умумий майдонда ҳисобга олинадиган сузиш ҳавзаси, сауна, мансарда), ташқи пардозлашда табиий тошлардан фойдаланилган.

1734,5

2. Туман тузатиш

коэффициенти

Т/р.
Аҳоли пунктлари
Коэффи­циентлар
1.
Нукус шаҳри, вилоят марказлари
1,00
2.
Шаҳарлар ва шаҳар бўлмаган туман марказлари
0,85
3.
Бошқа аҳоли пунктлари
0,75

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"