Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1165
5204
5004

+200
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172949
203261
123791

+79470

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 039 315
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Собиқ ЯТТ қачон банкрот деб топилади?

bankrot_160Юртимизнинг Фуқаролик кодекси ҳамда “Банкротлик тўғрисида”ги қонунига тегишли тузатишлар киритилди. Ҳужжат 2018 йил 1 январдан кучга кирди.

Унда қайд этилганидек, энди якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) мақомини йўқотган шахс ҳам банкрот деб топилиши мумкин. Илгари банкротлик таомили фақат юридик шахслар ва ўз фаолиятини амалга ошираётган, яъни ушбу мақомга эга бўлган ЯТТга нисбатан қўлланилар эди.

Рўйхатга олувчи орган томонидан жисмоний шахс – тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги қайд тегишли давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб ЯТТ мақоми йўқотилади.

Инобатга олиш лозим бўлган жиҳатлар:

– фақат пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлар унинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқадиган бўлса, фуқаро банкрот деб эълон қилиниши мумкин. Бироқ ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, алимент ундириш тўғрисидаги талаблар ёки бошқа шахсий хусусиятдаги талаблар банкротлик учун сабаб бўла олмайди. Кредиторлар қарздорга мазкур талабларни банкротлик таомили жараёнида ҳам, у тугаганидан кейин ҳам қўйишга ҳақли.

– банкротлик тўғрисидаги иш, агар қарздорга нисбатан жами талаблар энг кам иш ҳақининг камида 30 каррасини ташкил этиб, тегишли мажбуриятлар юзага келган кундан эътиборан 3 ой мобайнида у томонидан ижро этилмаётган бўлса, иқтисодий суд томонидан қўзғатилади.

– қарздорларнинг мазкур тоифаси учун банкрот ЯТТларга нисбатан қонунчиликда кўзда тутилган кафолатлар амал қилади. Хусусан, тугатиш массасига қарздорнинг мулкида бўлган ва у ёки унинг оиласи доимий истиқомат қиладиган (алоҳида истиснолардан ташқари) ягона турар жой (квартира) ҳамда рўйхат бўйича қатор ашёлар киритилмайди.

– суднинг қарздорни банкрот деб топиш бўйича қарорини ижро этиш чоғида фақат унинг аввалги тадбиркорлик фаолияти ҳисобидан сотиб олинган мол-мулки реализация қилинади. Мол-мулкнинг шу жумлага мансуб­лигини иқтисодий суд белгилайди.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"