Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1164
5204
5004

+200
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172948
203261
123792

+79469

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 039 314
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Компанияларда инновацион ғояларни жамлашнинг уч шарти

 

innovatsion_1602018 йил юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди.

Инновацион ғоялар ўзгача фикрлаш, ўзгаришларга мослашишга интиладиган эмас, балки ўзгаришларни излайдиган тафаккур қобилияти мавжуд жамоаларда тўп­ланади. Халқаро бозорни забт этиб, ўйин қоидаларини ўзгартиришга ҳаракат қилувчи ҳар қандай компания ўз инноваторлик қобилиятига алоҳида эътибор беради. Мисол учун, мен хизмат қиладиган Volvo Group корпорацияси бундай ғояларнинг асосий манбаи инсонлар эканига ишонади ва шу сабабли капиталининг салмоқли қисмини ходимларининг ривожланишига ва ноёб корпоратив маданиятни яратишга сарфлайди. Менимча, бу йўналишга эътиборнинг сустлиги компаниянинг оқим бўйича кетишига ва бозор қонунларига қарам бўлиб қолишига олиб келади.

Ўзбекистондаги йирик компанияларга келсак, фикримча, инновацион ғоялар яратиш маданиятини такомиллаштириш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим.

Таълим ва малака ошириш бўйича бўлим ёки йўналишни ташкил қилиш

Ходимларни ўқитиш келажакка дадил қараш демакдир. Кўникмаларнинг мунтазам янгиланиши кадрлар ақлий салоҳиятининг ўсишига ва келажакка дадил қаровчи садоқатли жамоа юзага келишига хизмат қилади. Volvo Group компаниясида бу билан Volvo Group University шуғулланади. Ушбу университет компания томонидан ходимларни мунтазам равишда янги билимлар билан таъминлаш учун ташкил этилган.

Бундан ташқари, глобаллашув шароитида компания­лар учун фаолият чегарасини кенгайтириш ва мамлакатдан ташқарига чиқиш ниҳоятда муҳим. Хорижий бозорга чиқиш бошқа мамлакатлардаги тадбиркорлик маданиятини ҳамда урф-одатлар ва анъаналарни тўлиқ билиш ва тушунишни англатади. Масалан, Ҳиндистонда анъаналар бизнес юритишга сингиб кетган ва маданият тўлиқ тушунилмаганда, икки томонлама муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин. Шундай экан, таклиф этилаётган бўлим функцияларидан бири корхона ходимларига шерик мамлакатлар вакилларининг маданияти ва фикр юритиш тарзини таништириш бўлиши керак.

Мия ривожланиши зарурлигини унутмайлик. Агар уни янги билимлар билан озиқлантирмасак, у кучдан қола бошлайди. Бу эса компанияга ҳам, ходимларнинг ўзига

Research and development соҳасида етакчи хорижий университетлар билан алоқаларни ўрнатиш

Инновацион маҳсулот ишлаб чиқаришда компания фақат ўз ички тадқиқотларига таяна олмайди. Европа ва АҚШ университетлари кенг кўламда изланишлар олиб боради ва илм-фан ҳамда технологиялар соҳасидаги сўнгги ютуқлардан фойдаланади. Бу университетлар тадқиқотчи-олимлари ва ҳатто талабалари ҳам маҳсулот сифатини такомиллаштириш тажрибаси, шунингдек, муаммоларни ҳал этишнинг янги илмий ёндашувлари билан ўртоқлашиши мумкин. Бунга яққол мисол Hyperloop One компаниясидир. Юқори тезликдаги поезд капсуласи талабалар томонидан яратилган.

Менежмент ва мутахассислар ўртасидаги субординацияни қисқартириш

Мулоқот – ғоялар ишлаб чиқишнинг бош белгиси. Фикримча, компаниялар менежерлари персонал билан очиқ мулоқот муҳитини яратиши керак. Ахир, ҳозирда мавжуд “бошлиқ–хизматчи” концепцияси фақат бир томон ғоялар бериши, бошқа томон уларни бажаришига асосланган. Очиқ диалог эса бошқарув персоналига муаммога турли томонлардан назар солиш ва мулоҳазали қарорлар қабул қилиш имконини беради. Бундай бошқарувга SpaceX мисол бўла олади. Ҳаммага машҳур Илон Маскни қўлида отвёртка билан муҳандислар кўмагида янги ракета деталларини йиғиш устида учратиш мумкин.

Юқорида қайд этилган тамойиллар асосида ноёб корпоратив маданиятни яратиш компанияларга ривожланишнинг янги босқичига чиқиш ва инновацион мақсадларни ҳаётга муваффақиятли татбиқ этиш имконини беради.

Шерзод ЖАЛИЛОВ,

Volvo Group корпорацияси молиявий мутахассиси.

Манба: kommersant.uz

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"