Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7458
9393
10639

-1246
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
50767
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 155 699
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" 2018 йил –ит йили садоқатли, тадбиркор инсонларга омад ва бахт олиб келмоқда

 

it_yili_1602018 йил кабиса йили эмас, у Ернинг сариқ ити ҳомийлиги остида ўтади. Ит тинчликсевар ҳайвон, шунинг учун бахтимизга табиий офатлар, техноген ҳалокатлар кўринмаяпти. Бизни бахт, эзгулик ва қатор бунёдкор ишлар кутмоқда. Ит ҳаётига ўхшаш ёлғизлик, ўзгаларга қарамлик каби ҳолатлар 2018 йилда бўлмайди!

Тараддуд

Мучал бўйича ит йили кириб келмоқда, шунинг учун олам осуда ва осо­йишта бўлади. Бу барча нарсада намоён бўлади: сиёсатда, иқтисодда, молияда, шахсий ҳаётда ва ҳатто табиатда ҳам. Бироқ янги йилда омадни кўпроқ ўзингизга жалб қилиш учун 2018 йилнинг характерли хусусиятларини билиб, унга тараддуд кўришингиз керак. Итнинг феъли оддий эмас. Ахир унинг тақдирига ҳалоллик, жасурлик, самимийлик ва ўжарлик билан олдига қўйилган мақсадига эришиш йўли ёзилган. Шундай экан бирон янги нарсани ўйлаб топганингизда эътиборли бўлинг. Кутилмаган ҳолатларга тайёр туринг, улардан энди қочиб қутулдим деганингизда, яна кўнгилсизликка дуч келиш эҳтимоли бор.

Келаётган йилнинг ҳаракат режасини ҳозирдан тузинг ва унга қатъий амал қилинг. Яхши ният билан бошлаган ишларингиз муваффақият қозонади. Шарти шуки, ғоянгиз бошқалар таъсири остида қолмасин. Ёдда тутинг: ит садоқатли, самимий бўлса-да,  ғоятда мағрур.

Муҳаббат, дўстлик ва оила

Ит — шинамлик ва қулайликни яхши кўрадиган оилавий жонзот, аммо у уйда жим ўтира олмайди, жуда ҳам фаол, мулоқот қилишни яхши кўради. Янги муҳитда чиқишиб кетадиган одамлар 2018 йилда янги танишлар топадилар, алоқа ўрната оладилар ва дўстларини авайлайдилар. Тортинчоқ одамлар барча гумонларини четга ташлаб, олам би­лан алоқа қилишни бошласин. Янги йил ўз қобиғига ўралиб, уйида таниш-дўстларсиз ўтирмоқчи бўлганларнинг умидини пучга чиқаради. Дўстлар топиш осон ва оддий, бундан ақлли одамлар тез фойдалана олишади. Касбий соҳадаги доирани кенгайтиринг ва соҳа бўйича мулоқотларни кўпайтиринг, бу янги имкониятлар эшигини очади.

Ёлғизлар учун 2018 йилда ўз жуфти ҳалолини топиш эҳтимоли катта. Агар иш тўйгача етиб бормаса, пайдо бўлган алоқалар мустаҳкам ва  узоқ йиллар давомида барқарор қолади.

Фарзандлар

2018 йилда фарзандли бўлишни бетоқатлик билан кутаётган оилаларнинг умиди ҳосил бўлиши мумкин. Қувонинг! Интиқлик билан кутилган ҳомиладорлик ва эсон-омон туғруқлар яқин. Болалар сизнинг ёнингизга шошилмоқдалар! Бу йил туғилган гўдаклар ниҳоятда иқтидорли, ақлли, саботли, қатъиятли ва меҳрибон бўладилар. Улардан таниқли врачлар, олим ва педагоглар, ҳақиқий ижодкорлар чиқади.

Катта ёшли болалар ота-оналарини хафа қилмайдилар. Уларга кўпроқ эътибор беринг, ҳатто уларнинг фарзандлари бўлса ҳам бўш вақтингизни уларга бағишланг. Ёрдам беринг, ҳамма ишларида қўллаб туринг, дуо қилинг!

Саломатлик

Ит саломатлиги мустаҳкамлиги билан ажралиб туради. Чунки доим фаол ҳаёт кечиради, кўпроқ тоза ҳавода бўлади. Бундай ҳаёт тарзидан 2018 йилда ўзининг саломатлигини тиклаб, соғлом бўлишни истаганлар ибрат олишлари керак. Дам олиш кунлари табиат қўйнига чиқинг, дўстларингиз билан уйдан ташқарида кўпроқ мулоқот қилинг. Ёш ва бардам бўлганларга доимий югуриш билан шуғулланишни маслаҳат берамиз. Шарқнинг анъанавий ва ноанъанавий тиббий воситаларидан фойдалансангиз, олдингизга қўйган мақсадларингизга эришишингизга ёрдам беради.

Ит, тадбиркорлик ва мансаб

Анчадан бери иш жойини ўзгартирмоқчи бўлганларга бу йил шундай имконият туғилади. Улар ҳатто орзу ҳам қилиб кўрмаган ишларини топадилар! Фақат битта шарти бор, 2018 йил январидан янги машғулот топиш ва янги иш ўрнини қидиришга тушиш, интернетга резюме жойлаштириш, уни дўстлар ва танишларга юбориш, суҳбатларга боришни бошлаб юбориш керак. Бўлғуси раҳбар билан учрашганда сиз ўзингизни сабрли, ишончли, самимий, эҳтиёткор инсон эканингизни, муҳими, очкўз эмаслигингизни кўрсатинг.

Унутманг, тадбиркорлик сўз ва иш уйғунлигига асосланади. Мажбуриятингизга тўлиқ амал қилинг. Ҳар бир ишда эзгуликка таянинг, ҳеч кимни норизо қилманг, ҳатто рақобатчиларингизни ҳам. Саховат ишларига эътибор қаратинг, бу муваффақиятлар калити ҳисобланади.

Хавфсизлик

Агар қарор чиқариш зарур бўлса, жаҳл устида эмас, чуқур ўйланган режа асосида чиқаринг. Келаётган ит йили шошма-шошарлик ва ҳовлиқишларни ёқтирмайди, у тезкор ва чаққон, аммо тентак эмас. Дарвоқе, тезкор тўғри жавоб қайтариш ҳаётнинг барча соҳаларида хавфсизлик ва омад гаровидир.

Ўз ҳаётингизга яхши танимаган, самимий бўлмаган одамларни киритманг ва яқин алоқа боғламанг. Оилали жуфтликлар бу йил уларнинг уйларига доим келиб турадиганларга эътиборли бўлишлари керак. Ернинг сариқ ити содда эмас, у кўп марталаб сабрингизни синаб кўради, кутилмаган воқеалар билан тўқнаштиради.

Итлар ширинликларни ёқтиришмайди, ажабланарлиси, ёғли нарсаларни ҳам. Айтиб ўтилган маҳсулотлар жиддий муаммога сабаб бўлиши мумкин.

“Мунажжимлар башорати”

китобидан.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"