Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4293
7763
7412

+351
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
159422
254685
85894

+168791

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 709 808
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Фаоллик барчамизга хос бўлмоғи лозим

oliy_majlis_160Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мустақил Ватанимиз тарихида илк маротаба парламентга йўллаган  Мурожаатномаси жамоатчилик  томонидан нафақат кенг ўрганилмоқда, унга мувофиқ режа-тадбирлар ҳам тузилмоқда.

Мурожаатнинг асосий жиҳатларига тўхталадиган бўлсак, ундааввало, мураккаб масалаларнинг ечимига танқидий нуқтаи назардан ёндашув акс эттирилгани, келтирилган ҳар бир фикр, ҳар бир ғоя ва таклиф ҳаётийлиги билан аҳамиятлидир.

Айниқса, парламент аъзолари олдига янги вазифалар қўйилди, уларнинг фаолият доирасини кенгайтириш, жамиятда бўлаётган сиё­сий-иқтисодий жараёнлардаги иштирокини кучайтиришда янги “йўл харитаси” белгиланди. Парламент фаолияти етарлича самара бермаётганлиги, энди янгича фикрлаш, янгича ишлаш, энг аввало, бунда халқимизнинг розилигини олиш, унинг ишончини оқлаш, бунинг учун эса аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган қонун ҳужжатларини қабул қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрлари  ишимизда  кескин бурилиш ясашга ундамоқда.  Бугун мавжуд салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида қонунчилик ва норматив ҳужжатлар ижодкорлигини такомиллаштириш,   қабул қилинаётган  норматив ҳужжатлар халқимизни  қийнаб турган муаммоларнинг ҳал этилишига қаратилишига эришиш зарурлигини  ҳар биримиз ҳис этмоқдамиз.  ЎзЛиДеПнинг Олий Мажлис қуйи палатасидаги фракцияси  аъзолари ҳам  ишчи гуруҳлар тузган ҳолда қонун ижодкорлиги бўйича концепция ва  таклифларини ишлаб чиқмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан янги интерактив инновация – “Менинг фикрим” порталининг иш бошлаши  фуқароларимиз учун ҳаётимизнинг долзарб муаммолари юзасидан тўғридан-тўғри таклифлар бериш имкониятини яратиши билан аҳамиятлидир. Бундан ташқари,  ҳокимиятни номарказлаштириш, яъни марказ ваколатларининг кўп қисмини вилоятларга бериш бўйича илгари сурилган таклиф кўплаб рухсатномалар ва  лицензияларни олиш Тошкент шаҳрига  боғлиқ бўлмай, вилоятларнинг ўзида амалга оширилишини таъминлаши билан эътирофлидир.

Президентимиз нутқи  мамлакатимизда муҳим ўзгаришлар ҳамда янги ва илғор ривож­ланиш ғоялари даврини, ўз навбатида,  лоқайдлик, бепарволик, порахўрлик, коррупция, сохтакорлик, ваколатни суиистеъмол қилишга қарши тизимли курашни бошлаб берди, десак муболаға бўлмайди.

Президентимиз томонидан 2018 йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”  дея ном берилгани бутун халқимиз дилидаги гап бўлди. Зеро,  қайси ривожланган давлатни олманг,  ушбу давлатнинг тез тараққий этишидаги асосий ҳисса тадбиркорлар улушига тўғри келади. Юртимизда ҳам  тадбиркорликни янада  ривожлантириш, уларга имкониятлар кўламини кенгайтириш, айниқса, фаол, яъни инновацион ёндашувлар асосида бизнесни юритаман деган ташаббускор фуқароларимизга кенг йўл очиб бериш муҳим вазифамизга айланмоғи лозим.  Тадбиркор эса,  керак бўлса, давлатнинг елкасидаги юкни ўз зиммасига олишга қодир бўлган шахсдир.

Ш.ШАРАФУТДИНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"