Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2200
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123268
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 085 718
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Самарали суғурта фаолияти

sugurta_160Қонунчилик базаси такомиллаштирилиб, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратилаётгани, инвестициялар ҳажми ошаётгани ва аҳоли фаровонлиги юксалаётгани мамлакатимиз суғурта бозорини ривож¬лантиришга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Мана шундай кенг ва самарали фаолият кўрсатаётган суғурта компаниялари қаторида “КАФОЛАТ” суғурта компанияси” АЖ ҳам бор.

Алоҳида қайд этиш жоизки, компания мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатишда суғурта бозорида пешқадамлардан бири ҳисобланади. Компанияда мажбурий суғурта турлари бўйича жорий йилнинг 1 октябригача 28,4 млрд. сўм суғурта мукофоти туширилди. Бу умумий суғурта мукофоти тушумининг 62,1 фоизини ташкил этади.

Хусусан, ушбу компания 2017 йил 9 ойлик якунларига кўра транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 16,9 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлашга эришди. Суғуртанинг бу тури бўйича суғурта мукофотлари ўсиши 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 127,5 фоизни ташкил этди.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича ҳам кенг кўламли ва салмоқли ишлар амалга оширилиши натижасида компания томонидан 9,8 млрд. сўм суғурта мукофотлари жамланди. Ушбу кўрсаткич бўйича суғурта мукофотларининг ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 118,7 фоиз бўлди.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича 17,7 млрд. сўм суғурта мукофотлари йиғилган. Ушбу тур бўйи¬ча суғурта мукофотларининг ўсиши 152,3 фоизни ташкил этди.

Компания бир неча йиллар мобайнида мажбурий суғурта турлари йўналишида фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.

– Суғурта тўловларининг ҳажми бугунги кунда 18,1 млрд. сўмни ташкил этади. Жами 6632 та ариза бўйича суғурта тўловлари амалга оширилган бўлиб, бу ўрта ҳисобда кунига 33-34 та суғурта тўлови амалга оширилганлигидан далолат бермоқда – дейди компания матбуот котиби Меҳрибону Райимжонова. – Тўловларнинг асосий қисми иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда ихтиёрий суғурта турларига тўғри келмоқда. Мувофиқ даражадаги тўлов қобилиятини сақлаб туриш, суғурта портфелининг баланс ҳолатини таъминлаш мақсадида компания томонидан қайта суғурталаш операциялари фаол олиб борилмоқда. Ўтган даврда қайта суғуртага берилган жавобгарлик 9,1 трлн. сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, қайта суғурта қилиш бўйича 8,3 трлн. сўмлик жавобгарлик қайта суғурталашга олинган.

“SAIPRO” ахборот-рейтинг агентлиги “КАФОЛАТ” суғурта компаниясининг рейтингини “uzA++” (энг юқори молиявий кўрсаткич) даражасида баҳолади. Барқарор молия¬вий ҳолати, суғурта бозорини бошқаришни тартибга соладиган тўлов қобилияти бўйича етарли захирага эгалиги, шунингдек, бозордаги етакчилик ўрни компаниянинг баҳолаш рейтинги сақланишини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади. “uzA++” рейтингини олиш компания учун янги маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, халқ¬аро молия институтлари билан истиқболли ҳамкорлик алоқалари кўламини янада кенгайтиришга имкон яратади.

“КАФОЛАТ” суғурта компанияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Республика маҳаллалар кенгаши) ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида бош келишув тузилди.

Унга кўра, Республика маҳаллалар кенгаши ва “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорликда республиканинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларга, уларнинг иншоотлари, турар жойлари, шахсий мулкини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадларда барпо этилган объектларни суғурталаш ҳамда суғуртанинг афзалликлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш кўзда тутилган.

Келишувда Республика маҳаллалар кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари билан бирга фуқароларнинг иншоотлари, турар жойлари, шахсий мулкларини табиий офатлар, олов ва ёнғиндан суғурта қилиш, маҳаллаларнинг энг фаол фуқаролари ва кексаларга имтиёзли равишда суғурта тарифларининг пасайтирувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда суғурта маҳсулотларини тақдим этиш белгиланган.

Худди шу каби келишув Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳам имзоланди. Мазкур ҳужжат Ўзбекис¬тон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “КАФОЛАТ” суғурта компания¬си” АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, унга кўра, компания ва вазирлик ҳамкорликда фуқароларнинг сейсмик жиҳатдан хавфли, сел ва тошқин хавфи бўлган минтақаларда жойлашган иншоотлари, турар жойлари, шахсий мулкини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадларда барпо этилган объектларни суғурталаш ҳамда суғуртанинг афзалликлари тўғрисида аҳоли, корхона ва ташкилотлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб борадилар. Ҳужжатда вазирлик компания ва унинг ҳудудий филиаллари билан биргаликда лозим ҳолларда ишчи гуруҳлар ташкил этиб, хавфли ҳудудларда суғурта қамровини ўрганиш, биргаликда учрашувлар, тадбирлар, семинарлар ўтказиш кўзда тутилган.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"