Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
592
5293
5648

-355
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
108324
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 883 004
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Қинғир даромадни кўзлаган “тадбиркор”лар

soliq_160_2Мамлакатимизда бугунги кунда тадбиркорларнинг эркин фаолият юритиши учун яратилган кенг имтиёз ва қулайликлар самараси ўлароқ, ушбу соҳа вакилларининг иқтисодиётдаги улуши янада ортиб бораётгани қувончли ҳолат, албатта.

 

Бироқ ўз фаолиятини мавжуд қонун талаблари асосида ривожлантириш ўрнига турли қонунбузарлик йўллари билан даромадини оширишни кўзловчи “тадбиркор”лар ҳам, афсуски, учраб турибди.

Давлат солиқ органлари масъул вакилларининг жамоатчилик эътиборини тортиш мақсадида юборган маълумотларида ана шундай ҳуқуқбузарлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилгани ҳақида билдирилган.

Жорий йилнинг 21 сентябридан 27 сентябрига қадар Давлат солиқ органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижалари эълон қилинди.
Мазкур тадбирлар давомида жами 2525 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.
Шулардан давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 888 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 1637 нафар шахсга нисбатан 362,2 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди. Шу жумладан:

– савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 311 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан 465,8 миллион сўм,
шундан:

а) харидорга товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш (хизмат кўрсатиш) ҳолатлари бўйича 225 нафар шахсга нисбатан 33,6 миллион сўм;

б) назорат-касса машиналарини қўллаш тартибига риоя этмаслик ҳолатлари бўйича 66 нафар шахсга нисбатан 9,8 миллион сўм;

в) тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига риоя этмаслик ҳолатлари бўйича 16 нафар шахсга нисбатан 2,3 миллион сўм;

г) нархларни асоссиз равишда ошириш ҳолатлари бўйича 4 нафар шахсга нисбатан 0,6 миллион сўм маъмурий жарималар белгиланди.

Шу билан бирга:

– бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 22 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига асосан 16,4 миллион сўм;
– уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 154 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси 2-қисмига асосан 23,1 миллион сўм;

– даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 108 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига асосан 16,1 миллион сўм;

– ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 87 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 1-қисмига асосан 13,1 миллион сўм;

– автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 42 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763-моддасига асосан 31,4 миллион сўм;

– солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 682 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1-қисмига асосан 102,1 миллион сўм;

– солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 222 нафар мансабдор шахсига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 6-қисмига асосан 99,7 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилди.

Солиқ кодексининг 272 ва 287-моддаларига асосан, эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати ҳар йилнинг 15 октябрига қадар этиб белгиланган. Муддатида тўланмаган ёки солиқ суммасининг тўлови кечиктирилган ҳар бир куни учун қонунчиликда белгиланган тартибда устама жарима (пеня) ҳисобланиши, боқиманда қарзлар эса суд тартибида мажбурий ундирилиши белгилаб қўйилган.

Бироқ айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини вақтида тўламаслик ҳолатлари мавжуд. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Сурхондарё вилояти давлат солиқ органлари ходимлари Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органлари вакиллари билан ҳамкорликда суд ижро ҳужжатларига асосан солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатларини олиб борилмоқда.

Жорий йил август ойининг ўзида 190 та қарздор корхонадан 1 044,2 млн. сўмлик мол-мулклар хатлаб олинди. 608 нафар фуқаронинг ер ва мулк солиқларидан мавжуд 561,7 млн.сўм қарзи ундирилди. Шунингдек, 466 та қарздор корхонадан 6 915,4 млн. сўм, 249 та фермер хўжалигидан 874,8 млн. сўм қарз ундирилди.

Масалан, Сурхондарё вилояти хўжалик судининг ижро варақаси асосида солиқ тўловларидан қарздор “Сафар фермер” хўжалигига қарашли “Жентра” автомашинаси  мажбурий бюро идораси хатловига олинди. Сурхондарё вилояти хўжалик судининг ижро варақасига асосан, “Жануб тулпори” фермер хўжалиги тасарруфидаги “Кобальт” автомашинасини хатловга олиш чоралари кўрилди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқлардан мавжуд қарздорликларни ундириш бўйича тегишли органлар билан ҳамкорлик ишлари давом эттирилмоқда.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"