Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3379
4743
4497

+246
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
99779
121104
111250

+9854

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 065 280
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Экспортбоп маҳсулотнинг сифати

 

eksport_160Дунё харидорлари маҳсулотнинг сифати, унинг хавфсизлигига талабчан бўлиб, сотувчилардан (экспортчилардан) товарнинг халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беришини сўрашади. Бундай қатъиятликни иқтисоди ривожланган давлатларга чиқишни истаган юртимиз ишлаб чиқарувчилари (хизмат кўрсатувчилари) инобатга олишлари лозим. Ушбу мамлакатларда деярли барча товарлар ўзларининг нархлари билан эмас, балки сифати, экологик тозалиги, истеъмолчилар ва атроф-муҳитга хавфсизлиги билан рақобатлашади.

Тўғри, аксарият МДҲ мамлакатлари харидорларининг талаблари жуда юқори эмас, қолаверса маҳсулотингизнинг тегишли О‘zDST стандартлари, давлатлараро ГОСТ ёки ТУ (TSH) ларга мос бўлиши кифоя. Бироқ, юқорида айтиб ўтилган иқтисоди ривожланган давлатларга кириш учун ISO Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг стандартлар сертификатларини олишни ҳал қилиш масаласи муҳимдир. Ҳар бир конкрет вазиятда бу масала қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ҳал бўлади:

- ISO сертификатини олиш учун хизматлар нархи (одатда қиммат бўлади, лекин экспортга йўл очилгандан сўнг ўзини оқлайди);

- харидор талаби (баъзи бир маҳсулотлар учун бу талаблар қўйилмаслиги мумкин);

- экспортчига ISO стандарт мавжудлиги фойда бериши ва уларга тўланган хизматлар ҳаққи иқтисодий жиҳатдан тўлиқ қопланиши.

ISO стандартларининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, улар маҳсулотнинг ўзига эмас, балки ишлаб чиқариш бошқаруви системасига тўғридан-тўғри талаб қўядилар. Экспортчилар учун муҳими ISO 9001:2015 халқаро стандартлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун ISO 22000 серияларидир. ISO 9001:2015 – менежмент сифат тизимининг халқаро стандарти – ушбу стандарт маҳсулот ва хизматлар сифати бошқарувига бир неча талабларни қўяди ва таъминлайди. Бундай талаблар корхона фаолиятининг бир неча тармоқлари – маркетинг, молия, таъминот, савдо-сотиқ бўлими ва албатта маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни ва хизматлар тақдимотига қаратилган.

Халқаро стандарт ташкилотининг ISO 9001:2015 менежмент сифат тизими сертификатини олган Ўзбекистон корхона ва ташкилотлари, рақобатчиликда ўзига хос имтиёзга эга бўладилар. Улар халқаро тендерларда, экспорт шартномаларини тузишда, чет эл капиталини жалб қилишда, банклар, инвестиция, суғурта ва юридик компаниялар ишончини қозониш эҳтимолини оширади.

ISO 22000:2007 – озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича менежмент тизимининг халқаро стандарти. ISO 22000 халқаро стандартини қўлга киритган деҳқон ва фермер хўжалиги, Ўзбекистон агрофирмалари, озиқ-овқат маҳсулотлари хом-ашёсини қайта ишлаб чиқарувчилари, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлар етиштирувчилар ва уларга боғлиқ ташкилотлар чет эл шерикларининг ишончига сазовор бўлишига имкон беради.

Шу сабабдан бу стандартларга бепарво бўлмасдан, эринмасдан, қаттиқ киришиб, у қўлга киритилса, корхонанинг ривожланган мамлакатларга экспорт салоҳияти янада кенгаяди.

Маркировка (белги қўйиш)

Маркировка бу ёзув, шартли белгилар ва суратларни маҳсулот қодоғи ва бошқа ёрдамчи воситаларга қўйиладиган белгидир. Маркировка қилишдан асосий мақсад маҳсулот ҳақидаги энг зарур маълумотларни харидорга етказишдир.

 

Маркировканинг учта вазифаси бор

Ахборот вазифаси 

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг талабларига асосан тегишли субъектларга маҳсулот ҳақида ҳамма керакли маълумотларни етказиш. Ушбу қонунга асосан сотувчи харидорга қуйидаги маълумотларни етказиши шарт: фирма ёки сотувчининг номи; манзили, харидорнинг номи, маҳсулотнинг асосий истеъмол хусусиятлари, яроқлилик муддати ва ҳ.к.

Идентификация вазифаси 

маҳсулотнинг сифати, хавфсизлиги, қонунийлиги, стандартга мослигини, истеъмолчи, харидор, эксперт ва текширув органларига ахборот бериш.

Ҳис-туйғуни ошириш ва жалб қилиш вазифаси 

товарнинг маркировкаси истеъмолчининг ҳиссиётига тўғридан-тўғри таъсир этиб, эстетик эҳтиёжини қондириш натижасида уни сотиб олишга ундаш. Ҳозирги пайтда ишлаб чиқарувчилар маҳсулот сотиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида маркировка ва қадоқлаш билан истеъмолчининг диққатини жалб қилишга ҳаракат қилмоқдалар.

 

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулот маркировкаларини шакллантираётганда уларнинг тузилишига қўйилган талаблар эътиборга олинади. Агар маҳсулотни экспортга таклиф қилмоқчи бўлсангиз, қуйидаги ахборот берувчи элементларни харидор билан келишиб олишингиз лозим: этикетка, кольеретка, илова, бирка, ёрлиқ, назорат лентаси, тамға, муҳр, нарх кўрсаткичи ва ҳ.к.

 

“ЕАС” белгиси.

Агар маҳсулотни Божхона Иттифоқи мамлакатларига (Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон) экспорт қилмоқчи бўлсангиз “ЕАС” (суратда кўрсатилган) белгисини қўйишингиз шарт. Бу ЕвроОсиё Иттифоқи мамлакатларига мўлжалланган бўлиб Божхона иттифоқининг ҳамма техник регламентидан ўтган ҳисобланади.

Шунингдек, экспорт қилувчи юртида товарга белги қўйилаётган чоғида импортчи номини қўйиши шарт. Намуна ушбу суратда келтирилган:

“СЕ” белгиси

Европа Иттифоқида сотиладиган товарлар Европа Иттифоқининг маркировкаларга бўлган талабларига жавоб бериши лозим ва қуйидаги мақсадларни кўзда тутади:

- истеъмолчининг соғлиғи, хавфсизлиги ва манфаатини ҳимоя қилиш;

- маҳсулот ҳақидаги тўлиқ ахборот, яъни ичидаги бор нарсалар, таркиби, эҳтиёт чоралари ва махсус кўрсатмалар.

Энг асосий талаблардан бири бу “СЕ” мувофиқлик маркировкаси бўлиб, маҳсулот керакли мувофиқлик маросимлардан ўтиб қўлланиладиган ҳамма талабларга жавоб берган ҳисобланади.

- “СЕ” белгиси ягона шаклга эга бўлиб, унда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида назоратни олиб борувчи мутасадди ташкилотнинг идентификация рақами кўрсатилиши лозим (сўралган тақдирда);

- бу белги маҳсулотнинг ўзига, ўрамига ёки ҳамроҳ ҳужжатга кўйилади;

- маҳсулотнинг Европа Иттифоқи бозорида кенг тарқалишига имкон беради.

Кафолат ва хизматлар кўрсатиш

Маҳсулотга кафолат бериш ва сотилгандан сўнг хизмат кўрсатиш ҳозирги замон бизнесининг ажралмас қисми ҳисобланади. Сиз ўзингизнинг маҳсулотингизга кафолат беришга тайёр туришингиз керак, чунки хориж истеъмолчилари сифатли мол кутишади ва сотилган мол таъкидланган сифатга жавоб бериши лозим. Компаниялар ўз маҳсулотларини рақобатчиларга нисбатан илдамроқ кўрсатиш мақсадида бир вақтнинг ўзида сифат кафолатини ҳам реклама қиладилар. Янги хориж бозорига кириш учун сифат кафолатини бериш жуда муҳимдир.

Маҳсулот сотилгандан сўнг унга хизмат кўрсатишга алоҳида аҳамият бериш лозим. Қоидага кўра маҳсулот қанчалик мураккаб бўлса, у сотилишидан олдин ва сўнг хизмат кўрсатишни талаб қилади. Бу асосан электротехника, авто улов, асбоб-ускуналар ва бошқа сервис талаб товарларга тегишлидир.

Мисол: “ARTEL” савдо белгиси билан маиший техника Қозоғистонга экспорт қилинаётганда импортчилар маҳсулотга сотувдан сўнг хизмат кўрсатиш мақсадида маҳаллий сервис маркази билан шартнома тузган эдилар. Шундан сўнг техника товарлари (телевизор, газ плиталари, печлар) да КАФОЛАТ бир йил ёзуви пайдо бўлди. Харидорлар кафолат мавжудлигидан хотиржам бўлишди ва ўзбек маиший техникасини иккиланмай сотиб олишда давом этишди. 

Акмалхон ОЛИМХОНОВ, 

иқтисод фанлари номзоди,

“Alimkhan Exim Group” ташқи савдо компанияси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"