Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8423
10261
8656

+1605
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137655
308009
54338

+253671

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 814 597
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Тараққиёт одимлари акс этган маскан

uzautoДам олиш кунлари фарзандларим билан кўнгилочар жойларга, иложи борича болаларни маънавий дунёқарашини ўстиришга ҳисса қўшадиган масканлар – театр, кино, китоб дўкони ёки истироҳат боғларига борамиз. Бу гал ўғлимдан одатдагидан ўзгачароқ таклиф чиқди:

– Ойи, политехника музейига борайлик, телевизорда кўргандим, роса зўр, ҳар хил машиналар, яна қизиқарли ўйинлар ҳам бор экан.

Ўғлимни илтимоси билан Тошкент политехника музейига йўл олдик.

Биз музейнинг замонавий ва шинам залига кириб келар эканмиз, турли мактаб, коллеж ва олий ўқув юртидан ташриф буюрган талабалар, фарзандлари билан келган ота-оналарга кўзимиз тушди.

Дунёда турли хил музейлар кўп: санъат, маданият, тарихий, ҳарбий, уй-музейлар ва ҳоказо. Лекин транспорт ва автомобиль воситалари ҳамда ишлаб чиқариш техникаларининг яратилиш тарихи, буюк олимлар ихтиролари тўғрисида маълумот берувчи ушбу Тошкент политехника музейи нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ягона экан.muzey_uzauto_160

Бугунги глобаллашув даврида фан-техника тараққиёти шиддат билан янгидан-янги марраларни забт этмоқда. Таъбир жоиз бўлса, ҳар куни инсоният учун янада қулай шароит ва имконият яратилмоқда. Бироқ унинг ибтидоси ҳақида ҳамма ҳам, айниқса фарзандларимиз тўлиқ тасаввурга эга эмас. Илк автомобилсозлик саноати бугунга қадар қандай йўлларни босиб ўтган? Бир неча аср муқаддам яратилган илк машиналарнинг кўриниши қандай бўлган? Ғилдиракни ким ихтиро қилган? Рақсга тушувчи роботлар қандай яралган? Физика қонуниятлари асосида қандай ишларни амалга ошириш мумкин каби саволларга ушбу масканга келиб жавоб топдик...

Музей уч бўлимдан: “Жаҳон автомобилсозлик тарихи (Ретро)”, “Ўзбекистон автомобилсозлик тарихи” ва “Интерактив амалиёт” бўлимларидан ташкил топган.

“Жаҳон автомобилсозлик тарихи” бўлимида ХХ асрда энг оммабоп бўлган “Wolksvagen Juk”, “Москвич 400”, “ГАЗ-13”, “Чайка” каби автомобиль намуналарини учратасиз. Шунингдек, буғ, электр, ички ёнув двигителлари, шу асосда ҳаракатланган автомобилларнинг макетларини Тошкентдаги Турин политехника университети талабалари худди аслидек ясаган.

Музейнинг яна бир диққатга сазовор экспонати — Қўқон ва Хоразм араваларидир. Моҳир усталар томонидан ясалган бу ўзига хос техника юртимизнинг бугун автомобилсозлик саноатида эришаётган ютуқларининг асоси ва пойдевори бўлса, ажаб эмас... Аммо ҳозирги ёшларнинг аксари улар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас. Шунинг учун ҳам музейдаги ҳўкизга қўшилган омоч экспонати кўпчилик эътиборини тортади. Нарироқда эса Тошкент трактор заводининг замонавий тракторларига кўзингиз тушади.

chayka_160Истиқлол йилларида юртимизда автомобилсозлик саноатига асос солиниши халқимизнинг эришган энг катта ютуқларидан бири бўлди.  Асакадаги “GM Uzbekistan” автомобиль заводида халқаро стандартларга жавоб берадиган, қулайлиги, хавфсизлиги ва тежамкорлиги билан дунё бўйича рақобатлаша оладиган енгил автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда. Политехника музейи залида ана шу заводларнинг макети, “Матиз”, “Нексия, “Спарк”, “Ласетти”, “Орландо” русумли автомобилларнинг намунаси ўрин олган. Уларни кузата туриб, салкам йигирма йил мобайнида автомобилсозлик соҳасида эришилган ютуқлар бир-бир кўз олдингиздан ўтади.

Айниқса, ўғлим ва бошқа автомобилларга қизиқувчи болаларга “Spark” автомобилининг ясалиш жараёнлари ҳақидаги уч ўлчамли қисқа метражли фильм катта таассурот қолдирди. Ўрта Осиёда ягона ҳисобланган “Кинетик кичик шарлар” 3D форматли шоуси ва инсталляцияси музейга ташриф буюрганларга унутилмас онларни ҳадя қилади.

Иккинчи қаватда “Интерактив амалиёт” бўлими жойлашган. Бу ерни фарзандларимиз математика, физика, астрономия каби аниқ фанлар бўйича жуда қизиқарли маълумотлар олишлари мумкин бўлган мўжизалар майдони деб аташ мумкин.

Ташриф буюрувчилар бу ерда, дунёдаги илк ўлчов бирликлари, телескоп, юртимиз фан тарихига оид қизиқарли фактлар, тесла шари, велогенератор, уй шаклидаги соат, Архимед ричаги, иллюзия хонаси, Леонардо да Винчи кўприги, рақсга тушувчи роботларни кўриб – ҳаётда физика қонуниятлари асосида қандай ишларни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида қизиқ маълумотларни олишлари мумкин бўлади.retro_car_160

– Бўлимдаги интерактив амалиёт ва қизиқарли экспонатлар болаларимизнинг ақлини чархлабгина қолмай, дунёқарашини кенгайтиришга, аниқ фанларга қизиқиши ва меҳрини оширишга ҳам хизмат қилади, – дейди музей экскурсоводи Лазиза Зияева – Музейимиз қошида яқин кунларда физика, математика, кимё фанлари, робот ясашга қизиқувчи ёшлар учун махсус курслар ташкил этишни режалаштирганмиз. Бу ерда кичик ёшдаги болалар учун махсус ўйин майдончалар бор. Бу уларни мурғаклигидан музейлар билан ошно тутинишига туртки беради...

Бундай маънавият ва маърифат масканлари ёш авлод фикрлаш дунёсини бойитувчи, ўтмиш ва келажак ўртасидаги муҳим воситадир. Шу маънода, Тошкент политехника музейи ҳам юртимиз техника тарихи ва унинг бугунги салоҳиятидан дарак берувчи муҳим манба сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Улардаги экс­понатлар фарзандларимиз қалбида аниқ фанларга ўзгача ҳавас уйғотиб, ватанимизнинг эртанги келажаги учун ўз мақсадларига эга, фидоий ва илмга чанқоқ ёшлар бўлиб етишишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"