Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8563
10539
9724

+815
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
108468
308009
83524

+224485

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 785 411
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Бизнес режа ўзини оқлади

biznes_yuritish_160Қўшкўпир тумани марказида жойлашган кинотеатр биноси бир пайтлар, аниқроғи бундан ўн йиллар олдин қаровсиз аҳволга тушиб қолганди. Ҳувиллаган бинода кино кўриш у ёқда турсин, унинг ичкарисига киришга ҳам одамнинг юраги бетламас эди. Эгасиз жойдан файз қочади, деганларидек, ушбу бинонинг теварак-атрофи ўша пайтлари киракаш “таксичилар” учун “беминнат” тўхташ жойга айланиб қолганди. Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий исолоҳотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган катта эътибор ва ғамхўрлик натижасида юртимизда ишбилармонлик фаолиятига кенг йўл очилди.

Бунга эса мамлакатимизда қабул қилинган хусусийлаштиришга оид қарорлар муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шундай қарорлардан бирига кўра, “Қўшкўпир киновидео” МЧЖ устав фондидаги 90 фоиз давлат улуши “ноль” қийматда инвестиция мажбурияти эвазига инвесторларга сотилиши белгиланиб, бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали эълон берилгач, кўплаб инвесторлар томонидан ушбу объектга қизиқиш билдирилди.

 

Ўтказилган тендер танловида энг жозибали бизнес лойиҳа билан иштирок қилган “Сино Урганч” масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилган эди. Шу тариқа “Қўшкўпир киновидео” МЧЖ устав фондидаги 90 фоиз давлат улуши “Сино Урганч” МЧЖ томонидан 1 млрд. 053 млн. 200 минг сўм миқдорида инвестиция киритиш мажбурияти эвазига сотиб олинди.

– Бизнес режамизни ўз вақтида уддалаш, бундай катта ҳажмдаги инвестиция лойиҳасини тўла амалга ошириш учун банк кредит маблағларидан ўринли фойдаландик, – дейди “Сино Урганч” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шуҳрат Ахмедов. – Инвестиция киритиш ҳисобидан киновидеонинг асосий фаолият турини сақлаш билан бирга, бинонинг бўш турган қисмида кичик босмахона, тоза ичимлик суви ишлаб чиқариш, пластикадан эшик ва ромларни тайёрлаш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ишларини ташкил қилганмиз. Ушбу мақсадлар учун жами 221 миллион сўмлик техника ва технологиялар Хитой Халқ Республикасидан келтирилиб ўрнатилди. Кинотеатр биноси эса тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди. Иншоотнинг ташқи фасади замонавий архитектура талабларига мос бўлиши учун 600-700 ўлчамли алюкобонд билан қоплаб чиқилди. Шунингдек, замонавий киновидео аппаратлари, янги прожектор ва мусиқа ускуналарини сотиб олдик. Айни пайтда чекка қишлоқ мактаб ўқувчиларига кино хизмати кўрсатиш билан бир вақтда уларни олиб келиш ва манзилларига етказиб қўйиш мақсадида транспорт хизматини ташкил қилиш учун 55 ўринли 120 минг АҚШ долларига тенг миқдорда “Голден дракон” русумли автобус сотиб олдик. Мақсадимиз ушбу кинотеатр туманимиз аҳолисига намунали хизмат кўрсатадиган, айниқса ёшлар маданияти ва савиясини юксалтиришда ўзига хос ўринга эга масканга айлантиришдан иборат.

Хуллас, пухта ўйланган бизнес режага асосан киритилган катта миқдордаги инвестиция маблағлари эвазига ушбу кошона кўзни қувонтирувчи масканга айланди. Ҳозирги кунда мазкур кинотеатр биноси бир йўла 550 кишига мўлжалланган, барча жиҳозлар билан таъминланган катта томоша залига эга. Бинонинг кириш қисми, яъни фойеси анча кенглиги сабабли ундан ўринли фойдаланиш мақсадида тадбиркорлар бу жойда турли хилдаги базм, юбилей кечалари, туғилган кун тадбирларини ўтказиш хизматларини ҳам ташкил қилишган. Айни пайтда 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Яқинда эса “Сино” МЧЖ томонидан яна бир янгиликка қўл урилди. Яъни хитойлик ҳамкорлар билан келишган ҳолда эндиликда Қўшкўпир туманида велосипед ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Арзон, ҳар томонлама қулай, турли ҳажмдаги велосипед харидорлари эса кундан-кунга кўпаймоқда.

– Неварам олти ёшга тўлиши муносабати билан велосипед совға қилиш мақсадида келгандим, – дейди харидорлардан бири Ўктам Собиров. – Энг асосийси бозордагидан анча арзон ҳамда пишиқ пухта ишлангани билан велосипедлар менга маъқул бўлди.

Дарвоқе, тадбиркорлик ўз номи билан тадбирлар, ғоялар, фикрлар, ўйлар билан банд бўлиш деганидир. Шундай инсонлардан бири Шуҳрат Ахмедовнинг режалаштирган яна талайгина мақсадлари бор. Замондошимиз ўз олдига қўйган эзгу ният йўлида дадил ҳаракат қилмоқда.

Меҳрибон ИСМОИЛОВА.

“Biznes Dailу”

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"