Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8008
10539
9724

+815
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107913
308009
84079

+223930

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 784 856
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Дори-дармонлар – маҳаллий хомашё асосида

160_doriМутахассисларнинг таъкидлашича, юртимиз флорасида учрайдиган ўсимлик ва гиёҳларнинг 570 туридан табобатда фойдаланиладиган дорилар олиш мумкин экан. Бу эса республикамизда маҳаллий хомашё асосида импорт ўрнини босувчи, сифатли ва рақобатбардош дори воситалари ишлаб чиқариш учун кенг имконият мавжудлигини англатади. Истиқлол йилларида мамлакатимизда ушбу салоҳиятдан самарали фойдаланиш, миллий фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш, соҳага замонавий чет эл технологияларини жорий этиш, шу орқали аҳолининг бу турдаги маҳсулотларга бўлган талабини қондириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаяпти.

 

Шу мақсадда жойларда тармоқни юксалтиришга йўналтирилган кўплаб истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиб, уларнинг муваффақиятли рўёбга чиқарилиши таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 апрелдаги “Доривор ўсимликлар асосида дори воситаларини ва биологик фаол қўшимчаларни (БФҚ) маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 32-сонли йиғилиши баёнига мувофиқ, 2015-2017 йиллар давомида “Дори-дармон” акциядорлик компанияси томонидан доривор ўсимликлар хомашёсини бирламчи ва чуқур қайта ишлаш ҳамда қадоқлаш бўйича 65 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилгани фикримизни тасдиқлайди. Эътиборлиси, ушбу компания таркибига кирувчи корхоналардан бири – “Қашқадарё дори-дармон” акциядорлик жамиятида яқинда шундай бир лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди ва унинг асосида вилоятимизда ўсадиган 7 хил доривор ўсимликдан 13 турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

– Мазкур лойиҳа доирасида жамиятимиз тасарруфидаги бўш ётган бинони Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган GMP – Яхши ишлаб чиқариш амалиёти стандартларига мос таъмирладик ва жиҳозладик, – дейди корхонанинг доривор ўсимликлар хомашёсини тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш бўлими бошлиғи Сирожиддин Йўлдошев. – Шундан сўнг бу ерга Ҳиндистоннинг “ULI Exports Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган доривор ўсимликларни қайта ишлаш линиясини ўрнатдик. Ҳозирги вақтда цехимиз тўлақонли фаолият кўрсатмоқда. Бунинг учун 1 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Мавжуд ускуналар бир кунда ўртача 500 килограмм хомашёни қайта ишлаб, ундан тайёр маҳсулот олиш имконини беради. Йиллик қувват эса 150 минг килограммга етиши кутилмоқда. Шунингдек, маҳсулот сифатини назорат қилиш эътиборимиз марказида турганини алоҳида қайд этиш лозим. Цехимизда 15 нафар тажрибали мутахассис хомашёни саралашдан тортиб тайёр маҳсулотни қадоқлашгача бўлган барча жараёнда меъёрий қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолда иш олиб бораяпти.

Масъул мутахассиснинг айтишича, айни вақтда корхонага зарур хомашё, яъни доривор ўсимликлар вилоят марказий ўрмон хўжалиги, шунингдек, Қамаши, Китоб, Жовуз, Яккабоғ, Муборак, Деҳқонобод, Шўртан давлат ўрмон хўжаликлари томонидан етказиб берилмоқда. Улар билан ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ўзаро манфаатли шартномалар имзоланган.

Аҳамиятлиси, “Қашқадарё дори-дармон” АЖ томонидан келгусида ҳам бир қанча лойиҳаларни рўёбга чиқариш мақсад қилинган. Хусусан, 2016 йилнинг тўртинчи чорагида корхонада чет эл технологияси асосида доривор ўсимликлардан тиббий ёғ олиш ва уни қадоқлашни ташкил этиш белгиланган. Шу мақсадда аллақачон Хитойнинг “Urumqi Asia Star International Trade Co.Ltd” корхонаси билан ускуна тақдим этиш бўйича келишувга эришилган. Лойиҳа амалга ошса, яна 14 турдаги фармацевтика маҳсулоти ишлаб чиқариш имкони юзага келади. Шунингдек, 2017 йилда қиймати 5 миллион долларлик лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш мўлжалланмоқда. Бу бўйича корхонада истиқболда 15 хил антибиотик ишлаб чиқариш режалаштирилаяпти. Қолаверса, жамият раҳбарияти вилоятимиз аҳолиси ҳамда ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасаларини корхонада тайёрланган кенг турдаги сифатли дори воситалари билан таъминлаш баробарида маҳсулотнинг бир қисмини хорижга экспорт қилиш бўйича ҳам аниқ режаларга эга.

– Юртимиз доривор ўсимликлар тайёрлаш бўйича юқори потенциалга эга ва бу жиҳат бугун кўплаб хорижлик мутахассисларнинг ҳам диққатини тортаяпти, – дейди жамият бошқаруви раиси Илҳом Халилов. – Офтоб нурига обдон тўйинган ўсимликлардан эса биологик фаол, экологик тоза, кимёвий аралашмаларсиз дори-дармон ишлаб чиқариш мумкин. Шунинг учун Ўзбекистонда тайёрланган дори воситаларини хорижликлар бажонидил харид қилиш иштиёқида. Биз ҳам келгусида корхонамизда ишлаб чиқарилган дори воситаларимизни Ҳиндистон, Покистон ҳамда МДҲ мамлакатларига экспорт қилишни ният қилганмиз. Айниқса, чет эллик ҳамкорлар шифобахш коврак ўсимлиги ширасидан тайёрланган маҳсулотларни кўп миқдорда сотиб олиш истагини билдиришмоқда.

Албатта, бу каби лойиҳалар аввало, маҳаллий хомашёни қайта ишлашга жалб этиш орқали ички бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон дори-дармон воситалари билан тўлдириш, аҳоли ва даволаш муассасаларининг ушбу маҳсулотлар билан таъминланганлик даражасини янада яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Зеро, сифатли дори-дармон саломатликни муваффақиятли тиклаш калитидир.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"