Корхона ва ташкилотлар диққатига!

“Агробанк” АТБ жисмоний шахслар учун мўлжалланган бир вақтда онлайн ва офлайн тарзда ҳамда USSD сўрови орқали масофавий банк хизматларини кўрсатиш имкониятига эга бўлган мобил иловани яратиб берадиган корхонани танлаб олиш бўйича ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади.

Барча таклифлар жорий йилнинг 21 январь куни соат 18.00 га қадар қуйидаги манзил орқали қабул қилинади.

Танлов комиссиясининг ишчи органи манзили: Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 43-уй. Телефон рақамлари: (78) 120-88-05, (71) 202-80-08 (ички рақамлар: 11287, 11297, 11911).

Иштирокчилар танлов бўйича маълумотларни юқорида кўрсатилган манзил ёки телефон рақамлари орқали олишлари мумкин.

Банк танловнинг ҳар қандай босқичида уни бекор қилиш ҳуқуқига эга.