Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6412
7942
10251

-2309
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
206537
230255
63209

+167046

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 502 238
Главная "ISTE'MOLCHI" Қурғоқчиликни олдиндан билиш мумкин


terra_160“TERRA-MODIS” сунъий йўлдош платформаси маълумотларига кўра, Амударё ва Сирдарёнинг юқори қисмидаги дарё ҳавзаларининг қор қоплаган майдони ўтган йилнинг 31 март ҳолатига нисбатан жорий йилнинг шу даврида анча кам.

Бундай шароитда Амударёнинг қуйи оқими учун серсувлик миқдори узоқ муддатли башоратга биноан, ҳосил парвариши вақтида меъёрдагидан 40 фоиз кам атрофида бўлиши кутилмоқда. Бошқача айтганда, жорий йилда тадқиқот ўтказилаётган минтақаларда сув кам бўлади. Бу эса, аввало, қишлоқ хўжалигида қўшимча чора-тадбирларни ўтказишни талаб қилади.

Масалан, фермер экиш мавсумида қанча сув кераклигини белгилаб олиши, қайси экинларни экиш, умуман, бундай пайтда қандай йўл тутиш лозимлигини билиши муҳим. Албатта, башоратларни ҳисобга олмасдан режалаштиришни амалга ошириб бўлмайди, айниқса, қишлоқ хўжалиги учун унчалик мақбул бўлмаган метеошароитлардаги қурғоқчил ҳудудларда бу ниҳоятда зарур.

Тараққиёт дастури ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати билан ҳамкорликда иқлим ўзгариши ҳақидаги БМТ доиравий конвенциясининг Адаптацион фонди молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш” қўшма лойиҳаси доирасида такомиллаштирилган Қурғоқчиликни олдиндан огоҳлантириштизими (ҚООТ) бундай башоратларни аниқлаш имконини беради.

Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра, 2017 йилда дунё­да табиий офатлардан кўрилган зарар рекорд даражага етиб, 320 миллиард долларни ташкил қилган. Бундан ташқари, ўтган йил 2015 ва 2016 йиллар каби, метеорологик кузатувларнинг бутун тарихидаги учта энг илиқ йил қаторига кирди.

Тегишли ташкилотлар ва жамоатчиликка аниқ башоратларни тақдим этиш орқали хавфли гидрометеорологик маълумотларни олдиндан билиш одамлар ҳаётини асраб-авайлаш, пул маб­лағларини тежаш ва инфратузилмани сақлаш имконини беради.

“Ўзгидромет” мутахассислари томонидан шундай тизим сув оқимини шакллантириш зоналари бўлмиш Амударё ва Сирдарёнинг юқори қисмлари учун ишлаб чиқилган. Шуни қайд этиш жоизки, Қорақалпоғистон Амударёнинг этагида жойлашган ва бу ерда сув оқимидан фойдаланиш ҳамда қайта тиклашга зарур бўладиган шароитлар юқори қисмларидагидан тубдан фарқ қилади. Лойиҳа доирасида мазкур тизим ҳудуднинг географик жойлашуви шароитларига мослаштирилди. Ҳозирги вақтда у икки турдаги маҳсулотни олиш имконини беради – сув миқдорини сифатли баҳолаш, у туфайли йил давомида сув ресурслари билан етарли даражада таъминланганлиги ёки қурғоқчилик кутилаётганини ҳамда муайян бир объект учун сув захираларини сон жиҳатдан тавсифлаш ҳақида тасаввур берадиган маълумотларни аниқлаш мумкин бўлади.

– Қорақалпоғистон бўйича барча кузатув тармоқларини автоматлаштириш лойиҳанинг муҳим йўналиши ҳисобланади, – дейди лойиҳа раҳбари Александр Меркушкин. – Ўтган йилнинг март-апрель ойларида 10 та метеорологик станциядан иборат бўлган кузатув тармоғини модернизация қилиш учун ускуналар ўрнатилди. Биз Россия, Қирғизистон ва Италиядан мутахассисларни жалб қилдик. Бундай ускуна мамлакатда биринчи маротаба ишлатилмоқда. У белгиланган муддатда асосий метеорологик параметрларни юқори аниқликда ўлчаш, ўлчашлар натижасида қатор кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқиш, ахборотни тезкорлик ва диққат билан кодлаш, телеграммалар матнини тузиш ва ахборотни маълумотларни жамлаш марказларига юбориш имконини беради.

Жаҳон метеорологик ташкилоти тавсияларига мувофиқ, гидрометеорологик тармоқларни автоматлаштиришда камида икки йил мобайнида икки томонлама ўлчашларни (қўлда ва автоматик қурилмалар ёрдамида) олиб бориш зарур. Кейинги босқичда кузатувларни автоматлаштирилган режимга ўтказиш борасида қарорлар қабул қилиш учун қатор ўлчовлар ва сенсор маълумотлари қаторлар даврийлигининг бир хиллигини баҳолаш ўтказилади. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида Туямўйин ва Қипчоқдаги иккита муҳим нуқтада сув сарфи даражасини кузатиш тизимларини автоматлаштириш амалга оширилмоқда. Бу тегишли ўлчовларни бажаришда вақтни қисқартиради ва меҳнат сарфини тежаш имконини беради. Агар олдинлари сувнинг юқори миқдори шароитида барча жараён ўртача 5-6 соат давом этган бўлса, ҳозирда 30-40 дақиқа етарли бўлмоқда. Кўп функцияли телеметрияни қўллаш туфайли олинаётган ахборотнинг сифати ҳам ошди. Дарёнинг чуқурлиги ва туби ҳолати ҳақида маълумотларни олиш мумкин бўлди, бу, албатта, кемалар қатнови, кўприклар ва кечувларни амалга оширишда ҳисобга олинади.

Лекин, мутахассисларнинг таъкидлашича, маълумотларни йиғиш ва жамлашнинг ўзи етарли эмас, ахборотни муайян аудитория орасида тарқатиш зарур. Бунинг учун кўп модулли ахборот майдони ишлаб чиқилмоқда, у асосий истеъмолчиларни улар учун қулай шакл­да муҳим маълумотлар билан тезкор таъминлаш имконини беради.

Аҳолининг турли қатламлари ҳамда иқтисодиёт секторлари учун модернизацияланган гидрометеорологик ва иқлим хизматларининг асосий афзалликлари:

иқлимга боғлиқ бўлган хавфли табиий кўринишлар орқали етказилаётган муайян зарарларни пасайтириш борасида ечимларни башоратлаш, огоҳлантириш ва кўмак бериш тизимларини сифатли ахборот билан таъминлаш;

иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига мослашиш чораларини режалаштириш, ишлаб чиқиш ва жорий қилишда зарур ахборот билан таъминлаш;

кўзда тутиладиган ёғингарчиликлар ва қурғоқчилик ёки сув тошқинлари юзага келиши хатарликларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасининг мослашув чора-тадбирларини ишлатган ҳолда иқлим туфайли юзага келадиган хавфли кўринишларга боғлиқлигини пасайтириш;

гидрологик башорат маълумотларидан фойдаланган ҳолда сув омборини самарали бошқариш;

об-ҳавонинг аниқ маълумоти асосида уй хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини режалаштириш;

транспорт ташувлари тизимида об-ҳаво маълумотини инобатга олган ҳолда юклар ва йўловчиларни самаралироқ ташишни амалга ошириш мумкин.

Бундан ташқари, энергиянинг қайта тикланувчи манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, тегиш­ли инфратузилмани бошқариш ва истиқбол учун зарур бўладиган инвес­тициялар даражаси борасида қарорлар қабул қилиш учун ҳам бу қулай воситадир. Ҳозирги пайтда энергиянинг муқобил манбаларини ишлатиш кўплаб иқтисодий ва экологик муаммоларнинг ечими бўлиб қолмоқда, шу боис об-ҳаво ва иқлим шароити ҳақида ўз вақтида аниқ ахборот жуда муҳим ҳисобланади.

Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган гидрометеорологик тармоқларни модернизациялаш бўйича чоралар мажмуаси ва қурғоқчиликни олдиндан огоҳлантириш тизимини ривожлантириш яхши ҳимояланмаган ҳамжамиятларни иқлимга барқарорлигини оширишга сезиларли ҳисса қўшади. Бу лойиҳанинг асосий мақсадидир.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"