Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6410
7942
10251

-2309
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
206535
230255
63211

+167044

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 502 236
Главная "ISTE'MOLCHI" Тадбиркорга берилган имкониятдан қандай фойдаланиляпти?


tadbirkorlik_5_160Тадбиркорликни ривожлантириш жараёнида уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масаласи катта аҳамиятга эга. Шу боис, тадбиркорлик фаолияти тараққиётини таъминлашга қаратилган қонунларни яратиш, маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг масофадан туриб бажариладиган замонавий интерфаол шаклини жорий этишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Айниқса, тадбиркорлик субъектларини текширишнинг икки йил муддатга тўхтатилгани бундай фаолият юритишни анча енгиллаштирди. Зеро, эълон қилинган ушбу мораторийга тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида кузатилаётган барча ўсиш суръатидаги кўрсаткичларнинг муҳим омилларидан бири сифатида қаралмоқда. Чунки бу жараён бизнес устидан давлат назорати камайишига, тадбиркорлик субъекти сони, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизмат кўлами кўпайишига ижобий таъсир қилиши мумкин.

Аммо текширишнинг бир муддат тўхтатилиши қонунни четлаб ўтиш ёки уни бузиш ҳолатларига олиб келмаслиги лозим. Бинобарин, шуни ёдда тутмоқ керакки, мораторий аслида бизнес вакилига қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилишни ва бошқа тадбиркорлар манфаатларини ҳурмат қилиш, ўз фаолиятига корпоратив маданиятни жорий этиш, товар, иш ва хизматлар сифатини ошириш мажбуриятини юклайди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, текширишларни тўхтатиш жараёни бизнеснинг оёққа туриб кетиши, ўз ишини тартибга келтириш ҳамда келгусида ривожланиш салоҳиятини аниқлаш учун улкан имконият демакдир. Бундан ташқари, қонун фақатгина инсофли ва виждонан ишлайдиган тадбиркорнигина ҳимоялаши ҳам бор гап.

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларга кўмак кўрсатиш, фаолиятига доир қонунчиликни такомиллаштириш бў­йича вазифаларни бу жараённинг барча иштирокчилари томонидан қонунга риоя этилган тақдирдагина самарали бажариши мумкин.

Лекин амалиётда тадбиркорлар ўртасида қонунни бузиш, ноҳалол бизнес юритиш ҳолатлари ҳамон мавжуд.

Чунончи, Давлат солиқ қўмитасидан тақдим этилган маълумотга кўра, ўтган бир ҳафта ичида 1955 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган, улардан амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузган ва қонунбузилишига йўл қўйган 1572 шахсга 467,6 млн. сўмлик маъмурий жарима қўлланилган.

Жами солиқ текширувлари натижасида жорий йилнинг 5 ойи давомида айни соҳага оид 14 минг 548 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган, 9 минг 891 тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилган. Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилмаган 217 тадбиркорлик субъектига ҳам худди шундай жавобгарлик қўлланилган.

Бир қанча тадбиркорлик субъектларига ўз вақтида ҳисобот топширмагани, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича хизмат кўрсатувчи банкка ўз вақтида ҳамда умуман тақдим этмагани боисидан маъмурий жавобгарлик жазоси берилган.

Бундан ташқари, профилактика ва тушунтириш ишлари натижаларига кўра, Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 4697 та тадбиркорлик субъекти солиқ қонунчилигини биринчи маротаба бузгани ҳамда етказилган зарарни у аниқланган кундан бошлаб 30 кун ичида бартараф этгани, давлатга келтирилган зарарни тўлиқ қайтаргани учун маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида қонунбузилишлардан огоҳ этиш ҳамда профилактика мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ҳамкорлигида фаол иш олиб борилмоқда. Айниқса, тадбиркорлар ўртасида бундай фаолиятни юритиш пайтида юзага келадиган муаммоларни муҳокама қилиш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Худди шу йўналишда яқинда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Сирдарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларида бўлиб ўтган учрашувларда 1500 та тадбиркорлик субъекти қатнашди. Учрашувларда лицензия, банк кредитини ҳамда давлат мулки объектларини “ноль” харид қийматида олиш, биржа савдолари ва аукционларда иштирок этиш, кадастр ва бошқа ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш каби тадбиркорлар дуч келаётган бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Мулоқотлар чоғи ҳар қандай қонун бузилгани учун, албатта, жазо муқаррарлиги, шу боис, қонунга риоя этиш учун, энг аввало, уни яхши билиш муҳимлиги ҳақида кенг тушунтиришлар берилди. Қонундан бехабарлик жавобгарликдан озод қилмаслиги, аксинча, фаолиятга тўсиқ бўлиши уқтирилди.

Асель Кадирова,

Ўзбекистон Савдо-саноат

палатаси бош ҳуқуқий

маслаҳатчиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"