Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
3766
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 108 698
Главная "ISTE'MOLCHI" Мурожаат, муаммо, ечим


murojaat_160Давлат рақобат қўмитаси томонидан мамлакатимиз истеъмол бозорида маҳсулотлар нархларини доимий равишда ўрганиб бориш, истеъмолчиларнинг ариза ва шикоят­ларини ўз вақтида кўриб чиқиш, фуқароларнинг истеъмол мадания­тини ошириш йўналишида мунтазам равишда бир қатор тадбирлар кўриляпти. Пировардида соҳада қонун устуворлиги таъминланиб, йўл қўйилган камчилик ва хатолик­ларнинг олди олинмоқда. Ушбу соҳада олиб борилган назорат тадбирларини таҳлил қилиб кўрайлик.

Қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлимининг жорий йилнинг ўтган биринчи чорагида бу борада амалга оширган ишлари фикримизнинг далилидир. Аввало, асосий эътибор соҳага оид қонун ва қонуности ҳужжатларининг тарғиботига қаратилиб, маҳаллий матбуот ва оммамавий ахборот воситаларида чиқишлар уюштирилиб, кўрсатув ва эшиттиришлар бериб борилди. Хусусан, вилоят телевидениеси орқали “Кун мавзуси” кўрсатуви ва “Жиззах радиоси” канали орқали “Хабарлар” янгиликлар дастурларида чиқишлар қилинди.

Фуқаролардан келаётган турли шикоят ва мурожаатлар ўз вақтида ўрганилиб, қонун доирасида кўриб чиқилаётганлиги боис, кўплаб муаммолар ҳал этилмоқда. Истеъмолчилардан келиб тушган 11 та мурожаатнинг 45,5 фоизи (5 та) савдо ва умумий овқатланиш, 18,2 фоизи (2 та) транспорт, алоқа ва коммуникация ҳамда 36,4 фоизи (4 та) бошқа тармоқларга тўғри келади. Шикоятларнинг барчаси таҳлил этилиб, истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди. Шунингдек, ишонч телефонига коммунал соҳага тегишли бўлган битта мурожаат расмийлаштирилиб, ўрганиб чиқилганда, шикоят эгасининг ҳақ эканлиги маълум бўлди, натижада 600 минг сўм маблағ истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи чорагида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналиши бўйича жами ўтказилган 30 та ўрганиш давомида бир қатор истеъмол маҳсулотлари нархлари ўсишининг олди олинди. Хусусан, вилоят ҳудудидаги барча деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари раҳбарларига шакарнинг белгиланган чакана нархини истеъмолчиларга кўринарли жойларда осиб қўйилишини таъминлаш, белгиланган нархлардан юқори сотилишига йўл қўймаслик юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш, шакар таъминоти билан шуғулланувчи барча улгуржи корхоналар ва чакана савдо шохобчаларига маҳсулотни белгиланган нархлардан юқори сотмаслик юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилди.

Шу билан бирга, четдан келтирилган шакар маҳсулотининг кўзда тутилган нархларда аҳолига сотилишини доимий назорат қилиш бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қолаверса, ҳукумат топшириғига асосан, вилоятдаги кўмир билан таъминлашга масъул ташкилотлар томонидан келтирилган ва реализация қилинган кўмир ҳажмлари ҳамда маҳсулотнинг аҳолига белгиланган нархларда етказиб берилиши юзасидан ҳам ўрганишлар олиб борилиб, тўпланган маълумотлар вилоят ҳокимлиги ва Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилди. Шу билан бирга, ёлғиз кексалар ва ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам томонидан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда товарларга ўртача чакана нархлар мониторинги юритилиб, маълумотларнинг тегишли ташкилотларга юборилиши йўлга қўйилди.

Давлат рақобат қўмитаси буйруғига биноан, “Нарх-наво дастури” ишга туширилиб, вилоят ички бозорларида сотилаётган асосий турдаги истеъмол товарлари нархлари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган муддатда мутасадди идораларга тақдим этиб борилди. Аввало, вилоят ҳудудидаги деҳқон бозорларида сотилаётган энг муҳим озиқ-овқатлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг чакана сотиш нархлари юзасидан мониторинг олиб борилишига йўлга қўйилди. Вилоят “Бозорлар ва савдо комплекслари” уюшмаси томонидан тақдим этилган тавсиявий нархлар таҳлил этилиб, вилоят солиқ ва молия бошқармалари билан биргаликда деҳқон бозорлари ва савдо ярмаркалари сотиладиган асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг энг юқори чегараланган нархлари доимий равишда вилоят ҳокимлигига киритиб борилди. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги йиғилиши баёнидан келиб чиқиб, 105 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилиб, вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланмоқда.

Аҳолини дори воситалари билан таъминлаш йўналишида мунтазам равишда назорат тадбирлари амалга ошириб келинаётганлиги ҳам самара бермоқда. Аввало, бу борада Президентнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2017 йил 17 июлдаги “Дори воситаларини ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари дастуриламал вазифасини бажаряпти. Шу билан бирга, ушбу ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланган нархларга риоя этилиши юзасидан оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил этилди.

Мазкур соҳада ўтказилган назорат тадбирларида эса аниқланган камчиликлар бартараф этилишига муваффақ бўлинмоқда. Хусусан, Зарбдор туманидаги “Камол Санжар фарм” масъулияти чекланган жамияти томонидан 15360,0 сўм, “Нафиса Усмонова” хусусий корхонаси томонидан 18700,0 сўм ва Дўстлик туманидаги 9-дорихона томонидан эса 5000 сўм, жами 39060 сўм ортиқча олинган даромадларнинг Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Бугунги кунда ҳам мазкур йўналишда назорат тадбирлари олиб бориляпти. Жумладан, вилоят ҳудудидаги дорихоналар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархларга риоя қилиниши юзасидан ўтказилган ўрганиш якунлари бўйича тўпланган таҳлилий маълумотлар қўмитага тақдим этилди.

Бундан ташқари, газ таъминоти корхоналари томонидан аҳолига маиший газ баллонларида суюлтирилган газ етказиб беришнинг аҳволи ва нархлари юзасидан ҳам ўрганишлар олиб борилиб, Мирзачўл, Бахмал, Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманлараро суюқ газ таъминоти участкаларида аниқланган камчиликлар юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва истеъмолчилардан ортиқча олинган 7253,2 минг сўм маблағ қайтарилиши тўғрисида кўрсатмалар берилди

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"