Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4316
9133
9164

-31
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
27593
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 132 525
Главная "ISTE'MOLCHI" Пенсия ёшини ошириш: тарафдорлар ва қаршилар

pensioner_160_221Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириб, уни жаҳондаги ўртача даражага етказиш таклиф этилмоқда. Хўш, лойиҳа муаллифлари бунинг учун қандай асосларни келтирмоқдалар?

Ҳозир Ўзбекистонда эркаклар 60 ёшда, аёллар 55 ёшда пенсияга чиқадилар. Пенсия ёшига етиб қолган айрим шахслар пенсияни сабрсизлик билан кутмоқдалар. Бошқалари эса, аксинча, бундан ваҳимага тушадилар, пенсияга чиқишни истамайдилар ва иложи борича кўпроқ ишлашга интиладилар. Шу сабабли мазкур ташаббуснинг тарафдорлари ҳам, қаршилари ҳам топилади.

Концепция муаллифлари пенсия ёшини ошириш фойдасини қандай далиллар билан исботламоқдалар?

Уларнинг маълумотларига кўра, жаҳонда эркак­лар ва аёллар учун ўртача пенсия ёши 62 ёшни ташкил этади, бизда эса бу кўрсаткич 57,5 ёшга тенг. Қиёслаш учун қуйида жаҳоннинг айрим мамлакатларидаги пенсия ёши даражасини келтириб ўтамиз.

 
Ўзбекистон
Қозоғистон
Беларусь
Жанубий Корея
Буюк Британия
Япония
Аёллар
55
58
55,6
60
60
65
Эркаклар
60
63
60,6
60
65
65

Жадвалдан кўриниб турибдики, Ўзбекистондаги пенсия ёши жаҳондаги энг паст ёшлардан бири ҳисобланади. Японияда эса гендер жиҳатидан ҳам фарқланмай, 65 ёшлик поғона белгиланган. Яъни у ерда эркаклар ва аёллар бир хил ёшда пенсияга чиқадилар.

Мамлакатимизда умумий аҳоли сонига нисбатан пенсия ёшидаги шахслар сонининг фоиз нисбати ошиб бормоқда. Бу кўрсаткич 2025 йилга келиб 11 фоизга етади. Ваҳоланки, 2011 йилда у 6,2 фоиз эди. Шу муносабат билан ҳар йили пенсия тайинлашни сўраб қилинаётган мурожаатлар сони ўрта ҳисобда 16 минг фуқарога ортмоқда, 2025 йилга келиб эса ушбу кўрсаткич 300 мингдан ошади. 2018-2025 йилларда Ўзбекистонда пенсия ёшидаги аҳоли улуши тахминан 1,2 млн. кишигача кўпаяди.

Буларнинг бари, шубҳасиз, Пенсия жамғармаси харажатлари ошишига олиб келади ҳамда пенсия ва бошқа ижтимоий тўловларни молиялаштиришга салбий таъсир кўрсатади. Пенсия тўловлари бўйича мамлакатнинг иқтисодий фаол аҳолиси зиммасига тушадиган юк ортади. Пенсия ёшини ошириш мазкур муаммоларни ҳал этиш имконини беради.

Пенсия ёшининг оширилиши пенсия миқдорлари ўртача даражаси ошишига ҳам имкон яратиши керак. Таклиф этилаётган рағбатлантирувчи тусдаги механизмлар орқали бунга эришиш мумкин: 35 йилдан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсия миқдори ўртача ойлик иш ҳақининг 2 фоизига ошириб борилади.

Шу ўринда қуйидаги фикрни айтиб ўтмоқчимиз. Кўп ходимлар пенсия ёшига етишлари билан ҳатто ўзларининг розилигисиз ишдан бўшатиб юборилишдан қўрқадилар. Аслида эса улар ишлашни давом эттиришни истайдилар, саломатликлари ва жисмоний куч-қувватлари ҳам етарли бўлади. Пенсия ёшининг оширилиши бундай одамларнинг самарали меҳнат қилишда давом этишларига имкон беради.

Концепцияда тартиб-таомил қандай ўтказилиши, пенсияга чиқиш ёшини қайси даражагача ошириш таклиф этилаётгани айтилмаган.

Фикримизча, ушбу масалаларни ҳал этишда қатор ижтимоий, демографик ва иқтисодий омилларни инобатга олиш лозим. Зеро, пенсионерларнинг ишга жойлашиши осон эмас, кекса организм хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар ҳамма ерда ишни давом эттира олмайдилар. Тегишлича, меҳнат маҳсулдорлиги пасаяди. Иш берувчилар эса ёш мутахассисларни афзал кўриб, анча қатъий ёш чегарасини белгилайдилар. Бунинг устига, пенсияга кечроқ чиққан кўпчилик кишилар саломатликлари ёмонлашганлиги боис нормал ҳаёт кечира олмайдилар. Энг ёмони, ҳамма ҳам пенсия ёшига ета олмаслигида.

Шундай экан, янги ёш даражасини белгилашда фуқароларимизнинг ўртача умр узунлигини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилда у ўртача 73,8 ёшни: эркаклар учун – 71,4 ёш, аёллар учун эса – 76,2 ёшни ташкил этган. Рақамлар янги ғоя фойдасини ёқламаётган кўринади.

Шу ўринда яна бир савол юзага келади: ташаббус­корлар пенсия ёшини “босқичма-босқич ошириш”, деганда нимани назарда тутмоқдалар? Бу бир-икки йил ичида тез амалга ошадими ёки жараён бир неча ўн йилларга чўзиладими? Пенсия ёши ҳар йили қанча ой ёки йилга оширилади? Ўйлаймизки, яқин орада фуқароларимиз бу каби барча саволларга жавоб оладилар.

Ленара ҲИКМАТОВА.

Манба: norma.uz 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"