Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз


boxcha_160Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг замирида ёш авлод комил бўлиб улғайсин, ўғил-қизларимиз биз эришмаган ютуқларни қўлга киритсин, биздан кўра фаровон яшасин, бахтиёр бўлсин, Ватанимиз дунёдаги етакчи давлатлардан бирига айлансин, деган эзгу ва олийжаноб мақсад, ният мужассамдир.

Кейинги бир йилда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилган ишларнинг салмоғи неча ўн йилларга татийди. Биз орзу қилиб юрган, аммо айтолмаган ғоялар, истаклар рўёбга чиқмоқда. Масалан, улардан бири – ўн бир йиллик таълимнинг жорий қилиниши. Бу ёшларнинг ва ота-оналарнинг айни кўнглидаги муаммо эди. Айниқса, қишлоқларда ўз қадрдон мактабидан мосуво бўлиб, маҳалласидан анча узоқда жойлашган коллежларга қатнаб, қийналиб ўқиётган ўғил-қизларни кўриб уларга раҳмимиз келарди.

Президентимиз томонидан 2018 йил 28 февралда қабул қилинган “Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни айтмайсизми? Бу шу соҳада арзимас маошга ишлаб келаётган, умрини бола тарбиясидек улуғ ишга бағишлаган неча ўн минглаб фидойи тарбиячи-хизматчиларни хурсанд қилди. Уларга янги куч-ғайрат, илҳом бағишлади.

Мен ёш ўқитувчи, она сифатида Президентимизнинг бу қарорини тўла қўллаб-қувватлайман. Мактабда ишлаш жараёнида билаяпманки, педагоглик ниҳоятда улуғ ва мўътабар, айни чоғда масъулиятли касб. Сенга тикилиб, эътибор билан тинглаётган чақноқ ва чанқоқ кўзлар, беғубор қалблар олдидаги мажбурият, уларнинг келажаги, эртаси кўп жиҳатдан сенга боғлиқлигини ҳис қилиш кишига бениҳоя катта фахр бағишлайди. Изланишга, янги адабиётлар билан танишишга, тажрибангни оширишга, дарс жараёнида янги, замонавий услублардан фойдаланишга ундайди. Ўқиганларинг, билганларинг камлик қилгандай туюлаверади.

Биз англаб турибмизки, таълим-тарбия давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборидадир. Бу соҳага оид қабул қилинаётган фармон ва қарорлар, бошқа ҳужжатлар бугун мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар яқин келажакда улкан мўъжизалар, ёрқин самаралар беришига ишонч уйғотади. Бу ишонч бизни янада фаолроқ бўлишга, виждон билан ишлашга чорлайди.

Ҳулкар ҒАФФОРОВА,

Қарши шаҳридаги 39-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"