Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4436
10266
8853

+1413
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
176163
230255
93583

+136672

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 471 864
Главная "ISTE'MOLCHI" Жамоат транспорти хизматидан қониқасизми?


avtobus_160_3Одатдагидек, эрталаб ўқишга отланиб, автобус бекати томон шошилдим. Чилонзор ва Беруний йўналишида қатнайдиган 116-автобус келишини мен каби яна ўн нафарга яқин йўловчи кутиб турибди. Ниҳоят, графикда белгиланган вақтдан 15-20 дақиқа кечикиб бўлса-да, автобус келди.

Автоулов одамлар билан лиқ тўлди. Чиптачи йўл ҳақи олиш илинжида ёнимга келганда: “Нега кечикиб келасизлар, графикда белгиланган вақтдан анчагина ўтиб кетди-ку?” деб сўрадим. Чиптачи ўзини эшитмаганга олди ва йўл ҳақини сўради. Мен ойлик йўл чиптамни кўрсатгандим, унинг авзойи ўзгарди: “Ўзи “проездной”да бўлсанг, яна гапларинг ортиқча-ку, ука?!” деб ўшқириб берди у. Тиқилинчда туртиниб-суртинганча, ниҳоят, манзилга ҳам етиб келдим. Бироқ биринчи дарсга кеч қолгандим...

Пойтахтимиз жамоат транспорти узоғимизни яқин қилмоқда. Аммо масаланинг иккинчи томони, яъни кўнгилни хира қиладиган ҳолатлари ҳам борки, ундан кўз юмиб бўлмайди. Яқинда ана шундай ҳолатлардан бири ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлди. Гап шундаки, Чорсу шоҳбекатида турган йўловчилар Cергели ва ТТЗ йўналишида қатнайдиган автобусларни бир соат мобайнида, аниқроғи 21:00 дан 22:00 га қадар совуқда кутишга мажбур бўлишган. Афсуски, кундалик ҳаётда бундай мисолларни кўплаб учратиш мумкин.

Жамоат транспортлари билан боғлиқ нуқсонлардан бири ҳайдовчиларнинг ўзи жамоат тартибига риоя қилмаслигидир. Масалан, айрим автобус ҳайдовчиларининг тамаки чекиб, салонни тутунга тўлдириши оддий ҳолга айланиб қолган. Улар бу билан йўловчилар ҳуқуқини қўпол равишда бузишаётгани ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Эътирозларга эса парво ҳам қилишмайди ёки шундай жавоб қайтаришадики, тартибга чақирганингга минг пушаймон бўласан киши. Қолаверса, чиптачиларнинг йўловчиларга нисбатан қўпол муомалада бўлиши, салбий муносабати ҳар қандай инсоннинг таъбини хира қилади.

Шу ўринда Европа давлатлари тажрибасига назар солсак. Хорижда жамоат транспортлари графикда белгиланганига кўра ҳамда салонида йўловчи бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, ўз вақтида келиши оддий ҳолга айланган. Жумладан, Германияда бундай транспортлар учун йўл ҳақини тўлаш тизими тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, бу ортиқча муаммолар келиб чиқишининг олдини олади.

Шаҳримиздаги транспортларнинг кеч келиши, бекатда кўп туриб қолиш ҳолатларининг асл сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида ҳайдовчилардан бирига мурожат қилдик.

– Ҳар куни турли ёш, турфа кайфиятдаги йўловчилар билан юзма-юз бўлишга тўғри келади, – дейди автобус ҳайдовчиси Акмалжон Аҳадов. – Афсуски, улар орасида йўл ҳақини “насия” қилиб кетадиганлари ҳам йўқ эмас. Баъзан бундай кишилар билан тортишишга ҳам тўғри келади. Автобусларнинг ўз вақтида бекатга кела олмаслик сабаблари жуда кўп. Шулардан бири пойтахтимизда транспорт воситаларининг кўплиги боис йўлдаги тирбандликлар билан боғлиқ.

Айрим ҳайдовчиларнинг фикрича, баъзи йўловчиларнинг жамоат транспортида ўзини тута билмаслиги, писта пўчоқлари ва бошқа чиқиндиларни салонга ташлаши, тупуриши ўзаро жанжалларга ҳам сабаб бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, ҳайдовчи ва йўловчилар ўртасидаги ўзаро муомала маданиятини яхшилаш жамоат транспорти билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятлар юзага келмаслиги ҳамда истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқларининг тўла таъминланишига хизмат қилади.

Валижон ҚАМАРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"