Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2007
7012
6845

+167
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
157453
238474
104074

+134400

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 946 313
Главная "ISTE'MOLCHI" Маринадланган балиқдан заҳарланиш


marinad_160Пайариқлик Мавлуда Тўраева уйига келган қариндошини маринадланган балиқ билан меҳмон қилмоқчи бўлди. Уни иштаҳа билан еган жияни бироз вақт ўтгач, ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Тез ёрдам чақиришди, шифокорлар уни зудлик билан юқумли касалликлар шифохонасига олиб кетишди. Ташхис қўйилди: овқатдан ўткир заҳарланиш.

Ноқулай вазиятга тушган М.Тўраева Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Самарқанд вилояти ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилди. Бирлашманинг масъул вакили, вилоят Давлат санитария-эпидимиология назорати маркази мутахассиси, савдо ходими ва ариза муаллифи иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, муаммо атрофлича ўрганилди.

Дўкондаги маҳсулотлар кўздан кечирилганда, яна жами 9 турдаги озиқ-овқатнинг яроқлилик муддати ўтганлиги аниқланди. Ушбу маҳсулотлар дўкон растасидан олиниб, дарҳол йўқ қилинди. Савдо ходимларига бундай вазият бошқа такрорланмаслиги, унинг олдини олиш чоралари, шунингдек, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари ҳамда фуқаролар ўртасида ўткир ичак инфекцияси профилактикаси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Сотилган маҳсулотлар пули харидорга қайтарилди.

 

Г.БЕРДИЁРОВА,

Самарқанд вилояти ИҲҲҚЖ

ҳудудий бирлашмаси сектор бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"