Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
424
7012
6845

+167
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
155870
238474
105657

+132817

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 944 730
Главная "ISTE'MOLCHI" Харидимиз яроқли бўлсин

supermarket_160Кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш мақсадида шаҳримиздаги йирик супермаркетлардан бирига кирдим. Бундай дўконлар ҳақида гап кетганда одамлар бекорга “жондан бошқа ҳамма нарса бор”, демайди. Ҳақиқатан ҳам, бу ерда нон маҳсулотлардан тортиб пишириқларгача, ҳозиргина дарахтдан узилгандай бўлиб турган сархил меваларгача, сут маҳсулотларидан тортиб балиқ ёки гўшт маҳсулотларигача топилади. Яна денг, барчаси юқори дид билан жойлаштирилган.

Журналистликка даъвоимиз бор. Шунинг учун ҳамма нарсага эътиборли бўлишга ҳаракат қиламиз. Сумермаркетда ҳам шундай бўлди. Йогуртнинг қопқоғи қадоғидан кўчганини кўриб қолдим. Сотувчига юзланиб, бу ҳақда огоҳлантирдим. Ударҳол “бошқасини ола қолинг”, дея узр сўради-да, қўлимдаги маҳсулотни қаергадир олиб кетди. Сотувчи аёл унинг қопқоғини маҳкамлаб қўядими ёки ишлаб чиқарилган фабрикасига қайтариб юборадими, энди буёғи менга қоронғи. Ҳар қалай тўғри иш қилганимдан, беэътибор бўлмаганимдан кўнглим таскин топди. Чунки эътиборсиз харидорлардан бирортаси бу сифатсиз маҳсулотни боласига харид қилиши, худо кўрсатмасин, бола заҳарланиб қолиши ҳеч гап эмас.

Расталардан ўзим учун керак бўлган маҳсулотларни танлашда давом этдим.

Гўшт ҳавасни келтирадиган даражада чўнтакбоп қилиб кесиб қўйилгани дилни қувонтиради. Кошки эди маҳсулотларнинг муддати ҳам шундай кўзни қувнатадиган қилиб ёзиб қўйилса...

Дудланган балиқ растасида маҳсулот тур-тури билан турибди. Елимхалтага ўралган дудланган балиқларнинг баъзиларини қўлимга олдим. Яна юқоридаги ҳолатга дуч келдим: айримларида ишлаб чиқарилган санаси мавжуд, айримларига эса ёзишни унутишган кўринади.

Дўкон хизматчисини чақирдим-да, “Кечирасиз, бунинг яроқлилик муддати кўрсатилмаган экан”, десам, у менга бир қаради-ю, маҳсулотни кўздан кечириб, “Ҳа, йўқ экан, аммо шу йил ишлаб чиқарилган экан-ку, демак 4 ойгача истеъмол қилиш мумкин”, деб вазиятдан бемалол чиқиб кетди. Негадир у гап инсон саломатлиги масаласида бораётганини унутгандек эди.

Супермаркетдан харидларни қилиб, чиқиб кетаётиб қўшнимиз Салтанат опани учратдим. Ҳол-аҳвол сўраш баҳонасида опа дўконлардаги маҳсулотларнинг ҳаддан зиёд қимматлигидан нолиди. “Баъзиларига икки-уч баравар юқори нарх қўйилган. Агар бозорда помидор уч-тўрт минг сўм турса, бундай катта дўконларда нархи ўн минг сўм ёки ундан ҳам қиммат­роқ. Полиз ёки сабзавот маҳсулотлари ириб қолган тақдирда ҳам нархи пасайтирилмайди. Бошқа кўпгина нарсаларнинг ҳам нархи осмонда. Муддати ўтган ёки ёзилмаган маҳсулотлар ҳам учраб туради”, деди Салтанат опа куйиниб.

Пойтахтдаги катта дўконларда аҳвол шундай бўлса, кўча-кўйда, бозорлар атрофидаги ёймаларда сотиладиганлар маҳсулотлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлар экан-да, деган фикрга келдим. Талаба дўстларим билан дўкондаги салбий ҳолатлар хусусида фикрлашгандим, “Қўйсанг-чи, бу ҳамма жойда учраб турган ҳолат-ку. Шунга шунча куйинасанми”, дея оддий қарашди. Бу ҳолатлар одамларнинг саломатлиги, демак тақдири билан боғлиқлигини тасаввур қилишмади чоғи.

Кечки пайт хорижда ишлайдиган бир дўстим билан ёзишмаларимда дўкондаги бўлган воқеани сўзлаб бердим ва бу борада у ёқдаги аҳвол ҳақида сўрадим.  “Нафақат мен турган жойда, балки бош­қа шаҳарларда ҳам одамлар маҳсулот олишдан олдин унинг яроқлилик муддатига қарашади. Агар озиқ-овқат маҳсулоти яроқсиз бўлса, ишлаб чиқарувчи ёки уни сотаётган дўкон эгаси ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин”, деб жавоб берди у.

Мен ўйланиб қолдим: юртимизда ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонунлар, қонуности ҳужжатлар амал қилади. Савдо аҳли қачон мазкур қонунларга тўла риоя қилишни ўрганишар экан?..

Валижон ҚАМАРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"