Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7138
7230
6826

+404
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
133435
238474
128092

+110382

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 922 295
Главная "ISTE'MOLCHI" Лицензиясиз хонандалар тўйхонага киритилмайди

 

microfon_160“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров журналистлар билан мулоқотда қўшиқ матни, оҳанги ва клип масалаларига ойдинлик киритар экан, “Энди нафақат қўшиқлар матни, балки клиплар ҳам эфирга чиқмасидан олдин Бадиий кенгаш кўригидан ўтади”, деб айтди.

Муассаса раҳбарининг билдиришича, Бадиий кенгаш таркиби 15 кишидан иборат бўлиб, ҳафтада бир марта чақирилади. Клип олишни режалаштирган хонандалар ҳам олдиндан унинг сценарийсини кенгашга тақдим қилиши мумкин.

Одилжон ­Абдуқаҳҳоровнинг қайд этишича, ўтган йилда концертлар ва томоша тадбирларини ташкил этиш эксперт комиссияси томонидан 26 марта  йиғилиш ўтказилган. Натижада бир марталик концерт-томошага 610 та рухсат берилган, 28 та мурожаат эса рад этилган. Сценарийларнинг ғоявий жиҳатдан сустлиги уларни рад этишга асосий сабаб бўлган. Шунингдек, бир қатор эстрада хонандаларига берилган лицензиялар тўхтатилган.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг лицензиялаш бўйича бош мутахассиси Эшқул Ҳакимов хонандаларнинг лицензияси тугатилиши сабабига ойдинлик киритди.

– Лицензия битими ва шартлари бузилган, яъни санъаткор одобига риоя этмаган, давлат тадбирларидан бош тортган, маънавиятимизга зид қўшиқлар яратган, кийиниши, кўриниши, хатти-ҳаракатлари беъмани, маданиятимизга зид бўлган ҳолатларда хонандаларнинг лицензияси олиб қўйилади, – деди Э.Ҳакимов. – Масалан, Жаноб Расулга Бадиий кенгаш рухсати билан лицензия берилган, бироқ лицензия шартларига амал қилмагани, икки марта огоҳлантириш олгани учун бир ойдан кейин олиб қўйилган. Қўшиқлари матнига шоирлар Ботиржон Эргашов, Азиз Бектурдиев томонидан тузатиш киритилган. Яна зид ҳолатлар кузатилгач, қайта берилган лицензия ҳам олиб қўйилди.

Айни пайтда “Ўзбекконцерт”нинг 14 та ҳудудий бўлими мавжуд. Улар лицензия олишга даъвогар санъаткорларнинг рўйхатини шакллантиради, лицензия олгандан кейин эса назорат қилади. Бу йил тегишли  тартиб-қоидаларга амал қилмагани учун Бунёд Саидов, Азиза Ниёзметова, Шаҳноза Отабоева, Шароф Муқимов, Хадича Қурбонова, Шерали Бекмуродов, Дилмурод Султонов каби хонандаларнинг лицензияси олиб қўйилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, лицензиясидан маҳрум бўлган хонанданинг тўйларга чиқишга ҳақи йўқ. Айнан тўйларга чиқиши мумкин эмаслигини билиши учун ҳам муассаса томонидан лицензияси тўхтатилган хонандалар ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали маълумот берилади. Мабодо, лицензияси бўлмай туриб ҳам тўйга чиқса, бу борада “Ўзбекконцерт”, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқилган қўшма чора-тадбирларга кўра, биринчи марта Солиқ кодексига асосан маъмурий жазо кўрилади. Иккинчи марта ҳам мавжуд тартиб-қоидага риоя этилмаса, Жиноят кодексининг 190-моддасига асосланиб, энг кам иш ҳақининг 75 бараваригача жаримага тортиш чораси қўлланилади.

Шунингдек, лицензияси йўқ санъаткорларни тўйхонасига киритган тўйхона эгаси ҳам бевосита жавобгарликка тортилади.

 

Г.МУРОДАЛИЕВА.

Biznes Daily”. 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"