Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8254
8866
8719

+147
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172979
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 429 583
Главная "ISTE'MOLCHI" Аввал чиқиндини олиб кетинг, кейин...

maxsustrans160Фарғона шаҳри Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Келажак кўчасида яшовчи Э.Мамараҳимовдан келиб тушган мурожаатда баён қилинишича, унинг хонадонидан чиқинди олинмаган бўлса-да, “Махсус гарант авто сервис” МЧЖ томонидан 280 000 сўм қарздорлик ҳисобланиб, тўлов талаб қилинган.

Аризани ўрганиш мобайнида аниқланишича, хонадон билан “Махсус гарант авто сервис” МЧЖ ўртасида маиший чиқиндини ташиб кетиш тўғрисида шартнома тузилмаган. МЧЖ ходимлари хонадондан маиший чиқиндиларни ташиб кетиш учун ҳеч кимни юбормаган. Чиқиндининг қандай тартибда олиб кетилиши, тўловлари тўғрисида тушунтириш ишлари ўтказилмаган. Шундай бўлса-да, МЧЖ томонидан 2017 йил 27 ноябрдаги хат орқали 280 000 сўм қарздорликни тўлаб қўйиш талаб қилинган.

“Махсус гарант авто сервис” МЧЖ раҳбариятидан МЧЖ билан Э.Мамараҳимов хонадони ўртасида маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тўғрисида тузилган шартнома, хонадонга ҳисоб­ланган қарздорликни асословчи ҳужжат нусхаларини ўрганишга тақдим қилиниши сўралганда, бу хонадонга хизмат кўрсатилганлигини асословчи бирор ҳужжат топилмади.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонун ҳужжатларига зид бўлган талаб­лари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар уларнинг қўлланиши натижасида истеъмолчига зарар етказилган бўлса, бу зарар ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозим. Сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

Қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқилиб ҳамда “Махсус гарант авто сервис” МЧЖ билан Э.Мамараҳимов ўртасида маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тўғрисида шартнома тузилмагани, ҳисобланган қарздорликни асословчи ҳужжат нусхалари ўрганишга тақдим этилмагани учун хонадонга ҳисобланган 280 000 сўм қарздорлик асоссиз деб топилди. МЧЖ раҳбария­тига мазкур қарздорликни хонадон ҳисобварағидан чиқариш тўғрисида маълумотнома юборилди.

Б.ЭРАЛИЕВ,

Фарғона шаҳри ИҲҲҚЖ

бош мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"