Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
624
5913
5204

+709
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
151194
191346
157461

+33885

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 650 822
Главная "ISTE'MOLCHI" Адолатнинг катта-кичиги бўлмайди

chang_yutgich_160Мен 2017 йилнинг 14 август куни ҳали бир йиллик кафолат муддати тугамаган LG русумли чангютгичим носоз ишлаётгани туфайли пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани Яҳё Ғуломов кўчасида жойлашган “LG эксклюзив сервис маркази” (”Теleservis” ХК)га мурожаат қилдим. Сервис ходимлари чангютгични кўздан кечириб, унинг чанг ушлаб қолувчи фильтри ишдан чиққани ва уни янгисига алмаштириш кераклигини билдириб, бу кафолат муддатидаги хизматларга кирмаслигини айтишди. Янги фильтр­нинг нархи 160 000 сўм туриши ва буюртма асосида Жанубий Кореядан бир ой муддатда етказиб берилишини таъкидлашди.

Мен ноилож рози бўлдим. Сервис маркази ходимлари мендан гаров тариқасида 50 000 сўм олиб, қабул квитанциясини расмийлаштириб беришди. Бироқ марказга телефон орқали қайта-қайта мурожаат қилишимга қарамай ҳамда орадан қарийб бир ой ўтиб кетган бўлса ҳамки, менга буюртмамни етказиб беришмади. Мен охирги маротаба 19 декабрь куни сервис марказига қўнғироқ қилганимда, ходими афсусдалигини, Жанубий Кореяга ҳеч қандай фильтрга буюртма берилмаганини айтди.

Мен сервис ходимларининг ўз хизмат вазифаларига лоқайдлик билан қарашларидан ва истеъмолчига нисбатан беписанд муносабатларидан ранжиб Мирзо Улуғбек тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шикоят билан мурожаат қилдим. Жамият ходимлари мурожаатимга зудлик билан эътибор қаратиб, мен билан телефон орқали боғланишди ва юзага келган муаммони қисқа муддатда ҳал қилиб беришди.

“LG эксклюзив сервис маркази” (“Теlеservis” ХК) раҳбарияти сервис маркази номидан узр сўраб, менга янги фильтр тақдим этди. Мен истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимларига мурожаатимга дарҳол эътибор қаратганлари ва истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларимни ҳимоя қилганлари, натижада адолат қарор топгани учун ўз миннатдорлигимни билдираман.

Адолатнинг катта-кичиги бўлмайди. Кўлами, моҳият-эътиборидан қатъи назар, ҳар бир инсон ҳаётида лоақал битта масала ўз ечимини топса, бирники мингга татийверади. Зотан, ҳар бир мурожаат ўзаро мулоқотга, мулоқот эса қизғин муҳокамага йўл очади. Бу билан жамиятимизда адолат барқарорлиги таъминланади, адолат бор жойда эса шикоятга ўрин қолмайди. 

Беҳзод ШОКИРОВ,

Тошкент шаҳри, Юнусобод

тумани, 14-мавзе, 35-уй,

13-хонадон эгаси.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"