Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3455
5908
5896

+12
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102173
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 563 898
Главная "ISTE'MOLCHI" Зарарни уста тўлади

 

smartfon_160Зоҳидонлик Аҳмаджон Тўйчиев яхши ниятлар билан интернетдан фойдаланиш учун қулай бўлган мобил телефон сотиб олади. Бироқ телефоннинг электр билан таъминловчи қисмида носозлик кузатилгани боис, ўзи яшайдиган маҳалла ҳудудидаги телефон аппаратларини таъмирлаш устахонасига йўл олади. Устахонада ўзи таниган уста йўқлиги сабаб, унинг шогирдидан телефонни таъмирлаб беришни сўрайди.

Шогирд хизмат ҳақи 50 минг сўм бўлишини айтади. Истеъмолчи розилиги билан  таъмирлашга киришади. Лекин телефон аппаратини нотўғри йўналишда очишга ҳаракат қилгани боис, экран қисми дарз кетади.

Бу ҳолатни кузатиб турган А.Тўйчиев устага “Экран қисмини синдириб қўйдингиз-ку”, деса, уста не дейишни билмай, муттаҳамлик йўлига ўтади ва “Нималар деябсиз, ака, экрани ўзи синиқ эди-ку!” дея жавоб қайтаради. Бу ҳолдан ғазабланган истеъмолчи яхшиликча экранини алмаштириб беришни сўрайди, бироқ уста телефон аппаратининг экрани ўзи синиқ эди, деган сўзида туриб олади ва “Хоҳлаган жойингга мурожаат қилавер, барибир қўлингдан ҳеч нарса келмайди!” дейди.

Бундай қўпол муносабатдан сўнг А.Тўйчиев милиция таянч пунктига кириб, участка нозирига бўлган воқеани гапириб беради. Участика нозири билан биргаликда устага учрашади, аммо у ўз сўзида туриб олади. Милиция нозирининг маслаҳатига кўра, масалани қонуний ҳал этиш учун туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма ариза билан мурожаат қилади.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида жамият ходимлари телефон устахонасига боришди. Истеъмолчининг мобил телефон аппаратига зарар етказган уста ўрнида устози С.Холиқов ўтиргани боис, уни бўлиб ўтган ҳолатдан хабардор қилишди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги тегишли ҳужжатлар бўйича тушунтириш берилди.

Шогирди  бундан олдин ҳам эҳтиётсизлик оқибатида бир неча марта мижозларнинг телефон аппаратига зарар етказганини айтган уста 5 кун ичида телефон аппаратини ўз ҳисобидан бепул таъмирлаб беришини айтди. Орадан уч кун ўтгач, А.Тўйчиев жамиятга келиб, уста сўзида тургани ва телефонини бепул таъмирлаб берганини билдирди.

Д.ЙИГИТАЛИЕВ,

Риштон тумани ИҲҲҚЖ

мутахассиси.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"