Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1443
5204
5004

+200
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
173227
203261
123513

+79748

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 039 593
Главная "ISTE'MOLCHI" Бозорда бир кун…

bozor_160Қизиқ халқмиз, бозорларимиз ҳар куни ишласа ҳам аксариятимиз фақат дам олиш кунлари бозорлик қиламиз. Бозорларимиз расталари қишин-ёзин сархил меваларга, сабзавоту полиз маҳсулотларига бой.

Ўтган ҳафта охирида пойтахтимиздаги Фарҳод деҳқон бозорига йўлим тушди. Бозорга кираверишда озиқ-овқат маҳсулотлари ерда – оёқ остида сотилаётгани кўнглимни бироз ранжитди. Ён-атроф­ни яхшироқ кўздан кечирар эканман, улар орасида сут маҳсулотлари ҳам борлигини кўрдим. Ўшанда туш пайти, соат икки эди. Сотувчи аёлдан айни дамда сутнинг қандай ҳолатда эканлигини суриштирдим. “Эрталабки тоза сут”, деган жавобни олдим.

Тўғри, ҳамма ҳам бозорда тирикчилик мақсадида юради, лекин сут, қатиқ, творог, қаймоқ каби маҳсулотларга назар ташларканман, уларнинг гигиена талабларига жавоб бермайдиган шароитларда сотилаётгани гувоҳи бўлдим. Бу маҳсулотлар истеъмоли хунук оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслаб, худо сақласин, дея бу ердан узоқлашиб, бозорнинг ичкари томонига йўл солдим.

Расталарда турли-туман, қуруқ ва ҳўл мевалар кўзни қамаштиради. Бозорни айланар эканман, айрим ҳолатлардан дилим хуфтон бўлгани рост. Масалан, баъзи сотувчилар харидорга совуқ муомала қилганига гувоҳ бўлдим. Энг эътиборлиси, сотувчи бу қилиғи билан харидорларни ўзидан бездиришини хаёлига ҳам келтираётгани йўқ.

Расталарни оралаб, нархларга назар ташладим. Сал баландроқдек туюлди. Арзонлари эса...

“Элга хизмат” растасида гўштнинг нархи 24 000 сўм деб ёзиб қўйилган, лекин улар орасида эскирганлари ҳам бор. Фуқароларимиз бундай маҳсулотни истеъмол қилсалар, албатта, соғлиқларида муаммо пайдо бўлиши кундай равшан. Савол туғилади: нега бозор масъуллари бу ҳолатга кўз юмишмоқда?

Бу ернинг ҳам аҳволидан кўнглим тўлмай, бозорнинг бошқа томонига ўтиш учун озгина юргандим, дўстимни учратиб қолдим. Икки қўлида сумка, бозорлик қилиб юрган экан. Саломлашиб, нималар харид қилгани билан қизиқдим. Буни қаранки, у ҳам гўшт сотиб олган экан, шунингдек, картошка, пиёз...

Унга гувоҳи бўлганим салбий ҳолатлар ҳақида фикримни айтдим. Дўстим ишончи комил бўлиши учун қўлидаги маҳсулотларни назорат тарозисида тортиб кўрди. Қайд этишим керак, сабзавоту меваларнинг миқдори жойида экан, лекин 37 000 сўмдан харид қилинган 2 килограмм гўшт 300 грамм кам чиқди. Бундан ажабланган ҳолда гўшт харид қилинган растага бордик. У ерда маҳсулотнинг нарх-навоси қайд этилмаган, электрон тарозининг эса оғирликни ва нархни кўрсатадиган қисми кўринмайдиган қилиб жойлаштирилган, фақат маҳсулотнинг умумий нархи кўзга ташланади, холос... Бошқа гўшт растасида эса аҳвол анча ижобий эканини кузатдик. Яъни тарозида тортилаётган маҳсулотнинг оғирлиги ҳам кўриниб турибди.

Шу куни бозордан ҳеч нарса харид қилмай чиқдим. Фикримча, юқоридаги каби камчиликларга йўл қўйилмаслигини тегишли идоралар ўз назоратларига олганида эди, бундай салбий ҳолатлар камайган бўларди...

Валижон ҚАМАРОВ,

ЎзМУ талабаси.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"