Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5450
6723
6564

+159
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111287
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 419 569
Главная "ISTE'MOLCHI" Китоб –энг яхши совға

kitob_160Янги йил яқинлашмоқда. Ҳар бир ота-она бу байрамда болажонлари учун ўзига хос совға тайёрлаш тараддудида бўлади. Ширинликлар билан уларни хушнуд этиш эса анъанага айланган. Аммо кузатишларимиз ва ўзимиз гувоҳ бўлган воқеалар фақатгина ширинликлар билан бу мақсадга эришиб бўлмаслигини кўрсатди.

Ишдан қайтаётиб дўконга кирдик. 5-6 ёшлар чамаси болакайнинг отасига қилаётган хархашаси бизнинг ҳам эътиборимизни тортди. Беихтиёр уларнинг суҳбатига қулоқ тутишга мажбур бўлдик.

– Мана бу автоматни қара, чироқлари ҳам ёнаркан. Шуни оламиз.

– Йўқ, менга автомат керак эмас, китоб оламан...

–Унда мана бу самолётчани кўр-чи?

Болакай ўйинчоққа қайрилиб ҳам қарамади. Негадир отаси ҳам китоб томон қадам қўйишни истамасди. Гарчи бемаврид бўлса-да, уларнинг суҳбатига аралашдик.

– Болангизни хафа қилмай, айтганини олиб берсангиз бўлмайдими?

– Мен ҳам уни хафа қилмоқчи эмасман. Байрамга хурсанд қилай деб ўйинчоқ совға қилмоқчи эдим. Мана, кўряпсиз, қайсарлик қилиб гапимга кўнмаяпти.

– Унда ўзи айтган китобни олиб беринг.

– Қизиқмисиз. Бола айтаверади-да. У ҳали ўқишни билмайди-ку.

– Билмаса ҳам олиб бераверинг. Аввал расмларини томоша қилади. Секин-аста ўқишга қизиқади. Озгина ёрдам берсангиз, мустақил равишда ўқишни ҳам ўрганиб олади. Сиз ҳеч иккиланмай болангиз айтганини қилинг, натижасини кўриб хурсанд бўласиз.

Бу гаплар таъсир қилдими ёки болакайнинг инжиқликларидан тезроқ қутулгиси келдими, ҳар ҳолда отаси унга китоб олиб берди. Болакайнинг ўша пайтдаги хурсанд­чилиги, кўзларининг порлаб тургани-ю, юзидаги табассумни тасвирлаб бериш қийин.

Ҳар қандай инсон келажак сари дастлабки қадамни 5-6 ёшида қўяди. Тарихга назар соладиган бўлсак, буюк аждодларимиз ана шу ёшда илм ўрганишга киришганига гувоҳ бўламиз. Устозларнинг илк сабоғи-ю кичкинтойлардаги ноёб истеъдод қирралари намоён бўлиши ҳам айнан болалик билан боғлиқ. Бугун мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш масаласига ҳукумат даражасида катта эътибор қаратилаётир. Уларнинг китобга меҳрини янада ошириш кенг миқёсида рағбатлантирилиб борилаётгани ҳам китобнинг ўрни инсон ҳаётида жуда муҳим эканлигини кўрсатиб турибди. Болаларни китобга қизиқишини шаклланишида эса, энг аввало, ота-она, оиладаги муҳитнинг алоҳида ўрни бор.

Тарих дарсидан болаларга қўшимча вазифа сифатида Амир Темур фаолиятига бағиш­ланган бирор бадиий асар ўқиб келишни буюрдик. Биласизми, топшириқни аъло даражада бажариб келган ўқувчиларнинг оилавий аҳволи билан танишганимизда, уларнинг аксарияти уйида ўз кутубхонаси бор, ота-онаси илмга, китоб ўқишга рағбатлантириб борадиган оила вакиллари экани аён бўлди. Қолган ўқувчиларни ҳам янада яқинроқ жалб этиш учун бу гал аниқ бир асарнинг номини айтиб, коллежимиз кутубхонасида шу китоб борлигини, бемалол ундан фойдаланишлари мумкинлигини тушунтирдик. Аммо гуруҳдаги ўқувчилардан бирининг бу топшириққа нисбатан бепарволиги бизни унинг оилавий ҳолати билан янада яқинроқ танишишга ундади. Кузатишларимиздан равшан бўлдики, боланинг уйида китобга рағбат уйғотадиган муҳит йўқ. Унинг онаси билан учрашиб, ўғлингизда илмга ҳавас бор, фақатгина озгина эътибор билан унга ёрдам беришингиз лозим, деб тушунтирдик.

Биласизми, бу суҳбат жуда зўр якун топди. Айнан шу бола бир кун дарсда қўл кўтариб, кеч бўлса-да, топшириқни бажарганлиги, биз айтган китобни ўқиганлигини айтди.

– Жуда яхши, энди кутубхонадан бошқа китоб олиб, уни ҳам ўқиб чиқ,– дедик унга.

– Устоз, мен китобни кутубхонадан олмадим. Онам байрамда совға қилдилар. Мана қаранг, бу ўзимнинг китобим.

Унинг ҳаяжон билан айтган сўзлари бизга дўкондаги болакайнинг қувончини эслатди ва бугун сиз азиз газетхонларга қарата, болангиз хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, унинг учун энг яхши совға китобдир, деган сўзларни баралла айтишимизга асос бўлди.

Байрам яқин. Фурсатни бой берманг. Болалар учун энг яхши совға китобдир.

Манзура РАҲМАТОВА,

Фахриддин САМАРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"