Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1567
6099
6367

-268
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
119870
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 428 152
Главная "ISTE'MOLCHI" Дилдаги гаплар

 

uzstandart_160Бугунги шиддаткор давримизда жамиятимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар шу юртнинг ҳар бир қалби уйғоқ фарзанди борки, янада кўпроқ ва яхшироқ ишлаш, эртанги ёруғ келажак пойдеворига бир ғишт қўйиш ниятини юрагига жо қилади. Янги йил арафасида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори, техника фанлари доктори, халқаро тоифадаги эксперт Абдуҳамид Каримов агентликнинг эски йил сарҳисоблари ва йилдаги режалар амалга оширилажак лойиҳалар хусусида сўзлаб берди.

– Дарҳақиқат, инсон қачон ўз ҳаётидан мамнун бўлади? Қачонки, кундалик турмуш тарзида муаммолари бўлмаса, оиласи, Ватани тинч, фарзандлари саломат бўлса. Ўйлаган барча эзгу мақсадлари рўёбга чиқишига ишонса.

Энди бир таҳлил қилиб кўринг-а, мабодо тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишда тўсиқларга, фаолият бошламай туриб, солиқлар ва турли-туман тўловлар, югур-югурларга имтиёзли кредит олишда бюрократик тўсиқларга учрасак, фарзандларини олий таълимда ўқитиб, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган малакали мутахассис қилиб етиштирай деса, яна таниш-билишчилик, ошна-оғайнигарчилик иллатлари йўлимиздан ғов бўлиб чиқса...

Оддий фуқаро ҳар бир мунаввар тонгни шундай битмас-туганмас муаммолар билан қарши олаверса, унинг арзу додини ҳеч ким эшитмаса. Айрим раҳбарларни қабулларида соатлаб сарғайиб навбат кутаверса, охир-оқибат унда яшашга, эртанги кунга бўлган ишончи сўнади. Энг хавфлиси эса унинг юрагида давлатга, жамиятга бўлган ишончсизлик, норизолик кайфияти кучаяди. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ҳар бир чиқишларини нима учун халқимиз катта хурсандчилик ва қувонч билан интиқ бўлиб кутади!? Президентимизнинг маърузалар ва халқ вакиллари билан бўлиб ўтаётган учрашувларда кўтарилаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари билан боғлиқ таклиф ҳамда тавсиялари халқимизни беҳад қувонтираётгани айни ҳақиқат.

Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси телеканаллар орқали тўғридан-тўғри халқимизга намойиш этилди. Республикамиз ҳаё­тида тарихий аҳамиятга молик бўлган чиқишни бутун халқимиз ва дунё ҳамжамияти диққат-эътибор билан кузатди.

Президентимиз мамлакатимиз ҳаётида ўтган бир йил мобайнида бажарилган ишларнинг кўлами ҳақида гапириб, ютуқлар ўзимизники, аммо ҳали олдимизда ечимини кутаётган муаммолар талайгина эканлигига эътиборни қаратди.

Ўзбекистоннинг бир фуқароси, “Ўзстандарт” агентлиги раҳбари сифатида мен тарихий мурожаатномани жуда катта ҳайрат ва ҳаяжон билан кузатдим. Юртдошларимиз маърузани диққат билан тинглар экан, кўпчиликнинг юрагида йиллар давомида армон бўлиб турган дардлари катта залда халқимизга ва дунё ҳамжамиятига очиқ айтилди. Энг асосийси, поёнига етиб бораётган йил сўнггида ва янги йил эшик қоқиб турган паллада Президентнинг мурожаати, йил сарҳисоби, таҳлил ҳамда натижалар яққол кўзгуда акс этгандек бўлди.

Шахсан ўзим йиғилишда Президентимиз томонидан олға сурилган муҳим йўналишларни бирма-бир таҳлил қилдим. Маърузани тинглаяпман-у, шу ернинг ўзида келгусида нималар қилишимизни режалаштирдим.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим зарурки, Президентимизнинг бевосита эътибори ва берган топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўзида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида сезиларли ишлар бажарилди.

Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қарори асосида 2017-2020 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилганлигини таъкидлаш жоиз.

Рақамларга мурожаат қилайлик. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг халқаро стандарт талабларига мослиги ва корхоналарда сифат тизимларини жорий этиш мақсадида республикамиздаги 1745 та экспортёр корхона билан ҳамкорликда ишланди. Жорий йилда маҳсулотларга тегишли бўлган 613 та халқаро стандарт қабул қилиниб, уларнинг сони ҳозирги кунда 3,5 мингтага етказилди.

Шунингдек, юртимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юртдошларимизга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида БМТ Европа иқтисодиёти комиссиясининг мева, сабзавот ва қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига оид 77 та стандарти (24 таси мева, 32 таси сабзавот ва полиз экинлари, 21 таси қуритилган маҳсулотлар учун) қабул қилинди. Ушбу стандартлар агентликнинг расмий веб-сайтида кенг омма эътиборига ҳавола этилди.

Юртимизга сайёҳлар оқимининг йил сайин ортиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда “Ҳалол” стандартларини қабул қилиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилди.

“Ҳалол” стандартини қабул қилиш юзасидан Ислом давлатларининг стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC)га аъзо бўлиш ишлари якунига етказилмоқда.

Қисқа муддатлар ичида юртимизда “Ҳалол” стандарти асосида мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш ишлари йўлга қўйилади.

“Global GAP” стандарти лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда келишув жараёнлари ниҳоялаб қолди. Режа-дастуримизга асосан, келгуси йил бошидан мазкур стандарт асосида мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш ишлари йўлга қўйилади.

Шунингдек, “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги лабораториялар томонидан расмийлаштирилаётган сертификатларни дунё миқёсида тан олдириш мақсадида 2017 йилнинг ўзида 11.3 млрд. сўмлик, жами 401 дона замонавий ускуна харид қилинди.

Олиб борилган ишлар натижасида жорий йилда 7 та синов лаборатория­си халқаро аккредитациядан ўтказилиб, мувофиқликни баҳолаш органлари сони 29 тага етказилди. Ушбу мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан берилган сертификатлар эса дунёнинг 89 та давлатида тан олиниш имкониятларини яратади.

Шу билан бирга, ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш борасида ҳам зарурий тадбирлар ўтказилди. Натижада 7 млрд. 223 млн. сўмлик маҳсулотлар яроқсиз деб топилди. Шу жумладан,

496 млн. сўмлик дори воситалари;

2 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;

4 млрд. 400 млн. сўмлик турли халқ хўжалиги маҳсулотлари.

Ички бозорни ҳимоя қилишнинг яна бир йўналиши – бу техник регламентларни ишлаб чиқиш ва амалиётга кенг жорий этиш ҳисобланади.

Бугунги кунга келиб, 37 та техник регламент қабул қилинди ҳамда ишлаб чиқарилаётган ва республикамиз ҳудудига олиб кирилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлигига бўлган ягона талаблар ўрнатилди.

Шунингдек, ишлаб чиқилган техник регламентлар Европа директивалари ва Евроосиё иқтисодий комиссияси талаблари билан уйғунлаштирилганлиги сабабли маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ва экспорт географиясининг кенгайишига замин яратилди.

Албатта, биз қилган ишларимиз ва ютуқларимизнинг соясида қолиб кетмаймиз. Ҳар гал давлатимиз раҳбарининг маърузаларини тинглаганимда юрагим ҳаяжонга тўлади. Президентимиз ва халқимиз биздан кўп нарсани талаб қилаётгани йўқ. Фақатгина фидоийилик, ҳалоллик ва садоқатли бўлиш сўраляпти. Аслида бу ҳар биримизнинг инсонийлик фазилатимиз ва ҳаётимизнинг асосий мезони бўлиши керак. Ўз ишини шунчаки қўл учида, бефарқлик билан бажармоқчи бўлганларга, ўз манфаатини миллатимиз, халқимиз манфаатларидан устун қўювчиларга орамизда ўрин йўқ, десам хато бўлмайди.

Шундай экан, кириб келаётган 2018 йилда “Ўзстандарт” агентлиги жамоаси ўз олдига қўйилган вазифа ҳамда топшириқларни бажаришга, энг муҳими, ички бозорларимизни, халқимизни сифати кафолатланган маҳсулотлар билан таъминлашга камарбаста бўлишига ишонаман.

Зилола ТЎРАБЕК қизи

ёзиб олди.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"