Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5479
6723
6564

+159
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111317
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 419 598
Главная "ISTE'MOLCHI" Мулоқотлар инсонлар манфаатига хизмат қилмоқда

muloqot_160Юртимизда 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси олдига янада масъулиятли вазифалар қўйди. Федерациянинг чора-тадбирлар режасига асосан, тизимдаги раҳбар ходимларнинг аҳоли билан тўғридан-тўғри, очиқ мулоқот юритиши, бевосита мурожаатлар билан ишлашда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, 2017 йил давомида федерация марказий аппарати ва унинг қуйи тузилмалари томонидан бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ташкилотимиз томонидан жорий йилнинг ўтган даврида Қорақалпоғис­тон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида ўн мингга яқин аҳоли вакиллари билан учрашув ва мулоқотлар ўтказилди. Мазкур тадбирларда одамларнинг ичига чуқур кириб бориш, уларни тинглаш, йиғилиб қолган муаммоларини ўз вақтида ҳал этишга эъти­бор қаратилди. Шунингдек, соҳа мутахассисларига хато ва камчиликларга бефарқ бўлмай, уларни бартараф этиш, ишга масъулият билан ёндашиш лозимлиги уқтирилди.

Ташкил этилган сайёр учрашувларда уй-жой ва коммунал соҳага оид 2819 та, савдо бўйича 1642 та, соғлиқни сақлаш борасида 664 та, транспорт бўйича 429 та, сервис хизмат кўрсатиш юзасидан 330 та ва бошқа турли соҳаларга доир 3052 та муаммо, камчилик ва таклиф билдирилди. Шундан 1360 нафар фуқаронинг мурожаати тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларига юборилди. Эътиборлиси, ушбу мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал қилинишига эришилди.

Сайёр учрашувлар давомида аҳолининг коммунал, савдо-сотиқ, маиший сервис, таълим, жамоат транспорти борасидаги муаммолари, талаб ва таклифлари, фикр-мулоҳазалари ўрганилди. Фуқароларга соҳага оид амалдаги қонунлар борасида тушунтириш, ваколат доирасида маслаҳатлар берилди. Соғлиқни сақлаш, иш ва уй-жой билан таъминлаш, банк хизматларидан фойдаланиш, кредит олиш масалалари бўйича тегишли йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Мулоқотларда тушган мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари атрофлича ўрганилди. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш борасида зарур чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, Самарқанд вилоятида 2006 нафар фуқаро билан мулоқот ўтказилди. Тайлоқ, Булунғур, Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳридаги сайёр мулоқотларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар турмуши билан яқиндан танишилди. Уларни қизиқтираётган саволларга тегишли жавоблар берилди, ўйлантираётган муаммолари жойида ҳал этилди.

– 3 нафар фарзандим бор. Ўзим ва турмуш ўртоғим ногирон, 15 ёшли тўнғич фарзандим васкулит касаллиги билан оғриб қолди, – дейди самарқанд­лик Баҳодир Дониёров федерация раҳбарияти билан бўлган учрашувда. – ИҲҲҚЖ ходимлари келиб, ҳолимиздан хабар олишди. Кўнглимиз кўтарилди. Ёрдам тариқасида хонадонимизга газ плитаси ҳамда фарзандларимга қишки кийим-кечак совға қилинганидан миннатдорман.

Федерация вакилларининг бундай учрашувлари Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ ва Чироқчи туманларида ҳам ўтказилди. Яккабоғ тумани, Уламжи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Саидовлар хонадонига ташриф буюрилганда, оила бошлиғи Нортожи аканинг 2-гуруҳ ногирони экани, меҳнатга лаёқатсизлиги, қарамоғида 4 нафар фарзанди борлиги маълум бўлди. Вояга етган икки қизи бугунги кунда ишсиз экани ҳамда ушбу оила кам таъминланган оилалар рўйхатида туриши аниқланди. Хонадон эгаларининг мурожаати асосида ташкилотимиз саъй-ҳаракати билан оиланинг икки қизи (туман ҳокимининг ёрдами билан) “Яккабоғ воҳа текс” масъ­улияти чекланган жамиятига ишга жойлаштирилди. Шунингдек, ушбу оилага кундалик эҳтиёж моллари тақдим этилди. Чироқчи туманида истиқомат қилувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож Гулчеҳра Самадова оиласига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Г.Самадованинг мурожаатига кўра, келгусида касаначилик орқали турмуш шароитини яхшилаши учун хонадонга тикув дастгоҳи совға қилинди.

Сурхондарё вилоятида ўтказилган учрашувлардан 900 нафарга яқин аҳоли мамнун бўлди. Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов ҳамда соҳанинг масъул ходимлари вилоятнинг Бойсун ва Олтинсой туманларида бўлиб, аҳолининг муаммоларини яқиндан ўргандилар. Токчи маҳалласида истиқомат қилувчи А.Ниёзовга кундалик эҳтиёж моллари, Карсаган маҳалласида яшовчи Г.Мирзаева хонадонига бир дона сигир ажратилди.

Шўрчи туманида ўтказилган мулоқот жараёнида туманнинг Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи С.Қобилованинг ногиронлик аравачасига муҳтожлиги аниқланди ва унга аравача беғараз ёрдам сифатида тақдим этилди. Ангор туманида бўлиб ўтган мулоқотларда Навбаҳор маҳалласида яшовчи Насиба Қодирова оилавий шароити оғирлиги туфайли соғлиғи кундан-кунга ёмонлашиб бораётгани ҳақида мурожаат қилди. Федерациянинг саъй-ҳаракати билан Н.Қодирова Термиз шаҳридаги “Ўтан полвон” диагностика марказида МРТ текшируви кўригидан бепул ўтказилиб, ташхиси аниқланди ва унга тегиш­ли муолажалар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раҳбарияти томонидан сайёр қабуллар ўтказиш жараёнида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Хусусан, Беруний тумани, Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғини, Камолиддин Беҳзод кўчасида яшовчи Г.Танатарованинг кўзини даволатиш учун Қорақалпоғистон кўз касалликлари шифохонаси ҳисоб рақамига керакли маблағ ажратилди. Шунингдек, Тўрткўл тумани, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини, Ҳунармандлар кўчасида яшовчи ҳомиладор И.Қулумбетова тиббий муолажалар ва диагностик хизматлар қиммат эканлигини маълум қилгач, унга туман тиббиёт бирлашмасида барча тиббий муолажалар бепул ўтказилишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Федерация ва унинг қуйи тузилмалари раҳбар ходимларининг аҳоли билан учрашувлари чоғида тегишли мутасадди ташкилотлар, таълим, тиббиёт тизимлари ва коммунал соҳа вакиллари ҳам жалб этилаётгани ҳудуддаги муаммолар ечимини жойида ҳал қилиш имконини беряпти.

– Инсон манфаатларини таъминлаш учун, аввало, одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак, – дейди ЎИҲҲҚЖ федерацияси раҳбари Жаҳонгир Саримсоқов. – Халқнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиш эса аҳолининг давлатга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлайди. Таҳлиллар шуни кўрсатяптики, фуқароларимизни коммунал соҳадаги муаммолар, солиқ, уй-жой, алимент, иш билан бандлик масаласи кўпроқ ташвишга солмоқда. Ташкилотимиз ҳамда тегиш­ли соҳа масъуллари билан биргаликда халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутган бу каби муаммоларга ижобий ечим топишга эришяпмиз.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида шу халқнинг фаровон ҳаёт кечириши, Ватанимиз ободлиги ва равнақи, келажак авлоднинг нурли истиқболи ётади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний, адолатли, холис ва тўлақонли ҳал этиш эса фуқароларимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришда яқиндан кўмаклашишга хизмат қилади.

 

Умида МАНСУРОВА,

Ўзбекистон ИҲҲҚЖ федерацияси матубот ва ахборот бўлими

бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"