Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
3766
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 108 698
Главная "ISTE'MOLCHI" Иқтисодий барқарорлик йўлида муҳим ҳужжат

qonun_160_2Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини катта ҳаяжон ва қизиқиш билан тингладик.

Давлат бошқарувининг бундай демократик усули бугун Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, авваламбор, халқ билан мулоқот принципига ғоят уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, ҳар биримизнинг иш фаолиятимиз самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Шавкат Мирзиёев мазкур Мурожаатномасида янги – 2018 йилга юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”, деб ном беришни таклиф этди. Ушбу таклиф нафақат анжуман иштирокчилари, балки бутун халқимиз томонидан катта қувонч билан кутиб олингани шубҳасиз. Чунки тадбиркорлик фаолияти янада ривож­ланса, соҳа вакилларига янада кенг имконият ва шарт-шароитлар яратилса, бунинг натижасида янги иш ўринлари юзага келади, аҳолининг иш билан бандлик даражаси ошади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳар бир соҳа ва тармоқдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, соҳалар ривожини таъминлаш борасида қатор янги ташаббус ва ғояларни илгари сурди. 2017 йилда қилинган ишларни сарҳисоб қилган ҳолда Президентимиз бу йил халқ муаммоларини ҳал қилиш бўйича самарали тизимни яратиш йили бўлганлигини таъкидлади. Бироқ ҳали бу бошланиши, олдимизда халқимизни рози қилиш йўлида жуда катта вазифалар турганини алоҳида қайд этди. Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши ҳақидаги устувор ғоя бундан буён ҳам барча даражадаги раҳбарлар олдида доимий талаб бўлишини яна бир бора қатъий уқтирди.

Президентимиз ўз маърузасида тадбиркорликни ривожлантириш, унинг йўлидаги ғов ва тўсиқларни бутунлай йўқ қилиш, тадбиркорлик учун барчага тенг шарт-шароитлар яратиш, инвестицияларга кенг йўл бериш борасида ҳам қатор амалий таклифларни билдирди. Солиқ ва божхона қонунчилигини, давлат божларини енгиллаштириш, текширувларни икки йилга тўхтатиш, тадбиркорларга нисбатан жиноят иши очганни Президент назоратига олиш кабилар шулар қаторида. Инглиз давлат арбоби У.Черчиллнинг “Баъзилар тадбиркор деганда соғин сигирни, фақат саноқли одамларгина оғир аравани тортаётган меҳнаткаш отни тушунади”, деган фик­рини келтириб ўтгани, юртбошимиз тадбиркорларга нечоғлик катта эътибор кўрсатаётганидан далолатдир.

Президентимиз ҳар бир давлат ташрифида хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича бир неча миллиард долларлик келишувларга эришилаётганлиги, аммо бу келишувларни амалга ошириш жуда сусткашлик билан олиб борилаётганлигини танқид остига олди. Амалдаги инвестиция дастурларида аниқ бир лойиҳага оид маълумотлар йўқлиги, дастурларни шакллантиришда фақат рақамлар ортидан қувиш шу мақсадда иқтисодий наф бермайдиган, истиқболи йўқ, молиялаштириш манбалари аниқ бўлмаган лойиҳаларни ҳам дастурга қўшиб юбориш, лойиҳа нархини асоссиз ошириб кўрсатиш, бир сўз билан айтганда, кўзбўямачилик билан шуғулланиш каби салбий ҳолатларга диққат-эътиборимизни қаратди. Бундай нохуш амалиётга чек қўйиш вақти келгани, бу ҳолатларга барҳам бериш ва инвестицияларни иқтисодиётнинг реал секторига жалб қилиш, лойиҳаларни шакллантиришнинг бутунлай янги механизмини жорий этиш бўйича қарор қилингани, шошма-шошарлик билан ишлаб чиқиладиган сохта инвестиция дастурларини қабул қилиш амалиётидан бутунлай воз кечилгани эътироф этилди.

25 декабрь куни мамлакатимиз экспорт имкониятларини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг барқарор ва юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолишнинг энг муҳим омилларидан бири бу мамлакат экспорт салоҳиятини изчил ошириш ва ундан тўлиқ фойдаланиш, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини кучайтириш эканини таъкидлади. Шунингдек, корхоналаримизнинг анъанавий ташқи бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, янги бозорларга кириб бориш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Мамлакатимиз иқтисодий сиёсатида нореал рақамлар ортидан қувиш, амалда самара бермайдиган режалар ҳақида баландпарвоз гаплар билан сўз юритишдек номаъқул иш услуби танқид қилинди. Ҳисобот учун эмас, муайян натижага эришишни мақсад қилган ҳолда иш юритишни ташкил қилиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2017 йилда иқтисодий ўсиш 5,5 фоизни ташкил этди, экспорт ҳажми қарийб 15 фоизга кўпайди. 2018 йил давомида экспортнинг умумий молиявий қиймати 12,1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлиши кутилмоқда, деди Президентимиз ушбу мажлисда.

Йиғилишда сўнгги бир йил давомида тадбиркорларнинг экспорт соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳсулотларни олдиндан тўлов асосида экспорт қилиш, валюта тушумларини мажбурий сотиш, ҳозирги кун талабига жавоб бермайдиган, ортиқча рухсатномаларни бекор қилиш ҳамда экспорт фаолиятида солиқ имтиёзларини қўллашни кенгайтиришга доир қабул қилинган қатор фармон ва қарорлар қабул қилингани таъкидланди.

Ишончим комил, Президентимизнинг ҳар бир таклифи ҳаётимизда том маънода ижобий тарихий бурилиш ясайди, юртимизда демократия ва эркинлик ғояларининг мустаҳкам қарор топишига, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга ва Ватанимиз тараққиётига хизмат қилади.

Алишер АБДУЛЛАЕВ,

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси  

бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"