Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4809
6876
6238

+638
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
142718
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 451 000
Главная "ISTE'MOLCHI" “Ҳожатбарор” қўшни

huquq_160_2Раҳмат Турсунов қўшниси Ҳалима опанинг эшиги қўнғироғини босди.

– Ким? – деган овоз эшитилди ичкаридан.

– Ҳалима опа, мен қўшнингиз Раҳматман. Сизда бир ишим бор эди.

Эшик очилиб, ичкаридан Ҳалима Рустамова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) чиқди.

– Кўчанинг нариги томонидаги банкда бир танишим ишлайди, – деди Раҳмат секингина. – У яқинда чет элга бормоқчи эди, лекин банкда ишлагани учун унга доллар беришмас экан. Қарши бўлмасангиз, шу пулни сизнинг номингизга олсак. Танишим жуда сахий одам, яхшилик қилганларни қуруқ қўймайди. Сиз фақат паспортингизни берасиз, кейин банкка бориб тегишли ҳужжатларга қўл қўясиз. Шу хизматингиз эвазига 100 000 сўм оласиз.

Ҳалима опа ўйланиб қолди. Икки-уч кундан буён талаба ўғли китоб учун пул сўраётганди. Шу боис, Раҳматнинг гапига дарров рози бўлди.

Эртаси куни паспортини олиб Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг пойтахтимиздаги филиалларидан бирига борди. Банк ходимаси тўлдирган ҳужжатларга қўл қўйди, сўнг ўзига берилган пластик карточкани Раҳматга топширди. Эвазига 100 000 сўм пул олиб, уйига қайтди.

Орадан олти ой ўтгач, Ҳалима опани жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Яккасарой тумани судига чақиришди. Маълум бўлишича, Раҳмат Турсунов банкда ишлайдиган танишини баҳона қилиб, Ҳалима опадан ташқари яна 28 кишининг “ҳожатини чиқарган”, яъни 100 000 сўм пул эвазига банкдан 2000 АҚШ долларидан олиб, хорижда нақдлаштирган ва қора бозорда сотган, худди шундай жинояти учун сал аввалроқ жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани суди ҳукми билан жаримага тортилган экан.

“Ҳожатбарор” қўшнисининг бу устамонлигидан опа ҳайратга тушди. Суд эса ўз сўзини айтди. Раҳмат Турсуновни Ўзбекистон Рес­публикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари билан айбдор деб топди ва аввалги ҳукм билан тайинланган жаримани қўшиш ҳисобига энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдорида жаримага тортди.

Шуни унутмаслик керакки, ўз манфаати йўлида одамларнинг соддалигидан фойдаланган, қандай қилиб бўлса-да, бойлик орттиришга ружу қўйган Раҳмат Турсуновга ўхшаганлар, албатта, жазосини олади.

Фарҳод МИРЖАЛИЛОВ,

СВОЖЖДЛҚК департаментининг

Яккасарой тумани бўлими бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"