Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "ISTE'MOLCHI" Адолат ва қонун устуворлиги – бош мезон

sud_160Сўнгги пайтларда мамлакатимиз суд тизимини одил судлов соҳасидаги замонавий талаблар ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш ва мақбуллаштириш борасида тарихий ўзгаришларга менгзашга арзигулик ишлар амалга оширилмоқда. Улардан кўзланган асосий мақсад жамиятимизда адолат, ҳақиқат ва қонун устуворлигини тўла таъминлаш, халқимизни ҳаётдан рози қилишга эришишдан иборат бўлмоқда. Бу борадаги ислоҳотлар эса 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган суд-ҳуқуқ соҳасига тааллуқли вазифаларга монанд равишда олиб борилмоқда.

Президентимиз жорий йилнинг 21 февралида имзолаган “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон билан хўжалик судлари иқтисодий судлар этиб ўзгартирилди. Шунга кўра, ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқиш ваколатига эга 71 та туманлараро ва туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилди. Бу, авваламбор, фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирди. Уларнинг судга мурожаат қилишларини осонлаштириб, ортиқча вақт ва харажат сарфланишининг олдини олди. Судьяларнинг штат бирлиги кўпайиши эса хизмат вазифаларини оқилона тақсимлашга, одил судловни таъминлаш самарадорлиги ва сифатини янада оширишга хизмат қила бошлади.

Бундай ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш, унга муносиб ҳисса қўшиш, зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан адо этиш бугунги кунда ҳар бир судьянинг бурчи ҳисоб­ланади. Биз судлар фаолиятини бугунги талаблар даражасида ташкиллаштириш борасида олдимизга қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, иш юритиш тартибимизни қайта кўриб чиқдик.

Соҳадаги муаммоларни бартараф этишда судьяларнинг халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиши, сайёр учрашувлар ва сайёр суд мажлисларини кўпроқ ўтказиб туриши, ўз фао­лиятлари бўйича халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ахборот бериб боришлари муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялашда, одамларнинг суд идораларида сарсон-саргардон бўлишининг олдини олишда, ишлар ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши ва адолатли қарор қабул қилинишида қўл келади. Зеро, Президентимиз алоҳида уқтирганидек, адолат ва қонун устуворлиги судьялар ишида ҳеч бир нарса билан ўлчаб бўлмайдиган энг муҳим мезон ҳисоб­ланади. Бу қоидани ҳар бир судья ўзига шиор қилиб олиши лозим.

Бугунги кунда суд идоралари ва судьялар фаолиятига боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқиш масаласига ҳам эътибор кучаймоқда. Вилоят, туманлараро судлар раислари ҳар ойда камида бир марта жойларга чиқиб, бевосита халқ билан мулоқотлар уюштиришмоқда. Маҳаллалардаги учрашувлар чоғи одамларнинг дард-ташвишлари тингланиб, уларга ҳар томонлама асосли ва фойдали тушунтиришлар берилмоқда.

Албатта, ҳамкасбларимиз суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳам инсон ва фақат инсон манфаатлари учун хизмат қилиши, суднинг асосий вазифаси бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларни, қонун билан қўриқланадиган манфаатларни ҳимоя қилиш, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш эканлигини дои­мо ёдда тутишлари шарт. Президентимиз таъбири билан айтганда, судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик бўлиши керак. У ўз амалий фаолиятида ушбу тамойилларга қатъий риоя қилмоғи даркор.

Бас, шундай экан, биз судда ишларни судьялик бурчимиз буюрганидек беғараз, холис ва адолатли ҳолда кўриб чиқишни, қабул қилган ҳар бир қароримиз қонуний, асосли, одиллик ва инсонпарварлик тамойилларига мос бўлиши учун барча масъулиятни ўз зиммамизга оламиз.

Салимжон АБДУРАСУЛОВ,

Кармана туманлараро

иқтисодий суди раиси.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"