Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3638
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106627
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 077
Главная "ISTE'MOLCHI" Фарзандга меҳр беринг!

punish_160Касбим ўқитувчилик бўлгани учун кўп вақтим болалар билан ўтади. Иш кунларимнинг бирида дарсга қўнғироқ чалинишини кутиб, мактаб ҳовлисида суҳбатлашиб ўтирган икки ўқувчининг суҳбати ногоҳон хаёлимни ўзига тортди.

– Қўй, ўртоқ, кўп хафа бўлма. Ойинг тезда тузалиб кетади. Унгача уй вазифаларини бажаришда дадангдан ёрдам сўраб тур.

– Бугун ҳам уй ишларини бажара олмадим. Демак, устоздан яна дакки эшитаман. Дадамнинг эса ишлари кўп, биз билан шуғулланишга вақтлари йўқ...

Болаларнинг бу суҳбати кичик бир ҳикояни ёдимга солди. Одатдагидек кунларнинг бирида ишдан қайтган отасининг ёнига келган болакай:

– Дада, сизнинг бир соатлик иш ҳақингиз қанча туради? – деб сўрайди.

– Сенга нима қизиғи бор? – ҳайрон бўлади отаси.

– Айта қолинг.

– 20 доллар.

Болакай чопқиллаганча ётоғига кириб кетади ва бироздан сўнг чиқиб: “Дадажон, менга 10 доллар қарз бериб туринг”, дейди. Ўғлининг бу сўзларидан жаҳли чиққан ота: “Ҳа, гап бу ёқда экан-да. Ўзим ҳам ҳайрон бўлдим, сени нега иш ҳақим қизиқтириб қолди, деб. Сенга пул нимага керак? Бор, хонангга кириб ўйна, бошимни оғритма!” – дея ўғлини койиб беради. Орадан оз фурсат ўтгач эса ота ўз саволига жавоб топиш ва эндигина олти ёшга кирган фарзандига нега тўсатдан пул керак бўлиб қолганини аниқлаш мақсадида сўралган пулни олиб, унинг ёнига киради. Болакай отасининг қўлидан пулни олгач, ёстиғи остидаги бир нечта майда қоғоз пул ва чақаларни чиқаради-да, ҳаммасини қўшиб отасига узатади.

– Мана энди роппа-роса 20 доллар бўлди! Дадажон, бу пулни олинг, мен сизнинг бир соат вақтингизни сотиб оламан, – деганча ўзини отасининг қучоғига отади. Фарзандидан бундай муносабатни кутмаган ота уни қатиқ бағрига босади-ю, ўз хатосини англаб етади...

Бу жажжи ҳикоя мени қанчалар ҳаяжонга солган бўлса, ўқувчиларнинг суҳбати мазкур ҳикоянинг нечоғли ҳақиқатга яқин эканлигини яна бир бор англатиб турарди. Дарҳақиқат, биз кўп ҳолларда оталарни хонадон соҳиби санаб, уларнинг вазифаси оилани моддий томондан таъминлашдан иборат, деб тушунамиз. Аммо фақатгина моддийлик билан ечим топиб бўлмайдиган ҳолатлар ҳам борки, уларни тушуниб етганимизда, кўпинча кеч бўлади. Биз, ўқитувчилар, баъзан оталарга: “Болангиз дарсларни яхши ўзлаштира олмаяпти, у билан ўзингиз гаплашиб кўринг” десак, улар кўп ҳолларда болаларига бир хил гапни такрорлашади: “Еб-ичишда бировлардан кам қилиб қўйган бўлмасам, чиройли кийинтириб қўйган бўлсам, сенга яна нима керак?!”

Айрим оталар айни дамда болалари учун озгина эътибор, меҳр кераклигини ҳар доим ҳам ҳис қилавермайдилар. Қолаверса, бугун аксарият муҳокамаларда мактабларда эркак ўқитувчилар камайиб кетаётгани, боланинг тарбияси учун айнан эркакларга хос жиҳатлар ҳам зарурлиги бот-бот тилга олиняпти. Бу шундай ҳақиқатки, ундан кўз юмиб бўлмайди.

Шу ўринда таъкидлаш лозим, мактаб ва оила ўртасидаги алоқалар ҳам аксарият ҳолларда аёллар зиммасига юклаб қўйилган. Синф мажлисларида бир-икки нафарни ҳисобга олмасак, оталар деярли қатнашмайди. Назаримда, мактабларда ҳам вақти-вақти билан фақат оталар мажлисларини ўтказиш фурсати аллақачон келганга ўхшайди!

Аммо шу ўринда ҳақли бир савол туғилади: мактабда-ку эркак ўқитувчи етишмас экан, уйда-чи? Ўз хонадонида оталар фарзандлари учун ҳар доим ҳам кераклича вақт ажрата олишяптими?

Ўз кузатишларим, ўқитувчи сифатидаги хулосаларим асосида айтишим мумкинки, нафақат ўғил бола, балки қизларнинг тарбиясида ҳам отанинг алоҳида ўрни бор. Қолаверса, оммавий маданиятнинг зарарли оқимлари ҳар қадамда ёшларимизга хуруж қилиб турган бир пайтда фарзандларимизни асраш фақатгина устозлар ёки оналарнинг вазифаси деб тушунмаслик керак. Албатта, ўз ўрнида уларнинг ҳам болалар тарбияси борасида масъулияти катта. Аммо эсдан чиқармаслик лозим: қадимдан оталар оила қалқони, фарзандлар посбони ҳисобланишган. Қолаверса, унутманг, бугун сизнинг болангизга бераётган меҳрингиз кексайган чоғингизда, албатта, ўзингизга қайтади...

Қадрли отажонлар, дилбандингизга эътибор қаратинг. Айни пайтда болангиз – жигаргўшангиз сиздан пул, мол-дунё эмас, меҳр кутяпти, МЕҲР!

 

Дилфуза РАСУЛОВА,

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги

324-мактаб ўқитувчиси.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"